“Менинг географик харитам”да, масалан, 1991 йилдан ҳозирги кунгача йиллар ёзилади. Бу ўйинда ўқувчилар тарихий саналар билан боғлиқ йилларни, йилларнинг номланишини, Ўзбекистон ватанимизнинг босиб ўтган йилларини сарҳисоб қилиши мумкин. Ўқувчи туғилган йилини, мактабга кирган йилларини айтиши мумкин. Мавзулар билан боғласак, 2 га, 3 га, 5 га, 6 га, 8 га, 10 га, 12 га, 25 га бўлиниш белгиларини қўллаб, ўқувчига турли саволлар, тестлар беришимиз мумкин. Рақамлар йиғиндиси 9 га тенг бўлган сонларни айтиши мумкин.
9) “Координата текислигидан излайман” ўйинида нуқта, нуқтанинг координаталарини, симметрик шаклларни, симметрик нуқталарни ясаши мумкин. Бунда ўқувчи мустақил фикрлайди, фаоллиги ошади.
10) “Мен шакллар ясайман” ўйинида ўқувчи ҳоҳлаган шаклини ясайди, уни таърифлаши, масала тузиб, томонларини, юзини топиши мумкин. Агар икки нафар ўқувчи қатнашса, энг кўп шакл ясаши мумкин. Энг кўп шакл ясаган ўқувчи ғолиб бўлади. Бошқа усули: шакллар ясалган бўлса, масала тузиши мумкин.
11) “Мен кўп формула биламан” ўйинида ҳар бир гуруҳдан бир нафардан ўқувчи қатнашиб, формулаларни тўғри белгилайди. Қайси ўқувчи формуласи кўп белгилашига, масала ечишига қараб ўқувчи баҳоланади, ғолиб ўқувчи аниқланади.
12) “Тарихий маълумотлар саҳифаси” ўйинида фан билан боғлиқ маълумотлар ўқитувчи ва ўқувчи томонидан берилиб борилади.
13) “Атамаларни ўрганаман” ўйинида ўқувчи ўрганадиган атамасини мазмунини изоҳлаш мумкин. Ўқувчи ўзи топиб, ўзи айтади. Ўқувчи бунда жуда кўп атамаларни ўрганиб олади. Паст ўзлаштирувчи ўқувчилар ҳам фаол иштирок этади.
14) “Энг кўп термин айтиш” ўйинида ҳар бир гуруҳдан бир нафар ўқувчи чиқиб, 1 дақиқа ичида энг кўп термин айтади. Терминларни кўп айтган ўқувчи ғолиб ҳисобланади. Ҳар бир дарсда тест топшириқларидан фойдаланилади. Ўқувчиларнинг ўзига ҳам мавзу юзасидан тестлар, саволлар туздараман. Бундай усуллар ўқувчининг кўпроқ ўзининг устида ишлашга имконият яратади.
Ўқувчиларга чуқур, пухта билим бериш, уларни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш ҳамда уларда қўллай олиш малакаларини шакллантиришдек, вазифаларни бажаришдек синфдан ташқари ишлар алоҳида ўрин тутади. Айниқса, математик кечалар, мушоиралар ўтказиб бориш ўқувчиларда математикага бўлган қизиқишни оширади. Бундай тадбирлар энг муҳими ўқувчилар ўртасида математикани ўрганишни оммалаштиради. Математик кечалар ўқув йили давомида бир ёки икки марта ўтказилади.
Ўқувчилар кеча ва мушоираларга пухта тайёргарлик кўрадилар, альбомлар, рефератлар тайёрлайдилар. “Қўлда тайёрланган кўргазмалар танлови”ни ўтказамиз. Ўқувчилар тахта, рейкалардан шакллар ясайдилар. Тайёрланган кўргазмаларини сифатига, ясалишига, ҳажмига қараб ўринлар бериб, баҳоланади. Ўқувчилар бажарган ишлари бўйича рағбатлантирилади.
Хулоса
Ўқувчининг фаоллигини, қизиқишини, билим даражасини, малакасини сусайиб кетиш сабабларини бартараф этиш усулларини кўпроқ ўзимиздан ахтаришимиз, кўпроқ ўз устимизда ишлашимиз, қулай имконият яратишимиз, фанимизга оид журнал ва қўлланмаларни ўқиб боришимиз, илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганишимиз ва дарсларда қўллай олишимиз, ДТС талаблари, ўқув режасини, ўқув дастурини бажарилишини таъминлашимиз, ўқувчиларга чуқур билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш мақсадида ўқитишнинг янги усулларини жорий этишимиз керак.
“Математика – санъат турларидан бири” эканлигини намоён этишимиз керакдир. Ўйин – ижодиёт, ўйин – меҳнатдир. Ўйин орқали ўқувчи оламни билади.
Фойдаланилган адабиётлар:
Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандарти ва ўқув дастури.
“Санамай саккиз дема” Рашид Оқилов. 1976 йил.
“Математикадан синфдан ташқари ишлар”. А.Нурметов.
“Қўлимда ва ёдимда математика”. Х.Олимов.
“Маърифат” газетаси. 2005 йил 18 июн.
Do'stlaringiz bilan baham: |