3.Жисмоний дақиқа
Шеър асосида ҳаракатли машқ қилиш.
Ҳой олма, олма, олма
Мени овора қилма.
Бир оз эгил, бўй чўзай
Олмаларингдан узай.
4.Мустаҳкамлаш
Савол-жавоб асосида ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш.
Болалар олма, узум, нок, анорни бир сўз билан нима деймиз?
Олманинг шакли, ранги, мазаси қандай?
Қани, болажонлар, топишмоқларни топишга ҳаракат қилинг.
Кичкина декча, ичи тўла михча. (анор)
Келинглар, “анор” сўзини бўғинга ажратамиз (а-нор сўзи икки бўғиндан иборат)
Қизил гулдай, гул эмас,
Ҳиди гулдан кам эмас.
Ўзи думалоқ, тухум эмас,
Есанг ширин, шакар эмас. (олма)
“Олма” сўзи нечта бўғиндан иборат? (болалар қарсак чалиб бўғинга ажратишади)
5.Рағбатлантириш ва якунлаш
Машғулот давомида болалар томонидан йиғилган юлдузчаларни санаб рағбатлантирилади.
16-илова
ЎЗ УСТИДА ИШЛАШ НАМУНАВИЙ ПАПКАСИ
(намунавий)
Ой давомида бажарилган ишлар, танишиб чиқилган адабиётлар, берилган семинар, очиқ машғулотларни ва ким томонидан олиб борилганлиги белгилаб борилади.
Бу эса қуйидагича юритилади:
1.Титул варағи:
Педагогнинг
Ф.И.О
|
Мавзу
|
Мақсад
|
Вазифалар
|
|
|
|
|
2. Иш режа
Do'stlaringiz bilan baham: |