4.Мантиқий компетенция (баҳолай олиш даражаси) — муаммоли вазиятни маълум ички
ёки ташқи мезонлар асосида баҳолаш ва таққослаш.
5.Коммуникатив компетенция (АКТ саводхонлиги) - ахборотни излаш, математик
саводхонлиги, компьютер ва интернетдан фойдалана олиш кўникмаси.
6.Иқтисодий компетенция (иқтисодий қарор қабул қилиш компетенцияси) - муаммоли
вазиятни маълум ички ёки ташқи мезонлар асосида тизмли баҳолаш ва таққослаш, улар
асосида иқтисодий қарор қабул қилиш, иқтисодий фикрлаш кўникмасига эга бўлиш.
Бухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
институтида охирги уч ўқув йилларида вилоятимиздаги умумий ўрта мактабларининг
“Иқтисодий билим асослари” фани ўқитувчиларини малакасини ошириш натижаларининг
таҳлили шуни кўрсатадики, малака ошириш ўқув режасидаги мутахассислик бўйича
тайёргарлик ўқув модулларининг намунавий ва ишчи ўқув дастурлари мазкур фан
ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантиришга йўналтирилмаган. Малака
оширишнинг амалдаги таълим дастурлар асосан ўқитувчиларнинг интеллектуал
компетенцияси (билиш ва тушуниш даражаси), тадбиқий компетенцияси (қўллай олиш
даражаси), таҳлилий компетенцияси (анализ ва синтез қилиш даражаси) ва мантиқий
компетенцияси (баҳолай олиш даражаси)ни шакллантириш ва ривожлантиришга
йўналтирилган бўлиб, уларнинг иқтисодий компетенцияси (иқтисодий қарор қабул қилиш
маҳорати ва амалий иқтисодий вазиятларни таҳлил этиш кўникмаси) ни шакллантириш
имконини етарли даражада беролмайди.
Иқтисодий компетенция таянч компетенциялардан бири ҳисобланади. Киши қанча
компетентли ёхуд касбий қобилияти ривожланган бўлса, унинг иқтисодий унумдорлиги
(ишлаб пул топиш қобилияти) шунча юқори бўлади. Иқтисодий компетентликка эришиш
учун инсон умумий истеъдод ва туғма қобилиятлар билан бирга яна орттирилган касбий,
жумладан иқтисодий қобилиятларга ҳам эга бўлиши лозим.Малака ошириш давомида умумий
ўрта мактаблар “Иқтисодий билим асослари” фани ўқитувчиларининг иқтисодий
компетентлигини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида биз амалдаги таълим
дастурларини қуйидаги йўналишларда такомиллаштиришини тавсия этамиз:
Биринчидан,
умумий ўрта мактаблар “Иқтисодий билим асослари” фани
ўқитувчиларининг малака ошириш ўқув режасидаги мутахассислик бўйича тайёргарликдаги
“Иқтисодий билим асослари фанининг назарияси ва ўқитиш методикаси” модули таркибига
“Иқтисодий компетентлиги ва уни ошириш йўллари” мавзусини киритиш мақсадга мувофиқ
бўлар эди.
Иккинчидан, “Иқтисодий билим асослари” фанини кейс-стади усулида ўқитиш” деган янги
модулни кириш ўқитувчиларнинг мамлакатимиздаги реал иқтисодий секторлардаги
муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ва иқтисодий қарорларни қабул қилиш
компетентлигини ривожлантиришга кўмаклашади.
Учинчидан, иқтисодий асослари таълимида илмий-тадқиқотга асосланган ўқитиш
технологияларини қўллашга эътибор қаратиш лозим. Ҳозиргача мактабларда “Иқтисодий
билим асослари” ўқитувчилари тайёр дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида дарсларни ўтишга
ўрганганлар.Уларга мустақил амалий-илмий тадқиқотлар ўтказиш методикасини ўргатиб,
дарсларни ўз изланишларга асосланган таҳлилий-иқтисодий материаллардан фойдаланган
ҳолда ўтишни ўқтириш вақти келди деб, ўйлаймиз.
113
Do'stlaringiz bilan baham: |