Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-боб. мАЖБУРИЯТ ТУШУНЧАСИ вА ТАРАФЛАРИ



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   407
20-боб. мАЖБУРИЯТ ТУШУНЧАСИ вА ТАРАФЛАРИ
234-модда. мажбурият тушунчаси ва унинг вужудга келиш 
асослари
мажбурият – фуқаролик-ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан 
бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни 
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, 
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан 
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг 
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу 
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
1. ЎзР ФК 234-моддасининг 1-қисмида «мажбурият» тушунчаси 
келтирилган. мажбурият муайян фуқаролик-ҳуқуқий муносабатдан 
иборат бўлиб, унинг амал қилиши орқали бир шахс (қарздор) 
иккинчи шахс (кредитор) фойдасига маълум бир хатти-ҳаракатни 
бажариши шарт: мол-мулкни топшириши, ишни бажариши, хизмат 
кўрсатиши, пул тўлаши ва ш.к., ёки бирон ҳаракатни бажаришдан 
тийилиши зарур, кредитор эса қарздордан ўз мажбуриятини 
бажаришни талаб этишга ҳақлидир.
Кўриниб турибдики, юқорида айтилган мажбурият тушунчасига 
мувофиқ у қарздорнинг ҳаракатни бажариш (ҳаракатдан тийилиш) 
мажбуриятидан ва кредиторнинг талаб қилиш ҳуқуқидан иборат 
оддий бир схемада тасвирлаб берилди. Амалда эса мажбуриятли 
ҳуқуқий муносабатлар кўпинча мураккаб механизмдан иборат 
бўлади, зеро тарафларнинг ҳар қайсиси ҳам бир вақтнинг ўзида 
қарздор ва кредитор сифатида намоён бўлади. қарздор ўз зиммасига 
бир вақтнинг ўзида муайян ҳаракатни бажариш ва маълум бир 
бошқа ҳаракатдан тийилиш мажбуриятини олиши мумкин. масалан, 
ижарачи тегишли тўловни тўлаб бориши, зарур бўлганда ижара 
мулкини таъмирлаши зарур, айни чоғда унга шикаст етказувчи 
ёки унинг йўқолишига сабаб бўлувчи ҳаракатлардан тийилиши 


585
20-боб. мажбурият тушунчаси ва тарафлари
шарт. Умуман олганда мажбурият, одатда, қандай хатти-ҳаракатлар 
ким томонидан, қачон ва қай тарзда бажарилиши лозимлигини 
белгилайди.
Фуқаролик ҳуқуқининг табиатига кўра кўпчилик мажбуриятлар 
мулкий муносабатлардан иборат бўлиб, мол-мулкни эгаликка 
ўтказиб бериш, контрагентига фойдаланиш учун бериш, унга 
қарз учун тўлов сифатида ёки кредит тарзида пул бериш, қурилиш 
ишларини бажариш, турли хил хизматлар кўрсатиш (ташиш, сақлаш, 
ҳисоб-китоб) ва б. дан ташкил топади. Бироқ мажбурият мазмунини 
ҳар қандай қонуний ҳаракатларни, агар улар қонунга мос келса ва 
ахлоқий муносабатлар соҳасига оид бўлмаса, бажарилишини талаб 
қилиш ва мажбуриятини олиш ҳуқуқидан иборат бўлиши мумкин.
2. мажбуриятнинг вужудга келиши учун алоҳида юридик 
фактлар ёки юридик ҳаракатлар (масалан, айрим маҳсулотларни 
экспорт ёки импорт қилиш учун хорижий ёки мамлакатдаги контр-
агент билан шартнома тузишдан ташқари, шунингдек, тегишли 
рухсат нома олиниши ҳам талаб этилади) мавжуд бўлиши лозим. 
Таъкидлаш жоизки, ЎзР ФК 234-моддаси мажбуриятни юзага келти-
рувчи фақат иккита асосни санаб ўтадики, булардан шартнома ва 
зарар етказиш аниқ кўрсатилиб, кейин эса ЎзР ФКда кўрсатилган 
бошқа асосларга ҳавола қилинади.
мажбуриятнинг вужудга келиши учун шартнома кенг тарқалган 
асос бўлиб хизмат қилади. шартнома деганда иккита ёки бир неча 
шахснинг фуқаролик муносабатларини ўрнатиш, ўзгартириш ёки 
бекор қилиш тўғрисидаги келишуви англашилади (қар. ЎзР ФК 353-м.
га шарҳ).
Фуқаронинг ҳаёти, соғлиғи, жисмоний ёки юридик шахснинг 
мол-мул
кига етказилган зарар натижасида вужудга келган мажбу-
рият бу зарарни зиён кўрганга тўлиқ ҳажмда, шу жумладан, бой 
берилган фойдани қўшган ҳолда қоплаб бериш ва қонунда назарда 
тутилган ҳолатларда етказилган маънавий зарар учун ҳам товон 
тўлаш шартлигида ифодаланади (ЎзР ФК, 985-м. ЎзР ФК, 1021-м.).
ЎзР ФКда бевосита кўрсатиб ўтилган ёки унинг моддалари 
маъносидан келиб чиқадиган мажбуриятларни вужудга келтирувчи 
бошқа асослар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
– бир тарафлама битимлар, бунда мажбурият томонларнинг 
бирининг эрки иродаси орқали келиб чиқади (масалан, ЎзР ФКнинг 
981-м.да кўрсатилган оммавий эълон қилинган мукофотни тўлаш 
мажбурияти);


586
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
– асоссиз орттирилган бойлик, бунда бошқа шахснинг ҳисобидан 
мол-мулкни қонунда ёки битим шартларида белгилаб қўйилган 
асосларсиз эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахснинг мажбурияти 
англашилади. Бундай асосда вужудга келган мажбуриятнинг моҳияти 
шундаки, бунда жабрланувчига ана шундай мол-мулк қайтарилиши 
шарт (ЎзР ФК, 1023-м.)
ЎзР ФКда кўрсатилган, аммо амалда кам учрайдиган мажбурият 
предметларидан бири сифатида, масалан, топилмани айтиб ўтиш 
мумкин, бунда топилмани олишга ҳақли бўлган шахсга уни қайтариб 
берган шахс ашёни сақлаш, топшириш ёки сотиш билан боғлиқ 
ҳара жатларни, шунингдек, ашёни олишга ҳақли бўлган шахсни 
қиди ришга кетган ҳаражатларнинг тўланишини талаб қилишга 
ҳақли бўлади. қаровсиз молларни тутиб олишдан келиб чиқадиган 
мажбурият бўйича ҳам ана шундай ҳайвонни тутиб олган шахс, 
шунингдек, ҳайвонни сақлаш ва фойдаланиш учун топширилган 
шахс уни лозим даражада сақлашлари шарт ва ҳайвонлар нобуд 
бўли ши ёки шикастланиши учун ҳайвоннинг нархи даражасида 
жавобгар бўладилар (қар.ЎзР ФКнинг 195-м.га шарҳ).
мажбуриятнинг вужудга келиши учун фуқаролик ҳуқуқлари ва 
мажбуриятларини белгилашга қаратилган суд қарори алоҳида асос 
бўлиши мумкин. масалан, суд қарорига мувофиқ, тарафлар ўртасида 
шартномани тузиш жараёнида келишмовчилик мавжуд бўлса ва уни 
ҳал этиш учун судга мурожаат қилинган ҳолатда, суд қарори билан 
шартноманинг шартлари ЎзР ФКнинг 377-м.сига мувофиқ белгилаб 
берилади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish