БИЛИШ МЕТОДИ – билиш жараёнини тамойили, қонун–қоидаси, талаблар системаи, услуб ва воситаси.
Қадимги файласуфлар б.м.ларига катта эътибор беришган Аристотель. Ўрта Осиё мутафаккирлари (Беруний, Ибн Сино, Форобий) билиш жараёнида методнинг тутган ўрни ва аҳамиятини кенг ёритиб берганлар. Б.м. муаммоси янги даврга келиб мустақил ўрганила бошланди.
XVII – XVIII аср файласуфлари – Ф.Бэкон, Р.Декарт ва бошқалар бу муаммога катта эътибор бериб, унинг яратувчанлик аҳамиятини таъкидлашган.
Билиш жараёнида эмпирик ва ақлий методлардан қайси бирининг устуворлиги муаммоси илмларни эмпиризм (Бэкон) ва рационализм (Р.Декарт) йўналишларга буриб юборди.
Фан тараққиёти илмий билиш методларини юзага келтириб, билиш, ўз навбатида, икки поғона–эмпирик ва назарий методларга бўлинади. Кузатиш, тажриба, тавсифлаш, ўлчаш ва бошқа эмпирик Б.м.лари сифатида ўрганилади.
Назарий Б.м.лари деганда, мавҳумийлик, расмийлаштириш, компьютерда моделлаштириш ва хоказолар тушунилади. Лекин ҳозирги кунгача Б.м.лари ривожи фан тараққиётидан анча орқада қолган (Ж.Бернал).
Ҳар қандай усулнинг бир қанча, жумладан объектив моҳияти, операционал, қадриятлар жиҳатлари мавжуд.
Биринчи жиҳатда, метод назария бўлиб, у орқали нарсанинг жиҳатлари мавжуд моҳиятни билиш ётади, яъни бу ҳолда метод назария билан тенглаштирилиб, амалиётда у объектларни билишга қаратилган. Операционал жиҳат асосида субъектнинг компетентлиги, қобилияти ётади. Унинг ушбу томони назарияни қоида, тамойиллар системасига айлантира боришга асосланган. Қадриятлик жиҳати эса методнинг самарадорлиги, аниқлиги, тушунарлилиги, ишончлилиги каби хусусиятларни ташкил этади.
Замонавий фанларининг ривожи турли хил методларнинг шаклланишига асос солди. Фан усулларини турли асосларга кўра, сифат ва миқдор, моҳият ва формал, тарихий, мантиқий ва бошқа методлар сифатида таснифлаш мумкин.
БИОСФЕРА – (юн. bios – ҳаёт ва sphaira – шар) – ҳаётни қамраб олган ер қобиғи.
XVIII–XIX аср бошларида Ер қобиғида ҳаёт намунаси мавжудлиги тўғрисида фикр айтилган (Ламарк). 1875 йили австралиялик олим Э.Зюссе дастлаб биосфера тушунчасини фанга киритган.
Ҳозирги вақтда Б.нинг қуйидаги талқинлари мавжуд: ҳамма организмлар йиғиндиси; ҳаётнинг ҳозирги замондаги ҳолати; Ернинг алоҳида қобиғи бўлиб, ўз ичига организмлар билан бир қаторда уларнинг муҳитини ҳам қамраб олади; тирик ва нотирик табиат ўзаро таъсирининг тарихий натижаси ва ифодаси.
Фалсафий нуқтаи назардан, В.Вернадский томонидан ишлаб чиқилган Б. тушунчаси алоҳида қизиқиш касб этади. В.Вернадский ўз тадқиқотларида Ер юзини қоплаган организмлар йиғиндисига "тирик модда" тушунчасини киритди. Инсон ва унинг табиий муҳитни ўзгартириш фаолиятининг пайдо бўлиши эволюция жараённинг қонуний даври деб қайд этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |