Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Бошқа шартлар асосидаги акцепт



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet386/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   382   383   384   385   386   387   388   389   ...   407
375-модда. Бошқа шартлар асосидаги акцепт
Офертада таклиф қилинганидан бошқача шартлар асосида шарт-
нома тузишга розилик билдириш ҳақидаги жавоб акцепт ҳисоб-
ланмайди. Бундай жавоб акцептдан бош тортиш ва айни вақтда янги 
оферта ҳисобланади.
мазкур модданинг қоидалари акцептлаш муддати кўрсатилган 
офертага ҳам, худди шу каби муддати кўрсатилмаган офертага ҳам 
тааллуқлидир.
ФКнинг 370-моддасига кўра, акцепт тўлиқ ва писандасиз бўлиши 
шарт. шу муносабат билан, агар оферта таркибидаги шартлардан 
биттаси бўлса ҳамки, оферта йўлланган шахс томонидан қабул 
қилинмаса, жавоб акцепт ўрнига ҳисобланмайди.
Одатда, шартномани офертада кўрсатилган шартлардан бошқача 
шартларда тузишга розилик тўғрисидаги жавоб, шартномага бошқа 
янги шартларни қўшиш ёки муайян шартларни олиб ташлаш ёхуд 
дастлаб таклиф этилган шартларни бошқача ифодалаш алоҳида 
таклифда изҳор этилади.
Бошқа шартлар асосида шартнома тузишга розилик тўғрисидаги 
жавоб нафақат акцептдан бош тортиш бўлибгина қолмасдан, янги 
оферта бўлиб ҳисобланади, яъни тарафларнинг ўрни алмашади. Бу 
ҳолда дастлабки оферент ўзининг шартнома тузиш тўғрисидаги 
таклифи билан боғлиқликни йўқотади ва ўзига таклиф қилинган 
янги офертани акцептлаш ёки акцептлашдан бош тортиш ҳуқуқига 
эга бўлади. Агар дастлабки оферент мақбул ҳисобланган вақт ичида 
ўзи таклиф этган шартларни ўзгартиришга розилигини билдирмаса 
ёки уларни рад этмаса, шартнома тузилмаган ҳисобланади.
Янги оферта ва унинг акцепти ФКнинг 367 – 374-моддалари 
билан тартибга солинади.
376-модда. Шартноманинг тузилган жойи
Агар шартномада унинг тузилган жойи кўрсатилган бўлмаса, 
шартнома оферта йўллаган фуқаронинг яшаш жойида ёки юридик 
шахснинг жойлашган ерида тузилган ҳисобланади.
шартноманинг тузилган жойи амалий аҳамиятга эга. хусусан, 
ФКнинг 1181-моддасида битимнинг шакли у тузиладиган жой 
ҳуқуқига бўйсунади, деб кўрсатилган.
Умумий қоидага кўра шартноманинг тузилган жойи деб шартно-
манинг ўзида кўрсатилган жой эътироф этилади. Одатда тузилган 
жой шартноманинг охирида (масалан, «ушбу шартнома Тошкент 


781
27-боб. шартнома тузиш
шаҳрида тузилди») кўрсатилади, бу бошқача кўринишда бўлиши ҳам 
мумкин.
Агар шартномада тузилган жойи кўрсатилмаган бўлса, шартнома 
оферентнинг, тегишли равишда фуқаро ёки юридик шахснинг яшаш 
жойида ёки жойлашган манзилида тузилган деб ҳисобланади.
ФКнинг 21-моддасига биноан, фуқаронинг доимий ёки асосан 
яшаб турган жойи унинг яшаш жойи ҳисобланади, ФКнинг 46-модда-
сига кўра, юридик шахснинг жойлашган жойи у давлат рўйхатидан 
ўтказилган ҳудуд билан белгиланади (қар. мазкур моддаларга шарҳ).

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   382   383   384   385   386   387   388   389   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish