2.Кўргазмали қуроллар ва табиатшунослик дарсларида улардан
фойдаланиш методикаси
Инсон табиат жисмлари ва ҳодисалари оламида яшайди, улар билан ҳар куни мулоқотда бўлади. Атроф оламда ўзини тўғри тушуна билиш учун одамлар айрим жисм ёки ҳодисани (дарахт, тош, ҳайвон ва ҳ.к) ҳам бир-бирига боғлиқ бўлган жисм ёки ҳодисалар комплексини ( кўча, парк, хиёбон, сурат ва ҳ.к) ҳам қабул қила олиши керак.
Қабул қилиш - одам томонидан атроф олам жисмлари ва
ҳодисаларини сезгиларга бевосита таъсир қилишида акс эттирилишидир.
157
В.А. Сухомлинский шундай ёзган эди: “Одам ҳайвонот дунёсидан ажралиб чиқди ва фақат ўз қўллари билан биринчи меҳнат
қуроллари ясагани учунгина эмас, балки мовий осмоннинг чуқурлигини, юлдузларнинг милтиллашини, кечки ва эртанги шафақнинг пуштинамо тобланишини, шаббодани кун олдидан унинг
қип-қизил ботишини, саҳроларнинг соҳилсиз уфқини, осмон
яшиллигида турналар галасини, эртанги шабнамнинг тиниқ томчиларида қуёшнинг акс эттирилишини, булутли куз кунида ёмғирнинг кулранг ипини, бойчечакнинг нозик пояси ва ҳаворанг қўнғироқчасини кўргани учун ҳам истеъдодли мавжудот бўлиб етишди.
Кичик
|
ёшдаги
|
мактаб
|
ўқувчиларининг
|
қабул
|
қилишини
|
ривожлантириш устида
|
доимо
|
иш олиб бориш керак,
|
токи у мақсадга
|
йўналган ва ташкил қилинган
|
кузатиш жараёнига айлансин. Сезгили
|
қабул қилишнинг ривожланган
|
бўлишида табиатшунослик
|
дарсларида
|
табиатшунослик тасаввурлари ва тушунчаларини
|
тўғри
|
шакллантириш
|
мақсадида
|
қўлланиладиган
|
кўргазмали қуролларга
|
каттаўрин
|
ажратилади.
Табиатшунослик бўйича ўқув қуроллари ғоят хилма-хилдир. Улардан бир хиллари (табиий жисмлар ва уларнинг кўргазмали тасвирлари) дарсларда ўрганиш объекти ҳисобланади, бошқалари ҳизмат кўрсатувчи ролни ўйнайди- уларни ўқувчилар ўрганмайдилар. Дарсларда ўрганиш объектлар ҳисобланган қуролларни иккита гуруҳга: табиий жисмлар ва ўқитиш учун махсус тайёрланган, жисм ва ҳодисаларнинг тасвирларига ажратиш мумкин. Табиий жисмларга тоғ жинслари, металларн, тупроқ намуналари, ўсимликлар, ҳайвонлар киради. Кўргазмали қуроллар сатхли ( суратлар, диафильмлар) ва хажмли (моделлар, макетлар, муляжлар) га ажратилади.Униси ҳам буниси хам ҳаракатсиз ва ҳаракатчан бўлиши мумкин.
Табиий жисмлар билан ишлаш методикаси. Табиатшуносликни ўқитиш учун айниқса табиий жисмлар керак, чунки улар ўқувчиларда табиат жисмларини бевосита қабул қилиш асосида тасаввур ва тушунчалар ҳосил қилишга имкон беради (ҳар бир ўқувчи табиий материал билан мустақил ишлай олиш учун уни етарли миқдорда-ўқувчилар сонига қараб тўплаш керак)
Қабул қилиш учун тери сезгиси, ҳид билиш, маза сезишни талаб қилмайдиган йирик жисмларни ўқитувчи узоқдан туриб намойиш қилади. Йирик ўсимликлар, масалан маккажўхори , помидор, полиз
158
экинлари ( бутун ўсимлиги барг, илдиз, мевалари билан) ёки ҳайвонлар (мушук, қуш ва бошқа...) шундай кўрсатилиши мумкин.
Нарсани ҳамма ўқувчилар яхши кўришлари учун уни синф тахтасига ўрнатилади ва ўқитувчи столи устидаги баландликка қўйилади. Тирик ҳайвонларни намойиш қилиш ўқувчиларга фақат уларнинг ташқи кўришинигина эмас, балки ҳарактерини, қилиқларини, чиқарган овозини ва ҳоказоларни қабул қилишга имкон беради, бу болалар онгида анча тўлтқ ва равшан тасаввурлар ҳосил бўлишини таъминлайди.
Кузатишларга яхшироқ раҳбарлик қилиш учун ўқитувчи ўқувчилар олдида улар эътиборини кузатилаётган нарсанинг ҳарактерли ҳусусиятларига (катта-кичиклиги, шакли, ранги, асосий қисмлари, ҳаракатланиш усули ва х.к), шунингдек, унинг бошқа нарсаларга ўхшашлиги ва улардан фарқига йўналтирувчи саволар қўядилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |