169
олмайди. Она ҳамиша отасининг ўлимида Забаржадни айблаш орқали овуниб юрган инсон
қиёфасида тасвирланган. Укаси (Суръатбек ўзининг дарди билан қовурилиб юрган ногирон
ўсмир) билан ҳам сирдош эмас. Забаржаднинг суҳбатдоши, сирдоши, маслаҳатдоши йўқ. Руҳий
дунёси ёлғиз Забаржад Э.Рахимжонованинг топилмалари билан портлашга келди. Ўзидан анча
ёш катта, оилали олим киши билан дўстлашди. У билан яқин алоқа қилиб, дарди, алами,
тортаётган азобларини шу инсонга тўкиб солди. Э.Раҳимжонова қаҳрамонида ёлғизлик,
имконсизлик кайфиятини кўрсатди. Актриса қаҳрамонига меҳрибон ота-онанинг суянчи,
мустаҳкам оила, яқинларнинг мехри етишмаётганлигини исботлашга уринди. Забаржад кўп
йиғлади. Шаррос қуяётган ёмғир остида ҳам, югуриб кетаётган одамлар оломони орасида ҳам,
ёлғиз ёстиғини қучоқлаб ҳам йиғлайверди. Ожизликдан, имконсизликдан, ёлғизликдан, руҳий
паноҳсизликдан кўз ёш тўкди. Зарбаржаднинг “... бошдан оёғим нур, бошдан оёғим”, шеърий
жумлалари орқали уни фариштадек қалби пок инсон эканлигига урғу берилган. Унинг турмуш
қурмай бегона киши билан яқин бўлиши этик меъёрларга тўғри келмаслиги мумкин. Аммо
актриса қаҳрамонини яна оқлаб қўйди. “Бир туш кўрдим, амма. Тушимда отам тирик эмиш.
Кейин унинг олдида бир эркак пайдо бўлибди. Отам билан анави эркак қарасам битта инсонга
айланиб қолди. Мен у кишини танийман, амма”. Забаржаднинг сўзларидан бу кишини ўзининг
энг яқин таянчи (опораси) бўлган отасидек яхши кўришини тушуниш мумкин. Унга ишонди,
мехр қўйди, дардлашди.
Э.Раҳимжонова
қаҳрамонини
атрофдагиларга
қўшилишни
хушламайдиган,
киришимсиз, ўзини доим ўнғайсиз сезиб, қобиғига ўралиб олган Забаржад тимсолига урғу
қаратди. Актриса қаҳрамонининг руҳий кечинмаларини онасининг таъсирида ўзгариб
туришини исботлади. Оиланинг бор ташвиши Забаржаднинг елкасида. Хатто, рўзғор учун
зарур бўлган кир ювиш кукунини ҳам Забаржад олиб келиши керак. Унинг аҳволи билан эса
ҳеч кимнинг иши йўқ. Э.Раҳимжонова қаҳрамонини иродали қилиб кўрсатишни истамади.
Актриса картина якунига бориб Забаржаднинг қалб ярасини очиб ташлади. У ҳар гал бирор
ишни ортиқ қилмайман, Забаржад сўзим, дейди. Лекин ожизлигидан қилаверади.
Э.Раҳимжонованинг ижродаги ютуғи Забаржаднинг руҳан ёлғиз дунёсини кўрсата олди.
Атрофдагиларнинг унга нисбатан беэътибор ва беписандлигини ойдилаштирди. Руҳан ёлғиз
инсонни бир чимдим далдага ҳам мухтож эканига эътиборни тортди.
Забаржад кучли аёл бўлиб, ҳаётдан кўп нарса кутади. Аммо оиласи, онаси,
атрофдагиларининг доимий босим ўтказавериши сабаб илмдан ҳам, ҳаётдан ҳам кўнгли совиб
боради. Актриса қаҳрамонини кўп йиғлатди. Ҳаётдан тарсак еяверган Забаржаднинг синиб
бораётган сабрини кўзидан юмалаб тушаётган ёш орқали кўрса бўлади. Забаржадни ҳамма
айблашни истайди. Отасининг фожеи ўлимида, укасининг касал бўлиб ётишида,
диссертациясининг ҳимояси чўзилаётганида, хатто дугонасининг гуллари сўлиб қолганига ҳам
гўёки Забаржад айдор... У ҳаммасидан чарчайди. Э.Раҳимжонова тазйиқлардан қочиб кетади.
Актриса асар бошидаги иродали Забаржадни охирига қадар сақлаб қолишни истамайди. Фильм
сўнггида Э.Раҳимжонова қаҳрамони тилидан “Хатто теграмдаги зулматли олам, Во ажаб,
нурларга ина бошлади...” мисраларини ўқиди. Бу билан ўзига таскин бергандек бўлди.
Забаржад хануз ёлғиз... Бепарво кишилар орасига кириб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: