229
амалиётга кўпрок жорий этиш юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ
ислохатларининг
муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Низосиз ишларни суд буйруғи тартибида кўриш эса
судларда ишларни тез ва қулай усулда ҳал этишнинг бир тури хисобланади.
Иқтисодий судларда суд буйруғи тартибида иш юритиш иш юкламаларининг
камайишига ва судларда ишларни тез ва қисқа муддатларда ҳал этилишига имконият яратади.
Суд буйруғи низосиз талаблар бўйича суд муҳокамаси ўтказмасдан бериладиган суд ҳужжати
бўлиб, ўз навбатида суд буйруғи низосиз ишларни ҳал қилишнинг энг қулай ва арзон усули
хамдир.
Суд буйруғи бошқа суд қарорларидан қуйидаги белгилари билан фарқ қилади. Бунда;
- тарафлар ўртасида низо мавжуд бўлмаслиги;
- бу тоифадаги ишларнинг тарафлари кредитор ва қарздор бўлиши; (яъни судга ариза
билан мурожаат қилган юридик шахс ёки якка
тартибдаги тадбиркор кредитор, ариза
қаратилган шахс эса қарздор ҳисобланади)
- суд буйруғи суд томонидан кредиторнинг аризаси асосида қарздор хабардор
қилинганидан сўнг, аммо тарафларни суд мажлисига чақирмасдан ва суд муҳокамаси
ўтказилмасдан берилиши; (яъни бунда суд томонидан
тарафларнинг тушунтиришлари,
экспертнинг хулосалари, гувоҳ кўрсатмалари эшитилмайди);
- суд буйруғини фақат ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида чикарилиши;
- суд буйруғининг ижро ҳужжати кучига эга бўлиши;
- суд буйруғи устидан апелляция, кассация, назорат тартибида шикоят қилиб
бўлмаслиги.
Иқтисодий процессуал кодексининг 135-моддасига кўра суд буйруғи қуйидаги талаблар
кўрсатилганида берилади, агар;
- коммунал хизматлар ва алока хизматлари тўлови бўйича қарздорликни тасдиқловчи
ҳужжатларга асосланган талаб билдирилганида
- ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш тўғрисидаги талаб
билдирилганида;
- талаб тўланмаганлиги, акцептланмаганлиги ва акцептга сана қўйилмаганлиги сабабли
нотариус томонидан қилинган вексель протестига асосан;
- лизинг берувчи томонидан лизинг олувчидан ўз мол-мулкини
талаб килиб олиш
тўғрисидаги талаблар билдирилганида;
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда судловга тегишлиликнинг
умумий қоидалари бўйича берилади. Ариза кредитор ёки унинг вакили томонидан албатта
имзоланган бўлиши шарт. Шунингдек, кредитор суд буйруғини бериш туғрисида аризани судга
берганида қарздорга ҳам шу аризанинг нусхасини топширган бўлиши талаб этилади. Ўз
навбатида қарздор ариза нусхасини олганлигини ўзининг мухр(штамп) ёки имзоси билан
тасдиқлаши керак. Ушбу тартибга риоя этмаслик суд томонидан суд буйруғи
бериш
тўғрисидаги аризани қайтаришга асос бўлади. Қарздор тараф суд буйруғини бериш
тўғрисидаги ариза нусхаси ўзига кредитор томонидан топширилган пайтдан бошлаб, ўн кунлик
муддатда судга кредитор талабига қарши эътирози бўлса, ўз эътирозларини тасдиқловчи
ҳужжатларни илова қилган холда шу судга эътирознома тақдим этишга ҳақли. Агар
белгиланган ўн кунлик муддатда қарздор судга эътирознома тақдим этмаса, суд томонидан бу
холат қарздорнинг билдирилган талабга рози деб тушунилади ва суд буйруғини беришга асос
бўлади.
Шунинг учун ҳам суд буйруғи кредитор томонидан аризанинг нусхаси қарздорга
топширилган кўндан сўнг ўн кун ўтгач берилади. Ўн кунлик муддат суд буйруғини бериш
тўғрисидаги аризанинг нусхаси қарздорга топширилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар
аризанинг нусхаси қарздорга топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатда сана кўрсатилмаган
бўлса, ўн кунлик муддат ушбу ариза судга келиб тушган кўндан бошлаб ҳисобланади. Шу
сабабли ҳам суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза нусхасини қарздорга топшириш талаб
этилади.
Агар қарздор тарафда кредиторнинг суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризасига
нисбатан эътирози бўлса-ю, лекин қарздор эътирозини узрли сабабга кўра судга ўз вақтида
билдира олмаган бўлса, қарздор суд буйруғини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида
шу судга суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ариза такдим этиши мумкин. Бундай холатда
суд ўтказиб юборилган
муддатни узрли деб топса, чиқарилган суд буйруғини бекор қилади.
230
Чиқарилган суд буйруғи бекор қилинган холатда кредиторнинг талаби даъво тартибида кўриб
чиқилиши мумкин.
Юқорида иқтисодий судлар томонидан суд буйруғи тартибида иш юритиш низосиз
ишларни ҳал қилишнинг энг қулай ва арзон усули эканлиги айтиб ўтилди. Сабаби,
тадбиркорлик субъектлари томонидан иқтисодий судларга мурожаат қилинганида, талаб
қилинаётган даъво бахосидан келиб чикиб, судга давлат божи тўлаш талаб этилади.
Мисол
учун, агар иқтисодий судга тадбиркорлик субъекти томонидан пул маблагларини ундириш
тугрисидаги даъво киритилса, давлат божи ундирилиши керак булган суммадан келиб чикиб
бахоланади. Кредитор ва карздор
уртасида низо йук булиб, судга мурожаат килган кредитор
ўзининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркор эканлигини тасдикловчи далил билан, пул
маблагини ундириш тугрисида судга даъво тартибида эмас балки суд буйруғини бериш
тўғрисидаги ариза билан мурожаат этса, бундай холатда ундирилаётган сумманинг бахосидан
эмас балки, умумий тартибда ундириладиган давлат божининг эллик фоизи миқдорида давлат
божи тўланади.
Шу тарафлари билан низосиз ишларни иқтисодий судларда суд буйруғи тартибида иш
юритилиши тадбиркорлик субъектларига ўзлари учун қимматли бўлган вақтларини ва
маблағларини тежалишига имконият яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: