Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   407
171-модда. Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий 
ҳуқуқларни амалга ошириш хусусиятлари
Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш хусусиятлари ва 
бошқа ашёвий ҳуқуқлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
1. Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар 
уй-жой қонунчилиги томонидан, фуқаролик қонун ҳужжатларининг 
меъёрларини ҳисобга олган ҳолда тартибга солинади. Уй-жой 
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ЎзР Уй-жой Кодексидан ҳамда 
бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. Уй-жой тўғрисидаги қонун 


427
13-боб. Умумий қоидалар
ҳужжатлари фуқаролар, юридик шахслар, давлат бошқарув органлари 
ва маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг турар жойларга мулк 
ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқининг юзага келиши, 
амалга оширилиши, ўзгариши ҳамда бекор бўлиши масалалари 
бўйича муносабатларини тартибга солади.
2. Фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган 
санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, 
шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, 
вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз 
қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа 
махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган 
жойлар турар жой деб ҳисобланади (ЎзР Уй-жой Кодексининг 
9-моддаси). Турар жойларга уйлар; кўп хонадонли уйлардаги 
хонадонлар; бошқа иморатлардаги яшаш учун мўлжалланган хоналар 
ва ўзга турар жойлар киради. Турар жой кўчмас мулк сифатида мулк 
ҳуқуқининг объекти бўлиб ҳисобланади ва давлат, жисмоний ҳамда 
юридик шахсларга тегишли бўлиши мумкин.
Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва 
юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига 
тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик 
қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек 
ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш 
ҳуқуқидан иборатдир. шу боис алоҳида таъкидлаш лозимки, 
аввалгисидан фарқли ўлароқ, амалдаги уй-жой ва фуқаролик 
қонунчилиги билан, турар жойларга бўлган хусусий мулк ҳуқуқи 
миқдор, ўлчам ва қиймат жиҳатдан чекланмайди (ЎзР ФК 207-модда, 
УЖК 11-модда.).
3. Уй-жой фонди – инсон яшаши учун яроқли бўлган турар 
жойдан, шу жумладан уйлар, хонадонлар, хизмат турар жойлари, 
махсус уйлардан иборат бўлган фонддир. Фақат уй-жой фондига 
кирган турар жойлар уй-жой қонун ҳужжатларининг ҳуқуқий 
тартибга солиш соҳасига кирадилар. Уйлар ва турар жойларнинг 
уй-жой фондига киритишнинг асослари ва шартлари «Уйлар 
ва турар жойларнинг уй-жой фондига киритишнинг тартиби 
тўғрисида»ги Низом билан тартибга солинади. мазкур Низомнинг 
8-бандига мувофиқ, уйларда жойлашган савдо, маиший ва носаноат 
йўналишидаги ўзга эҳтиёжларга мўлжалланган, яшаш учун 


428
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
мўлжалланмаган жойлар; фуқароларнинг унда яшаш муддатларидан 
қатъий назар, мавсумий ва муваққат яшаш учун мўлжалланган 
уйлар, қурилмалар ва иморатлар қуриш учун ажратилган ер 
майдонларида ўзбошимча қурилган уйлар ва турар жойлар; турар 
жойларга қўйиладиган талабларга жавоб бермайдиган қурилмалар ва 
иморатлар уй-жой фондига кирмайди.
мулк шаклига қараб Ўзбекистон Республикасида уй-жой фонди 
хусусий ва давлат уй-жой фондларидан иборатдир. хусусий уй-жой 
фонди фуқаролар ва нодавлат юридик шахсларга тегишли бўлган 
турар жойлардан иборат. Давлат уй-жой фонди, маҳаллий давлат 
ҳокимият идоралари ихтиёрида бўлган турар жойлар – муниципал уй-
жой фонди; давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг 
тўла хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида бўлган турар 
жойлар – идоравий уй-жой фонди; ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари ихтиёрида бўлган турар жойлар – мақсадли коммунал уй-
жой фондидан иборат.
4. Таъкидлаш лозимки, УЖК турар жойларга бўлган мулк 
ҳуқуқининг вужудга келиш асослари ва тартиби фақат умумий 
тарзда тартибга солинади, янада мукаммал тартибга солиш 
фуқаролик қонунчилигининг тегишли меъёрлари билан амалга 
оширилади. масалан, УЖК 22-моддасида, фуқаролар ва юридик 
шахсларнинг турар жойга бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келиш 
асосларининг тахминий рўйхати келтирилган (якка тартибда уй-жой 
қуриш; якка тартибда қурувчиларнинг ширкатлари томонидан уй-
жой қуриш; уй-жой облигацияларини олиш; уй-жой қуриш ва уй-жой 
кооперативларида иштирок этиш; олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш; 
умрбод таъминлаш шарти билан уйни (хонадонни) бошқа шахсга 
бериш; мерос олиш; хусусийлаштириш), УЖК 14-моддасида эса 
турар жойларга мулк ҳуқуқининг пайдо бўлиш хусусиятлари ва 
ўтказилиши кўрсатилган. УЖК назарда тутилган юридик ҳолатлар 
асосида, уйга мулк ҳуқуқи вужудга келишининг тартиби бевосита 
фуқаролик қонунчилиги билан белгиланади. Бундан ташқари, турар 
жойларга бўлган мулк ҳуқуқи УЖКда назарда тутилган бошқа 
асослардан пайдо бўлиши ҳам мумкин, масалан, эгалик қилиш 
ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида (ФК 187-моддаси) (бу 
ҳақда батафсил ФК 210-моддасига берилган шарҳларга қаранг).
5. Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи бундай ҳуқуқнинг давлат 
рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Турар 


429
13-боб. Умумий қоидалар
жойларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатига олишни, туманлар 
ва шаҳарларнинг ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри хизматлари 
«Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатига олиш тартиби 
тўғрисида»ги йўриқнома асосида амалга оширади. Турар жойларга 
бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар бўлиб, давлат идораларининг 
далолатномалари (бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқларини 
тан олиш (мавжуд ҳужжатларга асосан) тўғрисидаги маҳаллий 
ҳукумат идораларининг қарорлари, (давлат тасарруфидан чиқарилган 
ва хусусийлаштирилган давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқини 
тасдиқловчи давлат далолатномаси), суд қарорлари (турар жойларга 
бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи, қонуний кучга кирган суд 
қарорлари ва ажримлари), шартномалар (умрбод таъминлаш шарти 
билан турар-жойни топшириш, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, 
рента, воз кечиш) ва бошқа битимлар ҳисобланади.
6. Фуқаролик ва уй-жой қонунчиликлари билан ўрнатилган 
тартибда мулкдорлар турар жойларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва 
тасарруф қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Яъни ижарага беришга, гаровга 
қўйишга, бутунлигича ва қисмлаб сотиш, шаклини ўзгартириш, 
қайта қуриш ёки бузиш ва бошқа ҳуқуқларга эгалар.
хусусий мулкида уй, хонадонга эга бўлган фуқаролар улардан 
шахсий яшаши ва ўз оила аъзоларининг яшаши учун фойдаланиш 
ҳамда уй, хонадонга бошқа фуқароларни жойлаштиришга ҳақлидир. 
мулкдор фуқароларга, ижара шартномасига асосан, турар жойларни 
яшаш учун бериши мумкин. шунингдек, мулкида уйга, хонадонга 
эга бўлган юридик шахслар, уларни ижарага бериш ва уй-жой 
қонунчилигига зид бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланишга 
ҳақли. Бу ҳолда, уйга, хонадонга эга бўлган мулкдор, уй, хонадонни 
ёки уларнинг бир қисмини фуқаролар ва юридик шахсларга, фақат 
у билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларининг розилиги 
билан, юридик шахслар эса юридик шахснинг ваколат берилган 
идорасининг қарори бўйича беришга ҳақли.
Фуқаролар ва юридик шахслар турар жойларга нисбатан 
айирбошлаш ва алмаштириш шартномасини тузиш ҳуқуқига эга. 
Фуқаролар турар жойни, эгалигида уй, хонадони бўлган бошқа 
мулкдорлар билан барча вояга етган оила аъзоларининг, шу 
жумладан вақтинча йўқ бўлганларнинг ёзма розилиги олинган-
дан сўнг айирбошлаши мумкин. Бу ҳолда вояга етмаган оила 


430
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
аъзоларининг розилиги ота-оналар орқали, улар йўқлигида эса 
васийлик ва ҳомийлик идоралари орқали тасдиқланади.
Турар жой гаров (ипотека) нарсаси бўлиши мумкин. ЎзР 
«Ипотека тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, кўп хона-
донли уйлардаги хонадонлар ва бошқа турар жойлар ипотека нарсаси 
бўлиши мумкин (кўчмас мулк гарови). Бир нечта шахсга биргаликда 
қарашли бўлган турар жойлар унинг барча эгалари розилиги 
билангина гаровга қўйилиши мумкин (ЎзР «Гаров тўғрисида»ги 
қонуннинг 7-моддаси).
7. мулкдор ўзининг турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини, 
унинг мақсадига мувофиқ, қонунчиликнинг амалдаги меъёрларини, 
фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда жамоат манфа-
атларини бузмаган ҳолда амалга ошириши зарур.
мулкдорнинг унга тегишли бўлган турар жойга нисбатан 
эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича 
ҳуқуқлари, унинг мақсади билан чекланади, бу унинг фақат шахсий 
яшаши ва ўз оила аъзоларининг яшаши учун фойдаланишини 
англатади. Амалдаги уй-жой қонунчилиги турар жойларда саноат 
ишлаб чиқаришларини жойлаштиришга рухсат бермайди. УЖК 
9-моддасига мувофиқ, кўп хонадонли уйлардаги турар жойларни 
саноат эҳтиёжлари учун ишлатиш, ижара ёки арендага бериш ман 
этилади. УЖКнинг мазкур меъёри қатъий характерга эга. Ушбу 
меъёрнинг мазмунига кўра, бу чекланиш бутун уйга, шунингдек 
ундаги алоҳида турар жойларга тааллуқлидир. Бундан ташқари, 
УЖК, кўп хонадонли уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган 
хоналарда (ертўла, чердак ва ҳ.к.) ҳам саноат ишлаб чиқаришлари 
жойлаштирилишини тақиқлайди. шу билан бирга, қонун яшаш учун 
мўлжалланмаган хоналарда, рўйхати Ўзбекистон Республикасининг 
Вазирлар маҳкамаси томонидан ўрнатиладиган фаолиятнинг баъзи 
турларини жойлаштиришга рухсат беради.
Кўп хонадонли уйдаги турар жойга бошқа корхоналар, муасса-
салар ва ташкилотларни ушбу жой яшаш учун мўлжаллан маган 
жойлар туркумига белгиланган тартибда ўтказилганидан кейингина 
жойлаштириш мумкин. Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган 
жойлар туркумига ўтказиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг 
қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси 
ўрнатган тартибда амалга оширилади.


431
13-боб. Умумий қоидалар
Белгиланган тартибда уйда қилинадиган иш (касаначилик, 
ҳунар мандлик) амалга ошириладиган турар жойларни яшаш учун 
мўлжалланмаган жойлар туркумига ўтказиш талаб қилинмайди 
(УЖК 9-моддаси 3-қисми).
мулкдор турар жойларга нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини, 
ушбу турар жойда яшовчи фуқаролар, қўшниларнинг ҳуқуқларини 
ҳамда қонуний манфаатларини, ёнғинга қарши, санитария-гигиена, 
экологик, қурилиш ва қонунчиликнинг бошқа талабларини ҳисобга 
олган ҳолда амалга ошириши шарт. мулкчилик шаклларидан қатъий 
назар, турар жойлардан ва уй атрофидаги ерлардан фойдаланиш 
ҳамда уларни сақлаш тартиби 1994 йил 28 июндаги «Турар 
жойлардан ва уй атрофидаги ерлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш 
қоидалари тўғрисида»ги қоидалар билан белгиланади.
Уй-жойлар, хонадонларнинг мулкдорлари уйдан фойдаланишни, 
унинг сақланишини, умумий мулк бўлган мулкнинг зарур санитария, 
ёнғин хавфсизлиги ва техник ҳолатини таъминлаш учун, шунингдек, 
бошқа мақсадларга уй-жойга ва умумий фойдаланиладиган жойга 
хизмат кўрсатиш учун ташкилотни мустақил белгилайдилар 
(қоидаларнинг 10-банди).
Уй-жойлар, хонадонларнинг мулкдорлари ўз ҳисобидан уйнинг 
сақланишини, уй, хонадоннинг зарур санитария ва техник ҳола-
тини таъминлашга, уларнинг жорий ва капитал таъмирлашни 
амалга оширишга мажбур. Турар жойни ижарага олувчилар, ижа-
рага берувчилар хонадондаги ўзлари эгаллаб турган жойларни ва 
қўшимча хоналарни мунтазам равишда (ҳар 4–5 йилда) ўз ҳисоб-
ларидан жорий тузатишларини амалга оширишлари даркор (қоида-
ларнинг 20-банди).
Ижарага олувчилар, турар жой эгалари ва ижарадорлар ўзлари 
эгаллаб турган хоналарнинг техникавий ва санитария ҳолатини 
кузатиш ҳамда зарур тузатиш ишларини ўтказиш учун таъмирлаш-
фойдаланиш ташкилотининг ходимларини белгиланган намунадаги 
шахсий гувоҳномаларини кўрсатганларидан кейин қўйишга 
мажбурдирлар. Уй-жой мулкдори бўлмаган пайтда уйга кириш 
ички ишлар идоралари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органлари вакиллари иштирокида тегишли таъмирлаш-фойдаланиш 
ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Амалдаги уй-жой қонунчилиги турар жойлардан мақсадга 
мувофиқ бўлмаган тарзда фойдаланишда жавобгарликка тортишни 
назарда тутади.


432
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
Агар ижарага олувчи, ижарадор, уй-жой эгаси ва улар билан 
бирга яшовчи шахслар турар жойларни мунтазам равишда бузсалар 
ёки улардан белгиланган мақсадда фойдаланмасалар, ўзлари билан 
бир хонадонда ёки бир уйда яшовчиларнинг яшашига имконият 
бермасалар, огоҳлантириш ва таъсир кўрсатиш чоралари натижасиз 
қолса, ижарага берувчи, ижарага олувчи ва бошқа манфаатдор 
шахсларнинг талаблари бўйича айбдорларни кўчириб чиқариш бошқа 
турар жой хонаси берилмасдан суд қарори билан амалга оширилади 
(қоидаларнинг 42-банди).
8. Турар жойларга нисбатан ҳуқуқлар тизими фақат мулк ҳуқуқи 
билан чекланмайди. Турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқидан 
ташқари, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ва мажбурият ҳуқуқлари 
ҳам мавжуд. Улардан кенг тарқалгани, ижара шартномасидан 
келиб чиқадиган, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқидир, у ўз 
навбатида турар жойнинг тижорат ижара шартномасига ва турар 
жойнинг ижтимоий ижара шартномасига бўлинади. Турар жой 
ижара шартномасидан, субъектнинг турар жойга эгалик қилиш 
ва фойдаланиш, бу хона жойлашган уйнинг умумий мулкидан 
фойдаланиш ҳуқуқлари, ҳамда фуқаролик ва уй-жой қонунчилигида 
назарда тутилган, бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятлар вужудга келади.
Турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи, ҳам мулкдорнинг оила 
аъзоларида, ҳам турар жойни ижарага олувчида вужудга келади. 
УЖКнинг 32-моддасига мувофиқ, турар жой мулкдори ва турар 
жойни ижарага олувчининг оила аъзолари деб, у билан доимий 
бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. 
меҳнатга қобилиятсиз боқимандалар, шунингдек мулкдор билан 
доимий бирга яшаётган фуқаролар, агар улар мулкдор билан 
умумий хўжалик юритаётган ва унинг турар жойида рўйхатдан 
ўтган бўлсалар, унинг оила аъзоси деб топилишлари мумкин. Эр-
хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий яшаётган 
оилали фарзандлари, агар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлсалар, 
фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзоси деб тан 
олинишлари мумкин. Уй, хонадон мулкдорининг оила аъзолари, 
шунингдек, у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни 
кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган 
бўлмаса, уйдаги, хонадондаги хоналардан мулкдор билан тенг 
фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга 
ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга 


433
13-боб. Умумий қоидалар
ҳақлидирлар. Бу шахслар уй, хонадоннинг, мулкдори билан оила 
муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан 
фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, хонадоннинг мулкдори 
билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек, у билан доимий 
яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби 
тарафлар келишуви билан белгиланади. мулкдор ва ижарага 
олувчининг оила аъзолари, ҳар қандай шахслардан уларнинг турар 
жойдан фойдаланиш ҳуқуқларининг бузилишларини бартараф 
қилишни талаб қилишлари мумкин. Уй ёки хонадоннинг мулкдори, 
унинг оила аъзолари, у билан доимий яшаётган фуқаролар ва собиқ 
оила аъзоси ўртасидаги турар жойдан фойдаланиш ҳамда қилинган 
харажатлардаги улуш миқдори ҳақидаги низолар суд тартибида ҳал 
этилади (УЖКнинг 32-моддаси 8-қисми).

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish