Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet144/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Қарорни ижро этиш
Бирон қарор шу қарорга мувофиқ келадиган чоралар кўриш ва иш-ҳаракатлар қилиш, учун қабул қилинади. Қарордан ҳаракатга ўтишни ижро қилиш бажариш дейилади. Иродавий жараёнларда энг муҳим нарса қабул қилинган қарорни бажаришдир. Кишининг иродаси худди мана шу қарорни бажаришда намоён бўлади дейиш мумкин.
Одатда икки турли иродавий ҳаракат фарқланади: жисмоний ва ақлий.
Жисмоний ҳаракатларга ҳар турли меҳнат операциялари, ўйин ҳамда спорт машғулотлари ва бошқалар киради. Аклий ҳаракатларга бўлса– ҳисоб ишлари, ёзма ишлар, дарс тайёрлаш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва шунинг кабилар киради. Кўп вақт такрорлаб, ўзлаштирилиб кетган, кўникма ва одат бўлиб кетган ҳаракатлар ҳам мураккаб иродавий ҳаракатлардандир.
Ирода, яна айни чоғда кераксиз ҳаракатларни тўхтатиш, тугатиш ёки ўзгартиришда ҳам намоён бўлади.
Қарорни ижро этиш, одатда, маълум вақт ва маълум муддат билан боғлиқ бўлади. Қарорнинг ҳеч кечикмай, белгиланган вақтида ижро этилиши ироданинг ижобий сифатидан далолат беради. Бу эса ишчанлик ва пухталикни билдиради.
Бироқ, қабул қилинган қарор ҳамма вақт бажарилавермайди ва айрим ҳолларда эса ўз вақтида бажарилмайди. Масалан, иродаси кучсиз бўлган кишилар кўпинча жуда кўп яхши қарорларга келишларига қарамай, бу қарорларнинг ижро этилишини сустлаштириб, чўзиб юборадилар ва бошқа муддатларга қолдирадилар. Бажарилиши галдан-галга қолдириладиган ёки батамом бажарилмайдиган қарорларни ният деб аталади. Шунинг билан бирга, анча вақтдан сўнг бўлса ҳам, лекин маълум вақт давомида бажарилиши шарт бўлган қарорларни ҳам ният деб аталади. Масалан, студент ўқиш йилининг бошида қишки ва ёзги сессиядаги имтиҳонларни фақат «аъло» баҳога топширишни ният қилиши мумкин.
Баъзан одам шароитнинг ўзгаришига қараб қабул қилинган қарорни бекор қилиб янги қарор қабул қилишига тўғри келади. Ундан сўнг ўзгарган шароитга мос ҳолда янги қарорни бажаришга киришади.
Қабул қилинган қарор тўғридан-тўғри, автоматик равишда амалга оширилавермайди. Қабул қилинган қарорни бажариш учун, яна, онгли равишда иродани ишга солиб зўр бериш керак. Иродавий зўр беришни киши онгли жиддийлик тарзида ҳис қилади. Бундай жиддийлик иродавий ҳаракатга ўтиш билан тарқалиши мумкин.
Иродавий зўр бериш бутун нерв ва мускулларни алоҳида таранг ҳолга келтиради ва бу сиртқи аломатларида кўринади. Иродавий зўр беришнинг ана шундай сиртқи аломатлари иродасини ишга солган кишиларни тасвирловчи бадиий асарларда яққол тасвирланади.
Қабул қилинган қарорни зўр бериш билан ижро этиш ироданинг муҳим белгисини ташкил этади дейиш мумкин. Зўр бериш жуда муҳим ҳусусиятлардан бири бўлиб, бу хусусият орқали иродавий ҳаракатлар ва ихтиёрий психик жараёнлар ихтиёрсиз психик жараёнлардан фарқ қилади.
Иродавий зўр бериш - мотивлар кураши ва қарорга келишдаёқ сезилади. Бундай зўр бериш фикрлаш жараёнларини ишга солиб, муҳокама юргизишда ва шунинг билан бирга, кераксиз ҳиссиётларни енгишда ўз ифодасини топади. Кўпинча мотивлар кураши ва қарорга келиш ғоят жиддийлик ҳамда жуда катта иродавий зўр бериш билан ҳосил бўлади.
Жуда кўп ҳолларда қарорга келингандан сўнг ҳам уни бажариш учун яна «кураш» давом этади. Бу кураш натижасида қарорни ижро этишга қаратилган иродавий зўр бериш майдонга келади.
Иродавий зўр бериш ва иродавий ҳаракат мақсадга эришиш йўлида учрайдиган тўсиқларни енгишда намоён бўлади. Кишининг иродаси жуда катта қаршиликларни енгишга тўғри келган пайтда айниқса яққол кўринади. Бундай қаршиликлар икки турли бўлиши мумкин: ички ва ташқи қаршиликлар.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish