Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а.ҚОдирий номли жиззах давлат педагогика


Дарсларда техника тараққиётининг асосий йўналишларини ўрганиш



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/32
Sana22.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#112359
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Bog'liq
kvant fizikasi

2. Дарсларда техника тараққиётининг асосий йўналишларини ўрганиш
Политехник билим ва кўникмалар аста-секин шаклланади, синфдан-синфга ўтиш 
билан ошиб боради. Шунинг учун политехник билимларни ўзлаштириш бўйича 
ишлар ва қобилиятларни вужудга келтириш жуда аниқ ва системали бўлиши керак. 
Физика курсида техника тараққиётининг асосий йўналишларини ўрганиш 
системаси қуйидагича бўлади: 
Механика бўлимини ўрганганда асосий эътибор ишлаб чиқаришни 
механизациялашга қаратилади. Бунда танланган техник объект сифатида узатиш 
турлари, узатмалар қутиси, подшипниклар, кўтарма кран, транспортёр, гидравлик 
пресс, кема, шамол двигатели кабилардир. Ишлаб чиқариш объекти сифатида эса 
қурилиш механизми ва машиналари, транспорт, ерга ишлов берувчи ва йиғувчи 
қишлоқ хўжалик машиналари, гидро ва аэроэнергитика объектларидир. 
Молекуляр физика ва иссиқлик ҳодисаларини ўрганганда янги иссиқлик 
материалларни яратишга эътибор қаратилиб, техника тараққиёти иссиқлик 
энергетикаси ва теплофизикага йўналтирилади. Техник объект эса термос, сувли 
иситиш, буғ ва газ трубиналари, ички ёнув двигателлари, метал материалларини 
қуйишдир. Ишлаб чиқаришда иссиқлик машиналари, шаҳар ва қишлоқлар 


теплоэнергетикаси, термик ва термомеханик ишлаш, ерда сувни сақлаш усуллари, 
теплица ва уруғлаштириш хўжаликларидаги теплоаккумуляцияларда қўлланилади.
Электродинамика бўлимида техника тараққиёти йўналиши электроэнергетика 
ва электрлаштиришга қаратилади. Аккумулятор, гальваник элемент, амперметр, 
вольтметр, резистрлар, чўғланма лампалар, ўзгармас ток электродвигатели
трансформатор, конденсатор, электрон нур трубкалари, термометр, ярим ўтказгичли 
диодлар техника объекти сифатида қўлланилади. 
Тебраниш ва тўлқинлар курсида радиоэлектроника, электрон ҳисоблаш ва 
оптик техника йўналиши бўйича соатли маятник, радиоприёмник, радиолокатор, 
фотоаппарат, спектроскоп, рентген трубкаси каби техник объектлар орқали 
радиотехника ва электрон ҳисоблаш техникаси, оптик техника ультратовуш 
техникаси, спектроскопия каби ишлаб чиқариш турларида қўлланилади. 
Шунингдек, квант физикаси ва физиканинг бошқа барча бўлимларида 
фотоэлектрон, 
лазер 
техникаси, 
ядро 
энергетикасини 
автоматлаштириш 
йўналишларида фотоэлемент, лазер, пуфакчали камера, ядро реакторлари, элементар 
зарралар тезлатгичлари каби техник ускуналар ёрдамида ишлаб чиқаришнинг ҳамма 
турларида техника тараққиётининг асосий йўналишлари ўрганилади. 
Физика ўқитишда политехник таълимнинг ҳозирги замон услубиятида илмий 
техник жараённинг аосий ғоялари атрофида ўқув материалини системалаштириш 
муҳим аҳамият касб этади.Ўқувчилар онгида техниканинг маълум соҳасининг тўлиқ 
манзарасини ҳосил қилиш учун дастлаб бир бўлимнинг мавзуларини, йўналиши ва 
ишлаб чиқаришдаги ўрнини ўрганиш давомида амалга оширилади. Бу техника 
объектини танлашга ва унга мос ўқитиш усулларини танлашга системали ёндошишни 
таклиф этади. Масалан, маълум бўлимга кириш суҳбатининг ўзидаёқ ўқитувчи 
ўқувчиларни шу бўлимнинг асосий физик ғоялари билан таништириб қуяқолмасдан, 
шу Билан бирга у кейинчалик системали равишда мурожаат этадиган техниканинг 
Амалий соҳаси билан ҳам таништириб бориши керак. Шу мақсадлар учун физика 
кабинетида дидактик материаллар сифатида кўргазмали схемалар, диапозитивлар ва 
транспорантлар тўплаб борилиши керак. 

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish