ХИВА ХОНЛИГИДА ҚУЛЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИНГ
ИЖТИМОИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ
Тожиева Ф.Ж., УрДУ Тарих кафедраси ўқитувчиси
Ўрта Осиѐда феодал тарқоқликнинг сақланиб қолиши, феодаллар ўртасидаги ўзаро
урушларнинг тўхтовсиз давом этиб туриши ва атрофдаги бўладиган босқинчилик
урушлари мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланишига асосий ғов бўлиб
турар эди. Натижада Ўрта Осиѐда, шу жумладан, Хива ва Бухоро хонликларида қулчилик
сарқитлари ХIХ асрнинг охиригача давом этди. Хива хонлигида қулчилик муносабатлари
масаласи нафақат Хоразм балки, Ўзбекистон тарихининг ҳам энг кам ўрганилган
саҳифаларидан бири ҳисобланади. Бу мавзуга оид бирорта якуний тадқиқот йўқ. Шу
жиҳатдан олганда мавзуни тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Хонликда ХIХ асрнинг 73 йилида, яъни бутун дунѐда қулдорлик тугатилиб, жаҳон
маданий тараққиѐт сари ХХ асрга қадам қўяѐтган даврда қуллар меҳнатидан
фойдаланиларди. Бунга сабаб қолоқ деҳқончилик услубида иш юритадиган қишлоқ
хўжалигининг кўп меҳнат талаб қилиши ва ѐвмудлар, уларни қўллаб турган хон
амалдорлари ўртасидаги жиноий занжир риштасидек одам савдосининг бағоят кўп
даромад келтирилаѐтганлиги эди.
Маълумки, Хива хонлигида қишлоқ хўжалиги сунъий суғоришга асосланган бўлиб,
юрт ва деҳқончилик тақдири шунга боғлиқ эди. Бу ҳолат эса ғоят сермашаққат бўлган
ѐпларни тозалашни талаб қиларди. Қуллар эса шу ишларга жалб қилинган. Масалан, 1830
йилларда Хива хонлигида асирликда бўлган рус фуқароси Пѐтр Масловнинг Полвон,
Шоҳобод арналарини тозалашда иштирок этиши [М.И.Иванин ―Хива и река Амударья‖,
Туркестанский сборник, Т 50, с 311], ундан олдин – 1717 йилдаги Бекович экспедицияси
пайтида асирга олинган ураллик казак Андрей Бородиннинг Хива хонлигида ҳар йили
баҳорда қулларнинг арналарни тозалашга ҳайдалиши, ―Русский инвалид‖ газетасининг бу
ҳақда (―Очерки Хивинского ханства‖, Туркестанкий сборник, Т, 72, с. 4.) мақола чоп
этиши рус асирлари ҳам қул ўрнида ишлатилганининг далолатидир.
213
Хонликдаги қул манбасини вужудга келтиришнинг асосий воситаларидан бири
туркман чўлларида изғиб юрувчи айрим қабила бошлиқлари томонидан уюштирилган
―оломончилар‖ чопқини ҳисобланади. Туркманлар орасида мулкчиликнинг асосий шакли
211
Ахмаджанов Г.А. Россия империясиМарказийОсиѐда. – Т. 2003 – С. 11.
212
Всеподданнейший отчет Приамурского генерал-губернатора генерал-лейтенанта Духовского. Спб, 1895.
–
С. 3.
213
Умид Бекмухаммад. ―Қул савдоси‖ (Хуршид Даврон кутубхонаси)
210
феодал шаклидаги хусусий мулк булиб, у кўчманчи чорвадорларда чорва, ўтроқ аҳолида
ер-сув шаклида бўлган. Хонлар, уруғ оқсоқоллари, ҳарбий бошлиқлар йирик ер-сув ва
чорва эгалари бўлишган. Туркманларнинг катта асосий қисмини - феодол элитасига қарам
бўлган майда мулк эгалари ташкил килган [Ботяков Ю. М.: 25; Т.Файзиев: 10-11].
214
Феодал хусусий мулкчиликнинг-мулк шаклидан ташқари туркманларда яна
жамоанинг барча аъзоларига тегишли бўлган ва хар йили қайта бўлинадиган ер ва сувга
эгаликнинг жамоа-санашик тури ҳам мавжуд бўлган
215
.
Уруғнинг камбағал аъзоларининг бой-феодаллар томонидан эксплуатация
қилиниши уруғ аъзоларининг ўзаро ѐрдами ниқоби остида бўлган. Туркманларнинг
ижтимоий тузилишида уруғ оқсоқоллари ва хонларни сайлаш, оқсоқоллар кенгаши-
генгеш, мажлиснинг мавжудлиги сингари кучли уруғ-қабилачилик анъаналари сақланиб
қолинган. Бу институтлар феодал шаклда бўлган. Сиѐсий ва иқтисодий муносабатларда
туркманларнинг қўшни бўлган феодал давлатлар – ўзбек хонликлари ва Эронга қарамлиги
кучли бўлиб, уларга солиқ тўлаш ва қўшин юбориш мажбуриятини ўташган.
Оламанлар – қўшни кабила ва халқларга қарши талон-тарож максадида мунтазам
тарзда уюштирадиган ҳарбий юришлари. Эронга қилинадиган оламанлар қулчиликнинг
асосини ташкил қилган. Оламанлар давомида чорва ва бошқа егуликлар билан бирга
қуллар ҳам келтирилиб, уларнинг бир қисми Хива хонлигига сотилган
216
.
Туркманлар томонидан Хива ва Бухоро хонликларига уюштириладиган аламанлар
– бу давлатларнинг туркман кабилаларига нисбатан зулми ва вайронкор ҳаракатларига
жавобан норозилиги ҳамда сиѐсий кураши шаклини олган. Ўзбек хонлари бўйсунмас
туркманларга
қарши
курашда
туркман
қабилалари
ичидаги
душманликдан
фойдаланганлар.
Оламанлар натижасида қўлга киритилган эрон шиалари, руслар ва бошқалар Хива
ва Бухоро хонликларида туркманларнинг ўзлари ѐки махсус қул савдогарлари томонидан
сотилган. Қул савдоси жуда ривожланган бўлиб, Бухоро ва Хива хонликларида махсус қул
бозорларида йилига бир неча минг қуллар сотилган. Қуллардан ҳам алоҳида солиқ
тўланган. Хонликка келтирилган қулларнинг 5/1 қисми хон фойдасига солиқ сифатида
олинган
217
.
Қулларга баҳо уларнинг жинси, ѐши ва жисмоний хусусиятига қараб белгиланган.
Рус эркакларининг жисмоний жиҳатдан кучлилиги учун ва эрон аѐлларининг баҳоси энг
юқори бўлган. Эрон аѐллари кўпинча хон ва унинг аъѐнлари ҳарами учун сотиб олинган.
Болалар ва қарияларнинг баҳоси арзонроқ бўлган. Кўчманчи-қозоқлар чорвани қулларга
айирбошлашган. Олди-сотди жараѐни қози ѐки мулла томонидан расмийлаштирилган.
Туркманлар орасида қуллар сонининг кўп бўлишига ва қулчиликнинг
иқтисодиѐтдаги таниқли ролига қарамай, у ишлаб чиқаришнинг етакчи усули эмас, балки
214
Ботяков Ю. М. Аламан: социально-экономические аспекты института набега у туркмен (середина XIX -
первая половина XX века) / Дисс. на соискание ученой степени кандидата исторических наук. - СПб. : Изд-
во Музея антропологии и этнографии им. Петра Великого (Кунсткамера) РАН (СПб.)., 2002. – C.25; Яна
қаранг: Т.Файзиев. Бухоро хонлигида қул савдоси. – Тошкент, 1970.
215
Гарагезова Дж.
Аламан – это искусство // Хроники Туркменистана.
24 февраля 2018//
https://www.hronikatm.com/2018/02/alaman-eto-iskusstvo
216
Росляков А.А. Аламаны. // Советская этнография. – М.: Изд-во АН СССР, 1955, №2. – С. 41-54.
217
Гарагезова Дж.
Аламан – это искусство.// Хроники Туркменистана.
24 февраля 2018//
https://www.hronikatm.com/2018/02/alaman-eto-iskusstvo
211
феодал-патриархал муносабатлар тизимидаги бир тузилма бўлиб, ички, патриархал
хусусиятга эга эди
218
.
Қулларнинг кўпчилигини аѐллар-кырнаклар ташкил килган. Улар кўпинча
канизакларга айлантирилган ѐки хотинликка олинган. Оддий оилаларда эркак қуллар
бўлмаган. Қуллар фақат юқори табақа оилалари қўлида бўлишган
219
.
Қуллар меҳнатидан уй хўжалигида, дала ишларида, кўчманчи хўжаликда ва
суғориш системаларида фойдаланилган. Оддий туркман оилаларида қуллар хўжайинлари
билан ишлашган. Қуллар мехнатига ҳақ тўланмаган, уларга озиқ-овқат ва кийим берилган.
