ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
И.М.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
ФАЛСАФА:
ЛУҒАТ МАЪЛУМОТНОМА
Тошкент – 2009
87
Ф 22 ББК 87 я2
Ушбу изоҳли луғат фалсафа йўналишидаги фанларда ижтимоий-сиёсий ва илмий-оммавий адабиётларда ишлатиладиган ҳамда маънавий ҳаётда кенг истеъмол даражасига кириб бораётган айрим илмий, фалсафий атама, тушунча, оқим, йўналиш, назария, таълимотларни ўз ичига олган ҳолда қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр.
Мазкур луғат фалсафа, маданиятшунослик, социология, сиёсатшунослик фанлари билан шуғулланувчиларга ва фалсафа муаммолари билан қизиққан ўқувчилар, ўқитувчилар, магистр, аспирант, докторантлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
Абдуллаева М.Н., Носиров Н., Шарипов А., Хаитов Ш., Гаффарова Г. ва бошқ. Фалсафа: изоҳли луғат. - Т.: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2009. 468-бет.
Бош муҳаррирлар: ю.ф.д., проф. Р.Ж. Рўзиев,
ф.ф.д., проф. М.Н.Абдуллаева.
Луғатни нашрга тайёрлаганлар: ак. С.Шермухамедов, ф.ф.д., проф. , ф.ф.д., проф. М.Абдуллаева, ф.ф.д. А.Жалолов, проф. Р.Носиров, ф.ф.д. Қ.Назаров, ф.ф.д., проф. С.Отамуродов, ф.ф.д. А.Очилдиев, ф.ф.н. А.Шарипов, ф.ф.н. Ш.Хаитов.
© Фалсафа: изоҳли луғат, 2009
Академик И.Мўминовнинг 100 йиллик таваллудига ҳамда
Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг 50 йиллигига бағишланади.
МУҚАДДИМА
Кейинги вақтда жаҳон миқёсида, айниқса, она Ватанимиз Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида беқиёс жараёнлар юзага келди. Эл-юрт ўз тақдирини ўзи ҳал қилишга эришди.
Миллий истиқлол шарофати туфайли, якка мафкура ҳукмронлигидан халос бўлинди, азалий бой тарихий меросимизга бўлган муносабат ўзгарди. Маънавий қадриятларимиз сарчашмасига, мозийга мурожаат этиш одат тусига кириб бормоқда. Миллий истиқлол мафкурасини яратиш, уни кишилар онги, шуурига етказиб бориш ижтимоий ҳаётнинг навбатдаги долзарб масаласига айланди. Умуман, маънавият, маърифатга қизиқиш кучайди. Бу тушунарли ҳолдир, чунки маънавият ва руҳий жиҳатдан тетик, бардам ва соғлом кишиларгина ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг ҳақиқий соҳиблари бўла оладилар.
Қўлингиздаги фалсафий-изоҳли луғат иккинчи бор нашр этилмоқда. Иккинчи нашрда фалсафий атамалар қайтадан кўриб чиқилди ва фалсафага оид замонавий янги табиий-илмий, ижтимоий атамалар киритилди.
Луғатни биринчи нашрида мавжуд бўлган баъзи камчиликлар бартараф этилди. Муаллифлар талабчан ўқувчилардан луғатни янада жозибали ва сермазмун бўлишига қаратилган қимматли фикр-мулоҳазалари, таклифларини инобатга олиб луғатни иккинчи нашрига ўзгартиришлар киритдилар.
Бошқа луғатлардаги баъзи бир атамалар жузъий ўзгаришлар билан мазкур луғат таркибига киритилган. Лекин ушбу луғат фалсафий атамаларнинг барчасини қамраб олган эмас.
Луғат “Модернизация парадигмаси ва миллий ғоянинг илмий-фалсафий, амалий-таълимий асосларини эпистемологик тадқиқоти” гранти доирасида тайёрланган.
Жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилинаётган ушбу луғатда баъзи камчиликлар, мунозара ва мулоҳаза талаб ўринлар бўлиши табиий. Биз ҳурматли китобхонларнинг фикр ва мулоҳазаларини кутамиз ва самимият билан қабул қилиб, келгуси нашрларда фойдаланамиз деган умиддамиз.
Манзил: Тошкент шаҳри, Иброҳим Мўминов кўчаси 9.
Do'stlaringiz bilan baham: |