Ритмик( саноқ-оҳанг) усули. Бу усул ўқитувчи саноғи остида ҳарф ва унинг элементларини ёзиш демакдир. Бу усулдан савод ўргатиш даврида фойдаланжш мумкин.
Саноқ-оҳанг усулининг фойдали жиҳатлари мавжуд. Биринчидан, ҳарфларнинг текис ёзишини таъминлайди. Иккинчидан секин ёзадиган ўқувчиларни тез ва синфдаги барча ўқувчи билан баробар ёзишга ундайди. Учинчидан, ўқувчилар аниқ ва дадил ҳаракатланиш орқали иш бажаради. Тўртинчидан,синфда дарсни жонлантиради.
58
Бу усулдан бутун дарс давомида фойдаланиб бўлмайди, чунки ўқувчи чарчаб қоладива ёзув сифати бузилади. Ритмик усулни қўллашда асосан, ҳарфларнинг асосий элементи “бир”,”икки”,”уч”деб берилади.
Бу усулни қўллашда ҳарф ёки элементлар аввал саноқсиз ёзилади сўнгра саноқ остида ёздирилади.
Саноқ-оҳанг ёки ритмик усулдан бўғин ва сўз, гапларни ёздиришда ҳам фойдаланилади.
Ҳарф ва уларнинг элементларини таҳлил қилиш усули. Ҳарф ва
унинг элементларини таҳлил қилиш турлича амалга оширилади. Ҳарфларни элементларга ажратиб таҳлил қилиш ҳар бир ҳарфнинг неча элементдан тузилганлигини, қандай шаклда эканлигини, бу элементлар бошқа ҳарфлар билан боғланишида қандай кўринишга эга бўлишини ўқувчилар тасаввур этадилар.
Айрим ҳарфлар бир неча элементдан ташкил топган бўлиб, улар бир бутун шаклда ёзилади, аммо ўқитувчи унинг неча элементдан иборатлигини эслатиб ўтади. Масалан, кичик d ҳарфининг биринчи элементи тўлиқ овал, иккинчи элементи пасти ҳалқали таёқчадан иборат.
Бу ўринда ҳарфнинг неча элементдан иборат эканлиги эслатиб ўтилади, ёзишда эса бу ҳарфни қўл ҳаракатини узмасдан ёзиш талаб қилинади.
Қўл ҳаракатини машқ қилдириш усули. Қўл ҳаракатини машқ қилдириш усули болаларнинг чарчаган аъзоларини дам олишига ва ёзув сифатига катта таъсир этади. Ўқувчилар дарс жараёнида бажариладиган машқлар оддий бўлиб, кам вақт олиши ўқувчининг жисмоний жиҳатдан ўсишига, қўл ва бармоқларнинг чиниқишига, қадди-қоматининг тўлиқ, эркин тутилишига ёрдам бериши лозим. Ёзув дарсида 8-10 дақиқа ўтгандан сўнг ўқувчилар бетоқат бўлиб чарчаш аломатлари кўзга ташланади.
Мана шундай ҳолатда ўқувчиларнинг чарчашларига аҳамият бермай кўп ёздириш натижасида ўқувчи толиқади, ҳаракатлари сустлашади, хати хунуклашади, кўп хатога йўл қўяди.
Шу сабабли чарчашнинг олдини олиш учун вақти-вақти билан жисмоний машқлар ўтказиб бориш зарур.
Жисмоний машқ изчил ўтказиб борилса, кейин эса ёзишга киришилса, ўқувчиларнинг иш қобилияти тикланади ва дарсга қизиқиши ортади.
Хуллас, иш фаолияти даврида қўл ҳаракатини машқ қилдирувчи жисмоний машқлардан фойдаланиш чиройли ёзувга ўргатишнинг асосий шартларидан биридир.
59
САВОЛ ВА ТОПШИРИҚЛАР
Ҳуснихатга ўргатишда қайси тамойилларга амал қилинади?
Чиройли ёзув имло билан қандай алоқадорликка эга?
3.Ҳуснихатга ўргатишда генетик тамойилнинг аҳамиятини тушунтиринг.
Ҳуснихатга ўргатишда қандай кўргазмалардан фойдаланилади?
6.1-4-синф ўқувчиларини ҳуснихатга ўргатишда уларнинг қайси ҳолатлари ҳисобга олинади?
Do'stlaringiz bilan baham: |