Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ИЖОДИЙ



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ИЖОДИЙ 
ҚОБИЛИЯТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
Мавлонов Ж., Бухоро муҳандислик-технология институти катта ўқитувчи 
Юқори малакали мутахассис кенг дунёқараш, ўз соҳасини билиши билангина 
белгиланмайди. У ижодий тафаккур кўникмаларига ҳам эга бўлиши лозим. 
Ижодий тафаккур - фикрлашнинг мустақиллиги, ўз соҳаси бўйича зарур 
маълумотларни тез топиш ва ўзлаштириш, янги қурилма ва усуллар, методлар яратиш, юзага 
келган вазиятни тезкор таҳлил қилиш, ўзи ва бошқаларнинг фаолиятини танқидий баҳолаш, 
ўз билим ва кўникмаларини бошқалар билан ҳамкорликда умумий фаолиятни амалга 
оширишга йўллаш кабилардан иборатдир. 
Мактаб, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълимда ижодий қобилиятлари (тафаккурни) 
ривожланиши оддий жараён эмас. Албатта ўқувчи, талаба янги билимни ўзлаштириш билан 
биргаликда ижодий тафаккур кўникмаларини ҳам ўзлаштиришлари лозим. Математика, 
физика, химия, биология каби фанларда фаолиятнинг ижодий томонларига тегмасликнинг 
иложи йўқ, чунки масла ечиш, ижодий фикрлаш, машқлар бажариш бу фанларнинг моҳияти 
билан боғлиқ. 
Ижтимоий-гуманитар фанларда вазият бошқача. Аксарият муаммо ва масалаларга 
нисбатан турлича қарашлар мавжуд. Баъзан расмий нуқтаи-назар билан ҳаётдаги қарашлар 
бир-бирига мос келмайди, ҳақиқат ва ёлғон, олийжаноблик ва талабчанлик, истак ва реаллик 
орасида чегара ноаниқ бўлади, шахснинг истаги ва жамият қизиқишлари мос келмай қолади. 
Бу ҳолларда билим эмас, мутахассиснинг фикри, унинг психологик йўналганлиги, унда 
шакллантирилган дунёқараш ҳал қилувчи бўлиб қолиши мумкин. Дунёқарашнинг асосини эса 
илмий билим эмас оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумот ташкил қилиши 
мумкин. 
Бу вазият ижтимоий-гуманитар фанларга нисбатан баъзи технократ тафаккурга эга 
раҳбарларда, оддий кишиларда бу фанларга нисбатан юзаки (фойдасиздек) қарашни 
шакллантиради ва оқибатда уларга ажратилган соатларнинг ҳам камайишига олиб келиши 
мумкин. Ўқув режаларида этика, эстетика, диншунослик, педагогика, маданиятшунослик
социология, ҳатто психология фанларининг соати камайиб боради. 
Аслида бу фанлардаги фикрларнинг турлилиги (плюрализм), фикрлар қарама-
қаршилиги бўлажак мутахассисда танқидий, ижодий тафаккурни ривожлантириш, турли 
ғоялар орасидан яратувчиларни танлаб, бузғунчи ғоялар таъсирига берилмаслик
кўникмаларини шакллантиради. 
Шундай қилиб ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш ўқувчи ва талабаларда 
мустақил, ижодий, танқидий тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилиши табиийдир. 
Лекин ижодий тафаккур ўз-ўзидан, педагог китоб, маъруза, дарсликнинг 
мазмунини сўзлаб беришини талаб қилганда шаклланмайди, балки педагог таҳлилни, 
таққослашни, моҳиятни ёритишни, қарама-қаршиликларни кўра олишни, баҳолашни талаб 
қилгандагина шаклланади. Бундай фаолият тури психологияда масала ечиш дейилади. 
Тажрибалар шуни кўрсатадики масала ечиш ўқувчи ва талабаларда тафаккурни 
фаоллаштиради, билимларни чуқурлаштиради, фанга қизиқишни оширади. 
Ижтимоий-гуманитар соҳаларда тафаккурни ривожлантиришнинг иккинчи йўли 
материални оддий ёритишда, диспут, баҳс ва мунозараларда қандай таҳлил қилиш ва баён 
қилишнинг умумий қоидаларини ўргатишдан иборат.
Ақлий фаолиятни ривожлантириш усуллари турли-туман ва шароитга боғлиқ равишда 
қўлланилади. Аммо барча ҳолларда ҳисобга олиш зарур қоидалар мавжуд. Масалан, 
В.А.Крутецкий томонидан қуйидаги қоидаларни кўрсатиб ўтган.
1) амалга ошириладиган машқларнинг аниқ мақсади, натижаларини, унга эришиш 
йўлларини билиш; 
2) берилган топшириқларнинг аниқ бажарилишини назорат қилиш; 
3) машқлар сони кўникманинг шаклланиши учун етарли бўлиши лозим. Кам бўлса 
кўникма шаклланмайди, кўп бўлса диққат-эътибор камаяди. 


119 
4) машқлар қатъий тизимга эга бўлиши (тасодифий эмас); 
5) машқлар узоқ вақт ўтказилмай қолмаслиги шарт. 
Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун 
муаммоли таълим методларини қўллаш алоҳида ўринга эга. Муаммоли таълим мантиқий-
билиш вазифаларни ўз ичига олиши керак. 
Билимни онгли ўзлаштиришнинг муҳим шартларидан яна бири- фикрлаш учун ички 
шароитнинг яратилиши. Ички шароитсиз билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш 
самарасиздир. Билиш эҳтиёжини шакллантириш жамият ва таълим муассасининг асосий 
вазифаларидан биридир.
Билиш эҳтиёжини таълим олувчиларга тайёр билимларни бериш орқали шакллантириб 
бўлмайди. Билимни шундай шаклда бериш керакки, ўқувчиларда ақлий (интеллектуал) 
қийинчилик юзага келсин. Бунинг учун педагог олдиндан, махсус саволлар, вазиятлар ишлаб 
чиқиши талаб қилинади. Ақлий фаолликни юзага келтирувчи вазиятни келтириб чиқарувчи 
масала - муаммоли вазият дейилади. Юзага келган муаммоли вазиятнинг хусусияти шундаки, 
юз киши одатий равишда ечиб келган муаммони (масалани) бир киши янгича ечади. 
Муаммоли вазият яратиш орқали баён қилинган материал оддий эслаб қолиш, ёдлаш йўли 
билан эмас, балки масала (муаммо) ечиш йўли билан ўзлаштирилади.
Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда ҳам бошқа фанлар каби бир неча туркум 
фаол методлардан фойдаланилади. Уларнинг қисқача моҳияти қуйидаги жадвалда 
келтирилган. 
Таълим методларининг турли шаклларининг моҳияти (Д. Чернилевский ва О. Филатов). 
Таълим тури Таълим мақсади 
Таълим моҳияти 
Таълим 
механизми 
Муаммоли 
Таълим жараёнида билиш 
фаоллиги, 
ижодий 
мустақилликни 
ривожлантириш 
Таълим 
олувчилар 
олдига 
кетма-кет, 
мақсадли равишда ақлий 
масалалар 
қўйилади. 
Уларни ечиш давомида 
ўқувчилар фаол равишда 
билимларни 
ўзлаштирадилар 
Излаш методлари 
Концентрац
ия-лашган 
Таълим 
жараёнини 
ўқувчиларнинг 
психологик 
хусусиятларига 
мослаштириш 
Билимларни махсус 
блокларга бирлаштириш 
орқали 
чуқур 
ўзлаштиришга эришиш 
Таълим 
олувчиларнинг 
иш 
қобилияти 
динамикасини 
ҳисобга 
олиш 
методлари 
Модул 
Таълим 
олувчиларнинг 
индивидуал имкониятларни 
ва эҳтиёжларини ҳисобга 
олган ҳолда билим бериш 
Индивидуал 
дастур 
асосида мустақил таълим 
олиш 
Индивидуал 
мавзуларга 
муаммоли 
ёндашув 
Ривожлан-
тирувчи 
Шахс 
ва 
унинг 
қобилиятларини 
ривожлантириш 
Таълим 
жараёнининг 
ўқувчилар 
имкониятларига 
йўналганлиги 
Таълим 
олувчиларни 
турли 
фаолиятларга 
жалб қилиш 
Табақалаш-
тирилган 
Ўқувчи ва унинг шахсий 
хусусиятларининг 
юзага 
чиқиши ва ривожланиши 
учун шароитлар яратиш 
Одатдаги 
ўқитиш 
дастурлари 
билан 
биргаликда чуқур билим 
беришга йўналтирилган 
дастурлардан 
фойдаланиш 
Индивидуал 
таълим методлари 


120 
Фаол 
Таълим 
олувчиларнинг 
фаоллигини таъминлаш 
Билимларнинг амалий ва 
ижтимоий 
моҳиятини 
ёритиш 
Фаол 
таълим 
методлари 
Ўйин 
Шахсий 
фаолиятга 
йўналтирилган таълим 
Янги 
билимларни 
мустақил 
излаш 
ва 
ўзлаштириш 
Ижодий 
қобилиятларни 
ривожлантирувчи 
ўйин методлари 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish