12
Хулоса
«ФСМУ» технологияси барча фанлар бўйича мунозарали масалаларни
ҳал этишда, баҳс-мунозаралар ўтказишда ёки ўқув-семинари якунида
(ўқувчиларнинг ўқув-семинари ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида)
ёки ўқув режаси асосида бирон бўлим ўрганиб бўлингач қўлланиши
мумкин, чунки бу технология ўқувчиларни ўз фикрини ҳимоя қилишга,
эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда
баҳслашишга, шу билан бир қаторда ўқувчиларни ўқув жараёнида эгаллаган
билимларини таълил этишга, қай даражада эгаллаганликларини баҳолашга
ҳамда ўқувчиларни баҳслашиш маданиятига ўргатади.
«Блиц-ўйин» технологияси ўқувчиларни ҳаракатлар кетма-кетлигини
тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида
кўп, хилма-хил фикрлардан, маълумотлардан кераклигини танлаб олишни
ўргатишга қаратилган. Ушбу технология давомида ўқувчилар ўзларининг
мустақил фикрларини бошқаларга ўтказа оладилар, чунки бу технология
шунга тўлиқ шароит яратиб беради. Мазкур технология ўқувчиларга
тарқатилган қоғозларда кўрсатилган ҳаракатлар кетма-кетлигини аввал якка
ҳолда мустақил равишда белгилаб, сўнгра ўз фикрини бошқаларга ўтказа
олиш ёки фикрида қолиш, бошқалар билан ҳамфикр бўла олишга ёрдам
беради.
Амалда бажариш қийин бўлган жараёнларни компьютер воситасида
анимациялар орқали тасвирлаш ўқувчиларнинг математик тасаввурини
шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Биз ўз
тажрибаларимиздан келиб чиқиб, геометрик шаклларни ясаш ва улар
устида турли алмаштиришлар бажариш кетма-кетлигини тушунтиришда,
физик ва кимёвий жараёнларни намойиш этишда анимациялардан
фойдаланишни тавсия этамиз.
13
Фойдаланилган адабиётлар
1. Н.Болтаев, Ш.Наримов, С.Абдалова. Педагогик технологияларни
амалга ошириш усуллари. –Т.: “Таълим технологиялари” журнали,
2006 йил 3-сон.
2. Р.Ж.Ишмуҳамедов. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим
самарадорлигини ошириш йўллари. –Т.: ТДПУ, 2004.
3. М.А.Мирзааҳмедов,
А.А.Раҳимқориев. 5-синфда
математика.
Ўқитувчилар учун услубий қўлланма. – Т.: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2003.
4. М.А.Мирзааҳмедов, А.А.Раҳимқориев. Математика: 5-синф учун
дарслик. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий
нашриёти, 2003.
5. А.Сатторов. Информатика ва ахборот технологиялари. – Т.:
“Ўқитувчи” нашриёти, 2002.
6. Ў.Қ.Толипов. Педагогик технология асослари. – Т.: “Мактаб ва ҳаёт”
журналига илова, 11(035)-нашр, 2003.
7. Б.Хўжаев, Ф.Баҳромов, Ф.Усмонов, А.Баҳромов. Геометрия: 7-синф
учун дарслик. – Т.: “Шарқ” НМАК, 2003.
Do'stlaringiz bilan baham: