Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар: 
1.
Ш.Мирзиёев. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир 
раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –Тошкент: Ўзбекистон, 2017
 
2.
Ш. Мирзиёев. Конституция ва қонун устуворлиги –хуқуқий демократик давлат ва 
фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 
Халқ сўзи, 2019. 2 б.
3.
Каримов И.А. Республика байналминал маданият маркази ташкил этилганининг10 
йиллигига бағишланган тантанали мажлис қатнашчиларига табрик хафсизлик ва тинчлик 
учун курашамиз. Т. –Тошкент: Ўзбекистон, 2002. 181 б. 
4.
Ўзбекистон Республикаси: Мустақил давлатнинг бунёд бўлиши. –Тошкент: Ўзбекистон, 
1992. 7-8, 12, б. 
ЁШЛАРНИ МАЪНАН ЕТУК ШАХС СИФАТИДА ТАРБИЯЛАШ МУАММОЛАРИНИНГ 
УМУМИНСОНИЙ МАСАЛАЛАРИ 
Р.Ш.Умарова – ф.ф.н.,
Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва
эксплуатацияси институти доценти. 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги Фармони билан 
Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни 
қўллаб-қувватлаш йили”да[1.] амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланганлиги ҳар бир 
ташкилот, ҳар бир шахс олдига янги вазифаларни белгилаб берди. Давлат дастурининг учинчи 
йўналиши иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 
бағишланган бўлиб, унда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида илғор 
ғоялар, смарт технологиялар ва ноу-хауларга асосланган инновацион тараққиётнинг янги 
моделига босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилмоқда. Албатта ёшларнинг инновацион ғояларини 
қўллаб-қувватлаш, Бугунги кунда ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш тадбиркорлар сафини 


328 
тобора кенгайтириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли 
ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. 
Маълумки, ҳар қандай халқ тараққиётида ёшлар муаммоси алоҳида долзарб аҳамият 
касб этади. Зеро, ўсмир ёшларимиз халқ истиқболини белгилайдиган омил, миллат 
даражасининг давомчиси сифатида жамиятда алоҳида ўрин тутади. Албатта, келажагимиз 
давомчилари бўлмиш, ёшларимиз онгига тинчлик осойишталик ва хавфсизлик негизларини 
сингдириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. 
Мамлакатимиз ҳуқуқий демократик ва фуқаролик жамияти қуриш йўлидан бормоқда. 
Ватанимиз истиқлолга эришгандан буён ҳалқимиз ва давлатимиз учун улкан синов ва 
янгиланишлар даври бўлди. Барча тарихий даврларда ҳам ёшлар тарбияси, уларнинг 
дунёқараши ва ўзлигини англаши масаласи мамлакат тараққиёти,мустақиллиги,келажагини
кафолатловчи муҳим омил саналган. Абдулла Авлоний айтганларидек,” тарбия биз учун ё 
ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё халокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир. Ёшлар тарбияси 
масаласи, айниқса бугунги даврда, глобаллашув жариёни ҳаётимизнинг барча соҳаларини
қамраб олаётган шаро-итларда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ёшларни, айниқса мамлакатимизнинг бўлажак ёш мутахассис-кадрларини маънан етук 
шахс сифатида тарбиялаш муаммоларининг бир вақтнинг ўзида ҳам умуминсоний масалаларни
ўз ичига оладиган муҳим жараён эканлигидан далолат беради. Тарих сабоқлари жамият 
тараққиётида ёш авлоднинг тарбияси савиясининг ўрнини нечоғлик муҳимлиги ҳар қандай 
даврда ҳам ўзининг маълум даражада исботини кўрсатган. Буюк қомусий олим Абу Райҳон 
Беруний Менга ёшларни кўрсатсангиз, мамлакатимиз эртаси қандай бўлишини айтиб 
бераман,деган ҳикматини алоҳида такидлаб ўтиш мақсадга мофиқдир. 
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 64 фоизини 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар 
ташкил этади. Ёшлар жамият ижтимоий-ижтимоий, иқтисодий, маданий-маънавий
янгиланишининг муҳим субъектларидан бўлиб, жамиятда содир бўлаётган мураккаб 
жариёнларга ўз таъсирини ўтказишда ва тараққиётни ҳаракатга келтиришда мухим роль 
ўйнайди. Мустақиллик туфайли жамиятимизда, айниқса. унинг маданий-маънавий, маърифий
соҳаларда содир бўлаётган сифат ўзгаришлари ёшлар онги. дунёқарашига сезиларли 
даражада таъсир кўрсатмоқда. Шундай экан мамлакат тараққиётида ўсиб келаётган ёш
авлоднинг маънавий тарбияси ўта муҳим ўрин эгаллайди. Ёшларимиз маънавиятини 
юксалтириш, юриш-туриш одоби, мулоқат ва кийиниш маъданиятида меъёрни сақлай билиш
кўникмасин ҳосил қилиш учун миллийлик ва замонавийлик уйғунлигини таъминлаш бугунги 
куннинг долзарб муаммо. Бугунги дунё бошидан кечираётган глобаллашув жариёни 
инсоният учун катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда.
Хусусан, юртимизнинг ҳозирги ривожланиш босқичида одамларни маънавий- 
мафкуравий ва ижтимоий-ижтимоий фаоллаштириш асосий вазифалардан бир ҳисобланади. 
Бунда, айниқса, ёшларимизнинг онги ва қалбини маънавиятга қарши қаратилган 
таҳдидлардан ҳимоя қилиш муҳим.
Биринчи Президент И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият- енгилмас куч”[3.115-117-
б.] асарида” Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг
биздан кўра кучли, билимли, доно ва, аллбатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва
имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч
шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади”, -деб айтиб ўтган эдилар. Маънавий жиҳатдан
камолатга етишиб бораётган ёшлар жамиятимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг
муҳим субъектларидан ҳисобланиб, улар ҳаётимизда рўй бераётган жараёнларга ўз
таъсирларини ўтказадилар.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, мамлакатимизни тараққий топтириш, 
юксалтиришда ёшларнинг тарбияси ва салоҳияти ўта муҳим обектив қонуниятдир.
Ёшларда меҳнатга иштиёқ уйғотиш, тиришқоқ ва серғайрат шахсни тарбиялаш, ўз устида
қунт билан ишлашга ўргатиш, ўзига ишончни қарор топтириш ҳам алоҳида аҳамият касб
этади. Шунингдек, миллий ғурури юксак масъулият ва бурч ҳиссига эга, интизомли, 
демократияни ҳаёт тарзига айлантирган, келажаги ўз қўлида эканига ишонган мустақил
шахсни тарбиялашга аҳмият бериш зарур. 
Ўсиб келаётган авлод бугунги эзгулик йўлидаги бунёдкорлик ишларининг
довомчиси бўлиб қолиши шубҳасиздир. Шундай экан, бугунги маънавиятимиз қирралари
келажак авлодимиз шуурида янада муҳим шаклланиш ва юксалиши йўлида барчамиз
масъулдирмиз. 


329 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish