Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ АДАБИЙ–ИЛМИЙ МЕРОСИ



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ АДАБИЙ–ИЛМИЙ МЕРОСИ 
Г.Бозорова – НДКИ академик лицейи етакчи ўқитувчиси, 
Д.Ражабова – ТДЖТУ талабаси. 
 
Алишер Навоийдан бизга буюк бир адабий – илмий мерос қолган. Ҳозирги кунларда 
Навоийни тушуниш, ижодий меросини тарғиб ва ташвиқ этишни илмий асосларда ташкил 
қилиш масаласи давлат сиёсати даражасига қўйилмоқда экан, навоийхонларга муайян қулайлик 
яратилаётган бир пайтда барчамизнинг зиммасидаги масъулият ҳам ошади. 
Улуғ ўзбек мутафаккир шоири Алишер Навоий ”Ҳайратул аброр” достонида 
адабиётнинг аҳамияти, мазмун ва шакл бирлиги, тилнинг образлилиги каби масалалар ҳақида 
гапириб, халқ тилини чуқур билишнинг аҳамиятини уқтирган. Унинг таъкидлашича, тилни 
яхши билмасдан туриб бадиий асарнинг мазмундор бўлиб чиқишини таъминлаш мумкин эмас. 
Ёзувчи сўз денгизига сузиб, маъно гавҳарларини тера олгандагина яхши бадиий асар ёзиш 
мумкин: 
Ул киши сўз баҳрида ғаввосдир 
Ким гуҳари маъни анга хосдир. 
Ўзбек тили узоқ ва бой тарихга эга бўлган тилдир. Чунончи, Алишер Навоий тилини 
ўрганиш масаласини олайлик. Ҳазрат Алишер Навоийнинг буюк назмий ва насрий асарлари сўз 
бойлиги билан ҳам, услуби билан ҳам улкан бир хазина ҳисобланиб, уларнинг лисоний-услубий 
хусусиятларини ўрганиш ҳамон долзарб вазифалардан бўлиб қолмоқда.
Маълумки, шоир асарларининг тилини ўрганиш унинг ҳаётлигидаёқ бошланган эди. 
ХВ-ХИХ асрлар давомида Марказий Осиё, эрон, Ҳиндистон ва Туркияда Навоий асарларида 
қўлланган сўзлар ва грамматик шаклларни изоҳлаб берувчи ўзбекча (чиғатойча) – форсча, 
ўзбекча (чиғатойча)- туркча луғатлар майдонга келган эди. Бундай луғатларга Толи 
Ҳиравийнинг “Бадоеъ ул - луғат” ини, “Абушқа”, “Луғати туркий”, “Келурнома”, “Санглоҳ”, 
“Мобони ул - луғат” каби асарларини келтириш мумкин. Бу биз ёш тадқиқотчилар учун бир 
талай қулайликлар туғдирди.
Туркий (ески ўзбек) тилининг бойлиги ва жозибаси унга хос кенг имкониятларнинг 
Навоий ижоди мисолида яққол рўёбга чиқиши лингвистлар адиб мероси тил хусусиятларини 
чуқур илмий асосда тадқиқ этишга ундаб келмоқда.
Мазкур йўналишда туркология ҳамда ўзбек тилшунослигида кўпдан кўп изланишлар 
олиб борилди, илмий асарлар, луғатлар, рисолалар, мақолалар чоп этилди, анжуманлар 
чақирилди. Навоий ижоди тил хусусиятларига бағишланган ишларнинг кўплиги уларни 


193 
алоҳида – алоҳида зикр этиш имконини бермайди. Аммо навоийшуносликка улкан ҳисса 
қўшган А.К.Боровков, А.Н.Кононов, А.М.Шчербак, Ғ.Абдураҳмонов, А.Рустамов, э.Фозилов, 
О.Усмонов,-б.Бафоев, 
К.Ераслан, 
Я.Екмани, 
э.Умаров,-б.Ҳасанов, 
М.Рахматуллаева, 
А.Каримов,-б.Ўринбоев, И.Носиров, З.Ҳамидов, сингари тилшуносларнинг беқиёс меҳнатини 
эътироф этиш мақсадга мувофиқ. 
Алишер Навоий ўзбек адабий тилини янада мукаммаллаштириш учун ўзбек тилининг 
бутун ички имкониятларидан фойдаланди. Ҳазрат Навоий “Муҳокаматул-луғатайн”да туркий
(ўзбек) тилининг фазилати “ўн саккиз минг оламдан ортуқ”, зеб-зийнат осмони “тўққиз 
фалакдин ортуқ” тилининг фазилат хазинаси “дурлари кавокиб (юлдузлар) гавҳарларидин 
равшандароқ”, гулшандаги гуллари “сипеҳр ахтаридин дурахшандароқ” (кўк юлдузларидан 
кўра очилганроқ) бўлиб жилваланади. Туркий (ўзбек) тилини оёқ тегмаган чаманга ўхшатади. 
Навоий бу чаман дурдоналаридан ўз ижодида кеҳг фойдаланди. Навоий, шу билан бирга,бу 
гўзал тилни янада мукаммаллаштириш учун форс ва араб тилларининг бой имкониятларидан 
ҳам усталик билан фойдаланди ва туркий (ўзбек) тилининг қанчалик бой, гўзал ва 
латифлигини ўз асарларида намойиш қилди. Алишер Навоий туркий (ўзбек) тилининг 
гўзаллигини, бой имкониятларини намойиш қилиш, уни қадрлашнинг катта ижтимоий 
аҳамиятини ҳам яхши тушунган. Ягона адабий туркий тил тарқоқ туркий қабилаларнинг 
бирлашиб, ягона қудратли давлат тузишга восита бўлишини яхши англаган: 
Турк назмида чу мен тортиб алам, 
 Айладим ул мамлакатни як қалам. 
Бугунги кунда буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг битмас-туганмас хазина аталмиш 
сўз дурдоналаридан баҳраманд бўлмаган, уммонга қиёс қилгудек ижод оламидан бир қатра ёд 
билмаган киши бўлмаса керак. 
Ҳар бир халқнинг миллий ўзлиги, энг аввало унинг тилида акс этади. Ватан 
истиқлолини мустаҳкамламоқдай шарафли ишда она тилига, ҳазрат Навоий каби буюк 
аждодлар меросига муҳаббат буюк кучдир.
Ёшларни илм-фанни янада ривожлантириш, иқтидорли ва қобилиятли ёшларни илмий 
фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг ўз ижодий интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш 
учун барча шарт-шароит яратилаётган бугунги кунда Навоий шахсига бу қадар эътибор- эзгу 
мақсадларимиз сари яна бир олға қадамдир. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish