Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ТАЪЛИМДА СИФАТ ЎЗГАРИШЛАР



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ТАЪЛИМДА СИФАТ ЎЗГАРИШЛАР 
Бердибеков П., Фозилова Д., Шакирова М., Жиззах ВХТХҚТМОИ ўқитувчилари 
Аввaлдан саводхонликни чиқаришда аждодларимиз қайси бир жамиятда яшашидан 
қатъий назар вақтлар ўтиши билан таълим жараёнини сифат жиҳатдан ўзгартиришга ва 
ривожлантиришга ҳаракат қилганлигини гувоҳи бўлиб келмоқдамиз. Тўғрисини айтганда 
ҳалигача таълим жараёнида аввалдан қўлланиб келган услублардан ва усулларнинг 
кўпчилигидан воз кечганимиз йўқ, кечаолмаймиз ҳам чунки, дарс жараёнида доскадан 
фойдаланиш, ёзув-чизув қуролларидан фойдаланиш ҳозиргача таълим тизимида ўз ўрнини 
топиб келмоқда. Бугунги ахборот эртагаёқ ўзгаради. Ўқувчиларга бериладиган билим эса 
фундаментал асосга эга бўлиб, ҳар қандай ахборотларни таҳлил қила оладиган, мантиқий 
тўғри хулоса чиқарадиган кучга эга бўлиши шарт. Ўқувчиларни ана шундай интелектуал 
билим олишда замонавий техник воситалардан оқилона фойдаланиш таълим тизимида сифат 
ўзгаришга олиб келишида ҳеч шубҳамиз йўқ. 
Шундай экан, таълим тизимидаги ходимларнинг зиммасига таълим мазмунини сифат 
жиҳатдан ривожлантириш борасида долзарб вазифалар турибди. Бу эса ўқитувчилар билан 
бирга таълим муассасалари рахбарлари зиммасига бажариладиган ва кечиктирилмайдиган 
вазифаларни юклайди. Чунки, замон шиддат билан ривожланаяпти. Бу борада ҳукуматимиз 
томонидан таълим тизимини ислоҳ қилишда ўзи бош ислоҳатчи бўлиб хизмат қилмоқда.
Мазкур қонун ҳужжатлари асосида таълим соҳаси тубдан ислоҳ қилиниб, у ўтмишдан қолган 
мафкуравий қарашлардан тўла холос бўлди ва юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб 
берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизими яратилди. 


85 
Таълим тизимида ислоҳатларни амалга оширишда ва ривожлантиришда ҳукуматимиз 
томонидан йилига мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10-12 фоизи сарфланди, бу давлат 
бюджетининг 35 фоизини ташкил этади. Ҳолбуки жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-4 
фоиздан ошмайди. Ваҳоланки 2015 йилда Давлат бюджетининг 60 фойиздан зиёдроғи 
ижтимойи сохага ажиратилгани, шуни ўзи таълим тизимида ўзгариш бўлганининг гувохи 
бўламиз. Ана шунинг ҳисобидан жорий йилда ўқитувчиларнинг маоши 22 фоиз оширилди. 
Давлатимиз томонидан таълим тизимига кўрсатаётган хизматлар ва эътибори йилдан-йилга 
ошиб бомоқда.
Таълим тизимида йил сайин ривожланиб бораётган ахборот-коммуникация 
технологиялари ва унинг таълим тизимига кириб келиши, таълим жараёнини сифат ва мазмун 
жиҳатдан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилаётганлиги барчамизга маълум. 
Айниқса, таълим жараёнини мазмунли ташкил этиш учун замонавий техник воситалардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, технология, ахборот, компьютер, мултимедиа, 
интернет, масофали ўқитиш, ягона ахборот муҳити ва шунга ўхшаш ахборот-коммуникацион 
технологияларнинг замонавий воситаларидан фойдаланиш ўзининг самарасини бермоқда. Шу 
ўринда ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини ошириш, берилаётган билимларни тушуниш 
даражаси, хотирада сақлаш ва уни қўллаш имкониятларини юксалтириш мақсадида интерфаол 
электрон доскалардан фойдаланиш таълим самарадорлигини оширишда қўл келади. Бунда 
фойдаланаётган технологияларни барча имкониятлари мужассамланади. Бошқача айтганда 
ёзилаётган матн, чизма, жадвал ва чизма тезда компьютер экранида пайдо бўлади. Электрон 
досканинг афзалликлари жумладан, маълумотни тахрирлаш, қўллашнинг кенглиги, 
натижалардан нусха олиш, электрон почта орқали жўнатиш, компьютер хотирасида сақлаш 
имкониятларининг борлиги, фойдаланувчиларга қулайлик яратади. Жумладан, мазкур доска 
орқали матн, товуш, анимация, графикадан биргаликда фойдаланса бўлади. Ундан ташқари 
виртуал аудитория яратиш имкониятига эга бўлиш мумкин. Бу ўқувчилар билимини 
самарадорлигини ошириш, маълумотларни хотирасида узоқ муддатга сақлашга шароит 
яратади. Ҳозирги кунда бу доскалар ҳар хил технологияларда ишлаш имкониятини яратади. 
Масалан, сенсорли ултратовушли ва инфрақизил нурли технологияларни келтиришимиз 
мумкин. 
Яратилган технологиялар эса айниқса ноанъанавий дарслар ўқув сеиминарлари дарсдан 
ташқари машғулотларни олиб боришда, жонли мулоқатлар ташкил этиш, фикрларни янгича 
йўналишда алмашишида ас қотади. 
Машғулотларни олиб бориш, катта сенсорли ва мултимедиали проектор ва компьютерда 
амалга оширилади. Бунда матнли ахборотлар, файллар алмашиш имконияти яратилади. Ундан 
ташқари бир доскага чизилган тасвир бошқа хоналардаги доскаларда ҳам намоён бўлади. Дарс 
жараёнида видеокамера автоматик тарзда савол берувчи ва маърузачига қаратилади. 
Вақтлар ўтиши билан такомиллашган янги технологик имкониятларга эга бўлган 
электрон доскалар IPBOARD яратилди.
Мазкур доскалар орқали электрон тестлардан фойдаланган ҳолда интерфаол дарс 
машғулотларини ташкил этиш лойиҳаларини режалаштириш, интернет сайтлари, юридик 
хужжатлар, графиклар ва шунга ўхшаш маълумотларни яратиш мумкин. Шундай қилиб қатор 
имкониятларга эга бўлган электрон доскалар дарс жараёни сифатли самарадорлигини 
оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 
Шундай қилиб ахборот технологияси фақатгина таълим тизимига кириб келмасдан шу 
соҳанинг барча бўғинларини бошқариш, ташкил қилиш, ахборот ресурслари билан 
таъминлаш, иш юритиш хужжатларини тезлик билан йўлга қўйиш, молиявий тизимини йўлга 
қўйиш каби муҳим ишларни амалга оширишда хизмат қилади. 
Айни чоғда интернет тармоғининг тараққий этиши халқ таълим бошқарув идоралари 
ўртасида маълумот алмашунивини соҳага таълуқли бўлган қарор ва буйруқлар ижроси 
назорати бўйича самарадорликни таъминловчи тизим корпаратив тизими жорий этилди. 
Ундан ташқари ахборот ресурс базасини кенгайтириш мақсадида “Электрон кутубхона”, 
алоҳида алгоритм ечимлари орқали “Компьютер-таржимон” фанлар кесимида “Электрон 


86 
дарслик” дастурлари, компьютердаги машғулотларни биридан иккинчисига ўтказиш ҳамда 
ахборот алмашинувларини яхши йўлга қўйиш учун “Симсиз алоқа технологияси” дастури 
яратилди, метрнинг миллиарддан бир улушига тенг бўлган нанометр даражасидаги 
“Нанотехнология” технологик қурилмалар вужудга келди. Хужжатлар айланишини 
таъминлаш мақсадида “Электрон рақамли имзо”, “Электрон хужжат” айланиши дастурлари 
пайдо бўлди. 
Бу ривожланишнинг тараққиёт, халқаро интеграция ва коперация, таварлар хизматлар ва 
сармояларнинг бутун дунё бўйлаб эркин ҳаракатланишини таъминлайди. 
Шундай қилиб замонавий ахборот-коммуникация технологияларини таълим тизимига 
кириб келиши, таълимнинг замонавий шароитда ривожланиши учун хизмат қилади. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish