4.2.ИБА дарслигидаги мавзулар бўйича масалалар ечиш “Талаб ва таклиф” мавзуси учун масалалар
Масала1. Тарвузга бўлган талаб 100 дона бўлганда ҳар бир тарвуз нархи 21 сўмни ташкил қилади. 160 дона бўлганда бир дона тарвуз 19 сўм бўлсин. Ёйсимон эластиклик коэффициентини ҳисобланг? Масала 2. Талаб ва таклифнинг нархга боғлиқлиги. 1 кг гўштнинг нархи 30 сўм тургандагина қўйилган талаб ва товар таклифи миқдорига тенг. 1 кг гўшт 10 сўм турса , товарнинг (гўшт) талаби қанчага тенг, таклифи қанча тоннага тенг? Нарх 30 сўмдан юқори бўлса, айтайлик 40 сўм бўлса, бозорда гўштга бўлган ҳолат қандай бўлади?
1 кг гўшт Нархи
|
Талаб қилинган гўшт миқдори
|
Таклиф қилинган гўшт миқдори
|
Талабнинг (+) ва таклифнинг ошиб кетиши (-)
|
10
|
8
|
1
|
+7
|
20
|
6
|
2
|
+4
|
30
|
4
|
4
|
+9
|
40
|
2
|
6
|
-4
|
50
|
1
|
8
|
-7
|
Масала3. Калишга бўлган талаб 150 дона бўлганда, ҳар бир пой калиш нархи 40 сўмни ташкил қилсин, талаб 250 дона бўлганда бир пой калиш нархи 37 сўм бўлсин. Ёйсимон эластик коэффициентини ҳисобланг?
Масала 4. Истеъмолчининг даромади йилига 700000 сўмдан 1 млн.га ошди. Макаронга бўлган талаб йилига 3 кг дан 1 кг га пасайди. Ёғга бўлган талаб 5 кг дан 7 кг га ошди, даромадга нисбатан ва маҳсулот характерига нисбатан талаб эластиклигини аниқланг?
Масала 5. Ички бозорда товарга бўлган талаб ва таклиф қуйидаги чизиқли функциялар орқали берилган: Q = 14 - р, Q = р + 2 (нарх долларда, товар миқдори минг доналарда). Жаҳон бозорида товарнинг нархи 3 доллар. Ҳукумат мамлакатга олиб кириладиган хар бир товарга 1 доллар миқдорида бож белгилади. Бунинг натижасида бюджетга қанча маблағ тушади?
Масала 6. Кир ювиш кукунининг талаб эластиклиги – А нархга нисбатан тўғри 4,5, даромадга нисбатан 0,8. Хўжалик совуни нархига кесишувида 2,5. 1) 1% га ошганда, 2) аҳолини даромадлари 1% га ошганда. Агарда: 3) хўжалик совунининг нархи 1% га ошганда, 4) бир вақтнинг ўзида а) ушбу ювиш кукунининг нархи 4% пасайганда б) аҳоли даромадлари 5% пасайганда в) хўжалик совунининг 6% пасайганда, ушбу ювиш кукунининг талаб ҳажмида қанақа ўзгариш рўй беради ?
Масала 7. Товар таклифи қўйидаги тенглама билан изоҳланади Аs+0,4Р. Агарда товар нархи 50000 сўмдан 100000 сўмга ўзгарганда таклиф эластиклиги ўзгарадими?
Масала 8. Агарда даромадларнинг 1,1 маротобага ортиши натижасида чойнакларга бўлган талабнинг 5 % га ортиши натижасида чойнаклар бўйича олинган даромадларнинг эластиклиги нимага тенг?
Масала 9. Сотувчи телевизорини қуйида берилган жадвалда келтирилган нархга сотишга ва харидор шу жадвалда келтирилган нархга сотиб олмоқчи.
Do'stlaringiz bilan baham: |