Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet319/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   407
5-§. КАФОЛАТ
299-модда. Кафолат тушунчаси
Кафолатга биноан банк, бошқа кредит муассасаси ёки суғурта 
ташкилоти (кафил) бошқа шахс (принципал) нинг илтимосига кўра 
кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принци-


688
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
палнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма 
талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга ёзма 
мажбурият беради.
Кафолат мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг усул ла-
ридан биридир. У ўз хусусиятларига кўра кредиторнинг манфаат-
ларини янада тўлароқ ҳимоя қилади. Фуқаролик ҳуқуқида кўпинча 
мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг мазкур тури банк 
кафолати деб аталади, чунки кафил сифатида фақат банк ёки бошқа 
кредит муассасаси чиқиши мумкин.
масалан, кафолатга биноан банк ёки бошқа кредит муассасаси 
бошқа шахснинг илтимосига кўра кафил ўз зиммасига олаётган 
мажбурият шартларига мувофиқ унинг кредиторига пул суммасини 
тўлаш бурчини зиммасига олади. Банк ёки бошқа кредит муассасаси 
кафил деб аталади. Илтимосига кўра кафил мажбуриятни ўз 
зиммасига юклайдиган бошқа шахс принципал деб номланади. Кафо-
лат бўйича кафил пул суммасини тўлаши лозим бўлган кредитор – 
бенефициар деб номланади.
Кафолат моҳиятини тушуниш учун унинг учта турдаги қонуний 
муносабатларни келтириб чиқаришини эътиборга олиш лозим. 
Биринчидан, асосий мажбуриятни келтириб чиқарган принципал 
билан бенефициар орасидаги муносабатлар. Иккинчидан, кафил 
билан принципал орасидаги муносабатлар. Учинчидан, кафил 
билан бенефициар орасидаги муносабатлар. Санаб ўтилган ҳуқуқий 
муносабатлар кафолат деб аталувчи ягона ҳуқуқий конструкцияни 
ташкил қиладилар ва улар ўзаро бир-бири билан боғланган.
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш учун кредитор 
қарз дордан кафолатларни талаб қилади ва бунинг учун учинчи 
шахс – кафил билан ҳуқуқий муносабат вужудга келади, бунда у 
креди торга муайян суммани тўлаш мажбуриятини зиммасига олади. 
шарҳланаётган моддага мувофиқ, бенефициарга кафолат суммасини 
тўлаш учун унинг тўланиши тўғрисидаги ёзма талабни тақдим 
қилиш зарур.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish