2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари негизида Педагогик маҳорат институтларини ташкил этиш;
Халқ таълими соҳасида фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш, соҳа ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув ва методик ишларни ҳамда соҳа мутахассисларининг олий таълимдан кейинги таълимини янада такомиллаштириш мақсадида А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти негизида А.Авлоний номидаги Халқ таълими академияси (кейинги ўринларда Академия деб юритилади)ни ташкил этиш;
Академияда “Таълим соҳаси менежменти” ва “Катталар таълими” (“Андрогогика”) мутахассисликлари бўйича амалиётчи педагоглар таркибидан юқори малакали таълим соҳаси менежерлари ҳамда мутахассисларини тайёрлайдиган 1 йиллик магистратура фаолиятини йўлга қўйиш;
анъанавий малака ошириш билан бир қаторда касбий ўқувларнинг масофавий (Moodle, E-learning, Web-based training) ва уйғунлашган (blended-learning) каби самарали шаклларини, шунингдек, халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг белгиланган даврийликка риоя қилинган ҳолда, тажриба тариқасида, ходимларни ҳар йили ўқишга жалб қилишни назарда тутувчи кредит-модуль механизмини босқичма-босқич жорий этиш;
тажриба тариқасида, педагог кадрларнинг ҳар йили ташкил қилинадиган қисқа муддатли малака ошириш курслари ва ундан кейинги даврда фанлар бўйича таянч мактабларида ишдан ажралмаган ҳолда ўтказиладиган (on-the-job training) доимий ўқувлардан иборат узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий этиш;
халқ таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизими фаолиятини ташкил қилиш ва ҳар бир ходимнинг ўз индивидуал траекториялари бўйича малака ошириши жараёнларини мониторинг қилувчи ягона маълумотлар базасига асосланган электрон платформани яратиш ва амалиётга жорий этиш;
Республика таълим маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги умумтаълим фанлари бўйича “методист” лавозими ўрнига “ментор” лавозимини жорий этиш;
халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказлар тузилмасидаги методик хизмат бўлимларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги туманлараро умумтаълим муассасаларини методик таъминлаш марказларини тугатган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг менторлик хизмати бўлимларини, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг менторлик хизмати шўъбаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |