Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти



Download 66,5 Kb.
bet1/3
Sana26.03.2022
Hajmi66,5 Kb.
#510719
  1   2   3
Bog'liq
Исокова Р.




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ
7 – УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ
МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ


ИСОҚОВА РОБИХОННИНГ


ЎҚУВЧИЛАРНИ БИЛИМИНИ СУСАЙИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
мавзусида тайёрлаган


МАЛАКАВИЙ ИШИ

Илмий раҳбар: З. Мўминов.


Фарғона – 2011 йил, февраль




ЎҚУВЧИЛАРНИ БИЛИМИНИ СУСАЙИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
РЕЖА:

I. Кириш.



  1. Асосий қисм.

    1. Ўқувчилар билим даражасини сусайиб кетиш сабаблари.

    2. Ўқувчиларнинг фанга қизиқишларини ва фаоллигини ошириш соҳасида олиб борилаётган ишлар тажрибасидан.

    3. Ўқувчининг бўш вақтини ташкиллашган ёрдам бериш.

  2. Хулоса.

Фарзандларимиз биздан кўра


кучли, билимли, доно ва,
албатта, бахтли бўлишлари шарт.
И.А.Каримов

Жамиятимизда рўй бераётган ўзгаришлар мактаб олдига муҳим вазифани қўймоқда. Бу вазифалар мустақил фикрлай оладиган, миллий меросимизни қадрлайдиган, ижодкор, аҳлоқли, ҳар томонлама камол топган ёшларни тарбиялашдан иборат бўлиб, ҳозирги замон ўқитувчисидан тинмай ижодий изланишни, ўқитишга янгича муносабатнинг, фидойиликни талаб этади. “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “2004 – 2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастур”ларни қабул қилиши халқ таълими равнақига катта аҳамият берилаётганлигини яққол далилидир. Бундай қонунларни қабул қилиниши ишларимизнинг мақсад, вазифа, истиқбол йўлларини ва методларини қўрсатиб, биз, ўқитувчиларнинг зиммасига қатор вазифаларни юклайди. Бу вазифаларни амалга ошириш учун дарсларга ўқувчиларга билимлар бериш, мустақил фикрлашга ўргатиш, илмий дунёқарашни шакллантириш, ўқитишнинг турли усулларидан, ДТС талаблари асосида, илғор педагогик технологияларни қўллаб, ўқув ташкилотларини ташкил қилишимиз керак. Биз математика ўқитувчилари олдидаги бош вазифа – педагогик технологияларни қўллаш, ўқувчилар онгига фан асосларини, математик билим, кўникма ва малакани шакллантиришдан иборат. Бунда ўқитувчи дарсда “бошқарувчи”, ўқувчи эса шу дарсда қўйилган муаммони ҳал этувчи – “ижрочи” вазифасини бажаради. Натижада, барча ўқувчилар ўзининг математик фаолиятида тўлиқ изланувчи, яратувчи, топқирлик сари интилувчи бўлиб, ўткир зеҳнлилик билан жиддий ишлашга кўникиб боради.


Ҳозирги кунда ўқувчиларимизнинг билим даражаси ва малакаси қандай?
Ўқувчиларимизнинг билим даражаси сусайиб кетиш сабаблари нимада? каби саволларга жавоб излашимиз керак. Албатта, фарзанд оилада камол топади. Фарзандини тарбиясига ҳамма ота – она ҳам бирдек эътибор бермайди. Баъзи ота – оналар фақат тирикчилик, бойлик учун пул топишни биринчи ўринга қўйиб, фарзанд тарбиясини унутиб қўяди. Фарзанди нима қиляпти? Қаерга боради? Ўртоғи ким? Нима билан шугулланяпти? деган саволлар ота – онани умуман қизиқтирмайди. Лоқайдлик, эътиборсизликлар туфайли фарзанд тарбияси издан чиқиб қолмоқда. Худди мана шундай ота – оналаримизни фарзандини билим олишга муносабатлари яхши эмаслиги яққол кўриниб турибди. Ўқувчининг билим даражасини пасайиб кетиш сабабларидан бири оилавий муҳит таъсири бўлса, яна бири телеканаллардаги ҳар хил кинолар, сериаллар... Ўқувчи вақтининг кўп қисмини телевизор кўриш билан ўтказади ва кўпроқ ахборотни шулардан олади.
Ҳозирги кундаги муҳитни таъсири ҳам бор. Ўқувчи билим даражасини пасайиш сабабларидан бири – биз педагоглар. Нима учун ўқувчи эрта билан туриб мактабга, дарсга боришга шошилмайди? Нима учун у дарс ўтилмаслигини маъқул кўради? Дарсда ўқитувчи бош фигура ҳисобланади. У ахборот бериш, тезроқ ўқитиш билан овора бўлади. Лекин, ўқувчиларнинг қабул қилиш даражаси, хоҳиши ҳар хил, улар пассив эшитувчи, қулоқ солувчи, бу уларнинг ўқув жараёнидаги маъсулиятини, жавобгарлик ҳиссини сусайтиради. Демак, улар мустақил фикр юритиш, мушоҳада қилиш, хулоса чиқаришдан йироқда. Унда нима қилмоқ керак?
Дарс жараёнида, таълим –тарбияда ўқувчи асосий ҳаракатланувчи куч, таълим жараёнини субъекти бўлиши керак, яъни ўқиш, ўрганиш, мутолаа қилиш ўқувчи зиммасига ўтиши керак. Ўқитувчи эса ўқитишдан – ўқишни ўргатишга, билим беришдан – ўқувчиларнинг мустақил билим эгаллашига кўмаклаши зарур. Бу ўқувчини эҳтиёж туғдиришдан, муҳит жараёнига ва ундан маъсулиятини сезишга ёўллаши керак. Таълим жараёнини эскича ташкил этишдан воз кечишимиз зарур. Ўқув жараёнини лойиҳалашга янгича ёндашишимиз лозим. Ўқитувчидан ўқувчиларга ташаббускорлик ва мустақилликни, билимларни пухта ва чуқур ўзлаштиришни, зарур малака ва кўникмаларни, уларда кузатувчанликни, хотира ва ижодий тасаввурни тарбиялашга имкон берувчи дидактик принцип бу таълимдаги фаолликдир. Фаоллик принципи онглилик принципи билан бевосита алоқадор. Чунки, фаоллик бор жойда, онглилик бор.
Таълим жараёнига янгича ёндошиб, ижодкорлик, бунёдкорлик тадбиқ этилсагина таълим самараси янги босқичга кўтарилади. Ўқувчининг талаби, хоҳиши ўзининг имконияти даражасида қондирилади, ўқувчининг ўқув меҳнатига маъсулияти, жавобгарлиги ва бурчи ошади, билимларни мустақил эгаллаш, эркин фикрлаш малакаларини шакллантиради, шахс ва жамиятда ўзини ўрнини тезроқ топишга муҳит яратади. Бунинг учун биз ўқувчига “Сен буни билишинг керак” деган мажбурловчи даъватдан “Менга бу зарур ва мен буни билишга, уни ҳаётда қўллашга қодирман” деган ички ишонч ва интилишини уйғотишга ўтишимиз керак.
Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Аҳмад Фарғоний, Абу Али Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Ғиёсиддин Ал-Коший, Умар Хайём, Насриддин Ат-Тусий, Мирзо Улуғбекларнинг ва ҳозирги замон машҳур ўзбек математикларининг математика фанига фўшган ҳиссалари ҳақида тушунча бериш мақсадга мувофиқдир.
Мен ўз тажрибам асосида ўқув жараёнини фаоллаштиришда турли таълимий ўйинлардан фойдаланаман.
Масалан: 1)
Download 66,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish