Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларни



Download 417,18 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/28
Sana21.02.2022
Hajmi417,18 Kb.
#61500
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ma`ruza1

таксономияси деб номланади. (Таксономия-борлиқнинг мураккаб тузилган 
соҳаларини таснифлаш ва системалаштириш назарияси). Унга кўра тафаккурнинг 
ривожланиши билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил, умумлаштириш, баҳолаш 
даражаларида бўлади. Булар қуйидаги белгилар ҳамда ҳар бир даражага мувофиқ 
феъллар намуналари билан ҳам ифодаланади, жумладан: 
Билиш-дастлабки тафаккур даражаси бўлиб, бунда ўқувчи атамаларни айта 
олади, аниқ қоидалар, тушунчалар, фактлар ва шу кабиларни билади. Бу тафаккур 
даражасига мувофиқ феъллар намуналари: қайтара билиш, мустаҳкамлай олиш, 
ахборотни этказа олиш, айтиб бера олиш, ёзиш, ифодалай олиш, фарқлаш, таний 
олиш, гапириб бериш, такрорлаш. 
Тушуниш даражасидаги тафаккурга эга бўлганда эса, ўқувчи фактлар, 
қоидалар, схема, жадвалларни тушунади. Мавжуд маълумотлар асосида келгуси 
оқибатларни тахминий тафсифлай олади. Бу тафаккур даражасига мувофиқ 
феъллар намуналари: асослаш, алмаштириш, яққоллаштириш, белгилаш, 
тушунтириш, таржима қилиш, қайта тузиш, ёритиб бериш, шарҳлаш, 
ойдинлаштириш. 
Қўллаш даражасидаги тафаккурда ўқувчи олган билимларидан фақат 
анъанавий эмас, ноаънанавий ҳолатларда ҳам фойдалана олади ва уларни тўғри 


31 
қўллайди. Бу тафаккур даражасига мувофиқ феъллар намуналари: жорий қилиш, 
ҳисоблаб чиқиш, намойиш қилиш, фойдаланиш, ўргатиш, аниқлаш, амалга 
ошириш, ҳисоб-китоб қилиш, татбиқ қилиш, ҳал этиш. 
Таҳлил даражасидаги тафаккурда ўқувчи яхлитнинг қисмларини ва улар 
ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ажрата олади, фикрлаш мантиқидаги хатоларни 
кўради, фактлар ва оқибатлар орасидаги фарқларни ажратади, маълумотларнинг 
аҳамиятини баҳолайди. Бу тафаккур даражасига мувофиқ феъллар намуналари: 
келтириб чиқариш, ажратиш, табақалаштириш, таснифлаш, тахмин қилиш, 
башорат қилиш, ёйиш, тақсимлаш, текшириш, гуруҳлаш. 
Умумлаштириш даражасидаги тафаккурда ўқувчи ижодий иш бажаради
бирор тажриба ўтказиш режасини тузади, бирнечта соҳалардаги билимлардан 
фойдаланади. Маълумотни янгилик яратиш учун ижодий қайта ишлайди. Бу 
тафаккур даражасига мувофиқ феъллар намуналари: янгилик яратиш
умумлаштириш, бирлаштириш, режалаштириш, ишлаб чиқиш, тизимлаштириш
комбинастиялаштириш, яратиш, тузиш, лойиҳалаш. 
Баҳолаш даражасидаги тафаккурда ўқувчи мезонларни ажрата олади, уларга 
риоя қила олади, мезонларнинг хилма-хиллигини кўради, хулосаларнинг мавжуд 
маълумотларга мослигини баҳолайди, фактлар ва баҳоловчи фикрлар орасидаги 
фарқларни ажратади. Бу тафаккур даражасига мувофиқ феъллар намуналари: 
ташхислаш, исботлаш, ўлчаш, назорат қилиш, асослаш, маъқуллаш, баҳолаш, 
текшириш, солиштириш, қиёслаш. 

Download 417,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish