Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятни бажарган кафилнинг ҳуқуқлари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet316/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   407
295-модда. мажбуриятни бажарган кафилнинг ҳуқуқлари
мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият 
бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли 
бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда 
қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга 
тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик 
муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб 
қилишга ҳақли.
Кафил мажбуриятни бажарганидан кейин кредитор қарздорга 
бўлган талабни тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга топшириши ва бу 
талабни таъминлайдиган ҳуқуқларни бериши шарт.
Ушбу моддада белгиланган қоидалар агар қонунда ёки кафилнинг 
қарздор билан шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, қўлланилади.
1. шарҳланаётган модда кредитор талабларини қондирган 
кафилнинг ҳуқуқларини белгилайди. ФКнинг олдинги моддасидан 
кўриниб турибдики, кафил унга кредитор томонидан даъво 
билдирилган ҳолатларда қарздорни ишга жалб қилади ва қарздорга 
регресс тартибида талаб қўйиш ҳуқуқига эга. Агар кафил даъво 
билдириш натижасида ёки судгача бўлган муҳокама жараёнида 
кредитор талабларини бажарса, унга кафиллик билан таъминланган 
мажбурият бўйича кредиторнинг барча ҳуқуқлари ўтади.
Бу ҳолда ушбу ҳуқуқларнинг ҳажми
 
кафил кредиторнинг 
талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажм 
билан чекланади. Агар кафил сифатида бир нечта шахс бўлса, 
унда кредитор ҳуқуқлари кафилларга улар томонидан бажарилган 
кредитор талабларининг ҳажмига мутаносиб равишда ўтади.
Талабларнинг асосий суммасидан ташқари, кафил қарздордан 
кредиторга тўланган суммадан фоизлар тўланишини ҳамда қарздор 


685
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
учун жавобгарлик билан боғлиқ бошқа ҳаражатлар қопланишини 
талаб қилишга ҳақлидир. масалан, агар кредитор талабларини тўлаш 
билан боғлиқ равишда кафил банк ҳаражатларини қилса, у қарз-
дордан бу маблағларнинг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
2. мазкур модданинг 2-қисмида кредиторга қарздорга бўлган 
талабни тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга топшириш мажбурияти 
юклатилади. Бундан ташқари кафилга кредиторнинг тала бини 
таъминлайдиган ҳуқуқлар берилади. масалан, агар кафилликдан 
ташқари қарздорнинг мажбурияти гаров билан таъмин ланган бўлса, 
кредитор гаров ҳуқуқини кафилга топширади ва кафил гаровга 
қўйилган мол-мулк ҳисобига ўзининг муқобил талабини қондириш 
ҳуқуқига эга.
шарҳланаётган модданинг меъёрлари ҳам диспозитив ҳисобла-
нади ва улар шартнома ёки қонун билан бошқача ҳолат назарда 
тутилган бўлса қўлланилади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish