Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти


Таълим муассасаларида зилзила билан боғлиқ фавқулодда



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

 
Таълим муассасаларида зилзила билан боғлиқ фавқулодда 
вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш тизими сифатини
ошириш масалалари 
 
Ширинов К.Ж. (Фуқаро мухофазаси институти) 
 
Табиий офатлар орасида зилзилалар кенг кўламли салбий оқибатларни 
келтириб чиқарувчи хавфли ҳодисалардан бири ҳисобланади. Таълим 
муассасаларида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш 
тизими сифатини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Чунки таълим муаасасалари 
тарбияланувчилари, ўқувчилари, талабалари ва тингловчилари мамлакатнинг 
эртанги куни, жамиятнинг таркибий қисми ҳисобланади. 
Ушбу масаланинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда ҳукуматимиз 
томонидан жорий йилнинг сентябрь ойида тегишли миёърий ҳужжат қабул 
қилинган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган 
ҳолда ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси йўналишларидаги 
ўқув дастурларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириб 2020/2021 
ўқув йилидан бошлаб таълим жараёнига жорий этилишини таъминлаш 
белгилаб қўйилган. 
Юқорида таъкидлаб ўтилган вазифаларни самарали ҳал этиш учун 
хорижий тажрибани ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. 
Японияда ёшларни сейсмик хавфлардан муҳофазаланишга тайёрлашда 
“Ўзини, ўзаро бир-бирини ва ўзгани қутқариш” йўналишлари бўйича жисмоний 
ва руҳий жиҳатдан тайёрлашга эътибор қаратилган. Жумладан ёшларни 
зилзила, ёнғин, цунами, йўл-транспорт ҳодисаси каби хавфлардан 
муҳофазаланишга ўргатиш мақсадида, ҳар куни телевидения орқали 


153 
мультфильм, бадий фильм, ўйинлар, машғулотлар намойиш этиб борилади. 
Жумладан, Хёго префектураси Таълим бошқармаси томонидан мактаб, лицей 
ва коллеж ўқувчилари учун мўлжалланган “Living for Tomorrow” “Эрта учун 
яшамоқ” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилиб, мазкур префектура 
ҳудудидаги табиий офатлар ва улар содир бўлганда ҳаракат қилиш йўллари, 
усуллари ёритиб берилган. 
Россия Федерациясида таълим муассасалари тарбияланувчилари, 
ўқувчилари, талабалари ва тингловчиларини зилзила вақтида тўғри ҳаракат 
қилишга ўргатиш мақсадида ҳар-бир таълим муассасасида тегишли режа ишлаб 
чиқилади. Шуни алоҳида таъкилаш лозимки,ушбу мамлакат миъёрий 
ҳужжатларида таъъкидланишича таълим муассасаси директори (ректори) 
зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилиш режаси ишлабчиқилишининг 
муваффақиятини таъминловчи асосий шахсҳисобланади. Чунки раҳбарнинг
иштироки ва кўмаги ўқувчилар ва педагог-ходимларни ушбу жараёнга жалб 
этиш учун муҳимдир. Бундан ташқари Россия Федерациясида масъўл 
ташкилотлар томонидан таълим муассасалари учун мўлжаллланган 
мультфильмлар, ўқув фильмлари, интерактив қўлланмалар, эслатмалар ва 
бошқа кўргазмали воситалар яратиш ва таълим мўассасаларига етказиб бериш 
йўлга қўйилган.
Арманистонлик мутахассис Р.Алавердяннинг фикрича хавфсизлик 
қоидаларига ўргатишни ёш болалардан бошлаш лозим. Болалар 3-5 
ёшлариданоқ турли хавфли шароитларда ўзларини муҳофаза қилишнинг аниқ 
бир ҳаракатларини бажара олиш қобилиятига эга бўлади. Болани тўғри ўқитиш 
орқали унинг фавқулодда вазият соҳасидаги билимларини бойитиб бориш ва 
мукаммаллаштириш учун мустаҳкам асос, негиз яратиш мумкин. Яна шуни ҳам 
ҳисобга олиш зарурки, боланинг характери 12 ёшгача шаклланади, инсон 12 
ёшгача бўлган даврда бутун умри давомида оладиган ахборотининг 70 фоизини 
қабул қилади. 
Юқоридагиларни инобатга олиб таълим олиш даврида ёшларни зилзила 
вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатишни доимий равишда олиб бориш зарур. 
Шу мақсадда жорий йилда мактабгача таълим муассасалари ва мактаб 
ўқувчиларининг зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаркат 
қилиш кўникмаларини ошириш учунФавқулодда вазиятлар вазирлиги ва 
Фуқаро муҳофазаси институти томонидан кўргазмали “Зилзила” ўқув 
қўлланмаси 3500 нусхада чоп этилиб, таълим муассасаларига етказилди. 
Шунингдек, зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда 
(табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилиш қоидаларини кўрсатган ҳолда 
ўқувчиларнинг хавфсизлиги паспорти ва “Мактаб ўқувчисининг шахсий 
хавфсизлиги” қўлланмаси ишлаб чиқилди. Ўқувчиларнинг хавфсизлик 
паспортини ўқувчиларнинг кундалик дафтарларининг биринчи саҳифасига 
жойлаштириш кўзда тутилган. 
Бундан ташқари зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда 
вазиятларнинг хусусиятлари ва сабабларини, шунингдек зилзилалар хавфи 
туғилганда аҳолининг амалий ҳаракатларини очиб берадиган “Ҳаёт учун


154 
5 дақиқа” илмий оммабоп фильмлари вазирликнинг расмий вебсайтида 
жойлаштирилиб, ўқув тарбия жараёнида фойдаланишга жорий этилган. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги 
Мультимедия умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан, 
таълим олувчиларининг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудидаги зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда 
вазиятлар, шунингдек зилзилалар юз бериши механизмлари, улар юз берганда 
аҳолини огоҳлантириш ва унинг тезкорлик билан ҳаракат қилиш чоралари 
тўғрисида маълумот берувчи анимацион, мультимедия ва бошқа ўқув 
материалларини ишлаб чиқиш лойиҳалари тайёрланмоқда.
Ёшларни зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар соҳасидаги билим 
ва кўникмаларини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида, 
ижтимоий тармоқларда ва таълим муассасаларида зилзила содир бўлганда 
тўғри ҳаракат қилиш ва саросимага тушмаслик бўйича тушунтириш ва 
профилактика ишлари олиб боришни янада кучайтириш зарур. 
Замонавий ахборот – коммуникация технологиялари ривожи биздан 
таълим муассасаларида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда 
ҳаракатланишга тайёрлашда инновацион технологияларидан фойдаланишни 
талаб этади. Бунда ёшларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга 
ўргатишнинг таъсирчан механизмини яратиш мақсадида аудио – видео, 
компьютер, мультимедия техника ва технологияларини комплекс қўллаш 
назарда тутилади. 
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, таълим муассасаларида зилзила 
билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини 
такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади: 
-
зилзила вақтида ўзини тутиши ва ҳаракатланиш бўйича тингловчилар 
ёшини ҳисобга олган ҳолда ҳужжатли фильмлар, мультфильмлар, интрактив 
қўлланмалар, кўргазмали воситалар яратиш; 
-
зилзилада аҳолининг барча қатламларини тўғри ҳаракатланишга ўргатиш 
учун мўлжалланган интерактив мобиль илова яратиш; 
таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчилари, талабалари ва 
тингловчиларини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга амалий тайёрлашга 
тўлиқ қамраб олиш мақсадида мобил зилзилани симуляция қилиш қурилмалари 
яратиш; 
ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси йўналишларидаги 
ўқувдастурларини замонавий талабларва хорижий тажриба асосида ишлаб чиқиб 
таълим жараёнига жорий этилишини таъминлаш. 
Хулоса 
ўрнида 
шуни 
таъкидлаш 
мумкинки, 
Ўзбекистон 
Республикасида бўлиб ўтган кучли зилзилала роқибатларини ўрганиш таҳлили 
шуни кўрсатадики, таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчилари, 
талабалари ва тингловчиларини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва 
зилзиладан сўнг тўғри ҳаракатланишга тайёрланганлик даражасини ошириш 
орқали, бундай вазиятларда қўрқувни енгиб, хотиржамликни сақлаган ҳолда 
ўзини ва атрофдагиларни ҳимоя қила олиш имконияти яратилади, 
йўқотишларнинг олдини олишга эришилади.


155 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish