198
Маълумки, Уммавийлар халифалиги 660 йилдан 750 йилгача ҳукм суриб, инқирозга юз
тутади. Шундан сўнг халифалик тахтига Аббосийлар сулоласи келади. Уммавийлар даврида
халифаликни пойтахти Дамашқ шаҳри эди. Бу шаҳар исломдан аввал Византиянинг асосий
шаҳри ҳисобланади. Шунинг учун Аббосийлар Уммавийларни дахрийликда айблашади ва
пойтахтни ўзгартиришга қарор қилади. Аббосийлар сулоласининг иккинчи вакили – Халифа
ал-Мансур пойтахт учун Ироқдаги Бағдод номи билан маълум бўлган қўрғонни танлайди.
Аслида ўша мавзеда еттита қўрғон - шаҳарча бўлиб, Бағдод уларнинг энг йириги эди. Халифа
ал-Мансур 759 йилнинг охирида Ўша етти қўрғонни умумий девор билан ўраш ишларини
бошлайди. Шу билан бирга Бағдодда халифаликнинг асосий маъмурий биносини барпо этишга
киришади. Қурилиш ишлари 762 йил кузида тугатилади. Қурилиш давом этган уч йилда бирор
марта ҳам уруш бўлмагани учун, пойтахт араблар орасида “Мадинат ус-салом” (яъни “Тинчлик
шаҳри”) номи билан машҳур бўлган. Мадинат ус-салом халифалик пойтахти ҳамда Шарқда энг
йирик илм-фан, маданият ва савдо-сотиқ маркази ҳисобланарди. Хорун ар-Рашид (786-809) ва
унинг ўғли Маъмун (813-833) даврида Бағдодда илм-фан юқори чўққиларга кўтарилди, араб
тили давлат тили ва илм-фан тилига айланди. Тарих, адабиёт, тилшунослик, ислом
қонуншунос-лиги, тафсир, ҳадисшунослик ва бошқа диний илмлар кенг кўламда тараққий этди.
Китобод-ҳаттотлик санъати ривожланиб, минглаб қўлёзмалар кўчирилди, кутубхоналар
кўпайди. Хорун ар-Рашид асос солган “Маъмун академияси”-“Байт ул-Ҳикма”да тўпланган
буюк олимлар аниқ фанлар соҳасида оламшумул илмий ишлар олиб бордилар.
Халифа ал-Маъмун “Ҳикмат уйи” фаолияти учун зарур имкониятларни яратиб берди ва
уни моддий жиҳатдан тўла таъминлаб турди. Илм-фан ишларига ҳайрихоҳ, ўзи ҳам ёшлигидан
илми нужум (астрономия)га меҳр қўйган халифа Маъмуннинг ”Байт ул-Ҳикма”даги олимлар
фаолиятига катта эътибор билан қараши, ўша давр илм–фани тараққиётининг ривожига ижобий
таъсирини ўтказди. Ғарбий Оврупонинг тарихий ва шарқшунослик адабиётларида Маъмун
шахси жуда улуғлаб юборилган эди. Жумладан, 1833-1835 йилларда Петербург университетида
умумий тарих бўйича адюкт-профессор лавозимида ишлаган рус ёзувчиси Н.В.Гоголь 1834
йилнинг октябрь ойидаги маърузаларидан бирини халифа Маъмунга бағишлаган. Бу маъруза
тингловчилари орасида А.С.Пушкин ва В.А.Жуковскийлар ҳам бўлган. Н.В.Гоголнинг
таъкидлашича, ал-Маъмун фаннинг буюк ҳомийси бўлиб, унинг номи башариятга кўп хизмат
қилган шахслар қаторида тарихга киритилган
1
.
Араб халифалиги даврида юнон илмий асарларига, айниқса, унинг таржимасига
қизиқиш Хорун ар–Рашид ва унинг ўғли ал-Маъмун халифалиги даврида кучая бошлади. Ал-
Маъмун таржимон ва олимларни бирлаштирган илмий муассаса “Байт ул-Ҳикма” ёки бошқача
номи “Хизонат ул-Ҳикмат” (“Билим уйи” ёки “Донишмандлар уйи”) ни қурдиргач, Бағдод
илмий таржима фаолиятларининг марказига айланди. Таржима ишларида турли
мамлакатлардан, турли миллат вакиллари қатнашдилар. Улар орасида Марказий осиёлик
Аҳмад ал-Фарғоний билан бирга Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Аббос ибн Саид
Жавҳарий, Аҳмад ибн Абдуллоҳ Марвазийлар ҳам бор эди. Мазкур шахслардан ташқари, Мусо
ибн Шокир, Ҳажжож ибн Матар, Ҳабаш ал-Ҳосиб каби машҳур осиёлик олимлар тўпланган
эдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: