Машғулот мазмуни:
Режа
Бадиий асар устида ишлаш босқичлари.
Бадиий асарни ўқишга тайёргарлик.
Бадиий асар матни устида ишлаш.
Таянч тушунчалар: дарс, дарс тури, мақсад, босқич, бадиий асар, сюжет, янги материални ўрганиш дарси, билимни мустаҳкамлаш дарси,
умумлаштирувчи-такрорлаш дарси, билимларнинг қанчалик ўзлаштирилганини ҳисобга олиш (текширув) дарси.
Бадиий асар устида ишлаш ва унинг асосий босқичларини белгилашда ўқитувчи бадиий асарнинг санъат асари сифатида ўзига хос хусусиятлари ва ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини назарда тутади.
Бадиий асарда барча қисмлар (ғоявий асос, композиция, сюжет, тасвирий воситалар) ўзаро боғлиқ бўлади. Сюжет ривожи асосида асар қаҳрамонларининг янги-янги қирралари очила боради. Бу хусусиятлар асар устида ишлашда уни яхлит ўқиш ва идрок этишни талаб этади.
Ўқувчиларни бадиий асар устида ишлашга ўргатиш уларда адабий-эстетик таҳлил малакасини шакллантириш ва ўстириш орқали таълим-тарбия беришни назарда тутади. Асар матнини таҳлил қилиш муаллиф фикрини, ҳиссиёти ва хулосаларини тушунишга ёрдам беради, асарда
113
ифода этилган воқеаларга муносабат уйғотади. Асар таҳлили ўқитувчидан ўқувчилар фаолиятини маълум мақсадга йўналтиришни тақозо қилади.
«Мактабда бадиий асарни таҳлил қилишдан асосий мақсад асарда ифодаланган ҳаётий воқеани ёритиш орқали ўқувчиларни бадиий адабиёт оламига олиб кириш, тасвирланаётган воқеаларга нисбатан муаллифнинг муносабати ва ниятларини пайқаб олишга имконият яратишдан иборатдир. Ўқувчиларнинг ёзувчи олдинга сурган ғоя, муаммоларни тўлиқ тушунишларига эришмай туриб, адабиётнинг ёшларни тарбиялашдаги вазифасини амалга ошириб бўлмайди»2.
Ўқувчи асарнинг мазмуни билан уни мутолаа қилиш пайтида танишса, таҳлил қилишда унинг поэтик воситаларига мурожаат қилади. Мутолаа ҳиссиётни бойитиб, ақлни пешласа, таҳлил асар замиридаги маънони чуқур ўрганишга ёрдам беради.
Ўқитувчи бадиий асар устида ишлашда қуйидаги масалаларни ҳал қилиши лозим:
Асар устида ишлашнинг мақсад ва мазмунини аниқлаб олиши.
Асарни таҳлил қилиш учун дарс босқичларини белгилаб олиши.
Ҳар бир асар таҳлили учун топшириқлар тизимини ишлаб чиқиши.
Асарни қандай методлар асосида ўрганишни аниқлаши.
Ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма ва малакалар доирасини белгилаб олиши.
Бошланғич синфларда бадиий асар устида ишлаш уч асосий босқичга бўлинади:
Биринчи босқич(биринчи синтез). Бу босқичнинг асосий вазифаси матнни яхлит идрок этиш асосида асарнинг аниқ мазмуни ва тасвирий ифода воситалари билан таништиришдан иборат.
Иккинчи босқич(анализ). Бу босқичнинг вазифаси ва иш мазмуни воқеалар ривожининг боғланишини белгилаш, иштирок этувчи шахсларнинг хулқ-атвори ва уларнинг асосий хусусиятларини аниқлаш (нега шундай қилди ва бу унинг қандай хусусиятини очади), асар композициясини очиш (тугун, кульминацион нуқта, ечим), асарнинг аниқ мазмунини тасвирий воситалар билан бирга таҳлил қилиш ва қаҳрамонлар хулқ-атворини баҳолаш (муаллиф нимани тасвирлагани, қандай тасвирлагани, нима учун у ёки бу далилни танлагани)дан иборат.
Учинчи босқич(иккинчи синтез). Бу босқичнинг иш мазмуни
иштирок этувчи шахсларнинг муҳим хусусиятларини умумлаштириш,
Зуннунов А. ва бошқ. Адабиёт ўқитиш методикаси. - Т.: Ўқитувчи, 1992. 160 - бет.
114
қаҳрамонларни таққослаш ва баҳолаш, асарнинг ғоясини аниқлаш, бадиий асарни ҳаётни билиш манбаи ва санъат асари сифатида баҳолаш (қандай маълумотларга эга бўлдик, асар нимага ўргатади, муаллиф ўз фикри ва таассуротларини қандай қилиб аниқ, равшан ва таъсирли тарзда етказади ва ҳоказо)дан иборатдир.
Иккинчи синтездан сўнг ўқилган асарга боғлиқ ҳолда ижодий характердаги ишлар ўтказилади.
Асар мақсадга мувофиқ таҳлил қилинса, ўқувчилар фаоллиги ортади, чунки асарни таҳлил қилиш улар учун ижодий жараёндир.
Do'stlaringiz bilan baham: |