Қуллар шахсан қарам бўлишига қарамасдан уларда узоқ йиллик меҳнати эвазига
хўжайини томонидан озод қилиниш ѐки ўз озодлигини тўлов эвазаги сотиб олиш
имконияти бўлган. Озод қилинган ѐки озодликни сотиб олган қуллар-озат, озатли дейилиб
ўз хоҳишларига кўра, туркманлар орасида ѐки ўз хўжайини оиласида қолиши мумкин
бўлган. Туркманлар орасида яшаб қолган озатларга кичкина ер-сув ѐки жамоа-санашик
ерларидан бўлак ажратилган. Хўжайинлар ўзлари билан қолган озатларга чорва, кулба
ажратиб, ўзларининг қулларидан бирига уйлантириб оила қуришига ѐрдам берганлар
220
.
Манбаларда қулларни уруғ томондан фарзандликка асраб олиниши ва
мослашишини ҳам келтириб ўтилган. Ёш қуллур ва кырнакларнинг фарзандсиз оилалар
томонидан фарзандликка олиш холатлари хам кўп кузатилган. Фарзандликка олинган қул
ѐки кырнак уруғ томонидан тенг ҳуқуқли аъзоликка олинган. Улар ҳам тоза қонли
туркман ҳисобланиб жамиятдаги озод инсонлар каби барча ҳуқуқлардан фойдаланишган.
Қул аѐл-кырнаклар эса одатда кырнаклар уй юмушларини бажаришган ва
хўжайинларининг канизи бўлишган. Туркманларнинг кырнак канизларидан туғилган
фарзандлари - ярим туркманлар қонуний хотинларидан туғилган фарзандлари билан
деярли бир хил мавкеъда бўлишган. Кўпчилик ҳолларда бундай фарзанд оталари уларни
қонуний асраб олишган ва шундан кейин фарзанд тоза қонлиғ ҳисобланган. Кырнаклар
туркманларнинг қонуний хотинлари бўлган ҳолатлар ҳам кузатилган
221
.
Қуллик мавжуд бўлган бошқа қозоқ кўчманчиларидаги қулларнинг аҳволига
ўхшаш, тахминан бир хил ижтимоий-иқтисодий тизимда ва бир хил патриархал
характерга эга бўлган.
Хива хонлиги қулликнинг кенг тарқалган ва қўлланган ҳудуди бўлган. Хонликда
туркманлар орасида қулликдан фарқли ўлароқ қуллар меҳнатидан ишлаб чиқаришда кенг
фойдаланилган ва туркманларга хос бўлган патриалхал хусусиятини йўқотган. Хонликда
қуллар меҳнати феодаллар томонидан феодал жамиятнинг асосини ташкил қилган
деҳқончиликда ва деҳқончиликнинг асоси бўлган ирригация сохасида кенг ишлатилган.
Ривожланган феодал жамиятда Хива хонлигида доимий равишда сезилиб
турадиган ишчи кучининг етишмаслиги билан қуллар меҳнати оқилона тадбиқ этилди ва
қарам деҳқонлар меҳнатидан фойдаланилиб, ортиқча қиймат яратилди ва бу эса ҳукмдор
феодаллар қўлида катта бойлик тўплашга ҳисса қўшди.
Феодал хўжаликларда қулларнинг сони бир неча юз кишига етган ва улар
меҳнатидан дала ва боғ ишларида, хон ва феодалларга қарашли ирригация тизимида
218
Умид Бекмухаммад ―Қул савдоси‖ (Хуршид Даврон кутубхонаси)
219
Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 гг. гвардейского Генерального штаба капитана Николая
Муравьева, посланного сию страну для переговоров. Т. 1. – М., 1819; Т. 2. – М., 1820.
220
Файзиев Т. Бухоро хонлигида қул савдоси. – Тошкент, 1970.
221
Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. - М.: Восточная литература. 2003. –С. 37-38, 40-42.
212
фойдаланилган. Бундан ташқари қуллардан ҳарбий соҳада (эронликлар пиѐда аскар,
руслар артилерияда), уй хўжалигида, аѐллар эса ҳарамларда хизмат килишган.
Қулларнинг кундалик ҳаѐти оғир бўлган: озиқ-овқат етишмаслиги, калтаклар,
жазолашлар кузатилган. Хонга қарашли қуллар ва русларнинг аҳволи анча яхши бўлган.
Пул эвазига озод бўлиш мумкин бўлган, лекин бундай ҳолат жуда кам кузатилган. Озод
қилинганлар ҳам хонлик ҳудудини тарк қилищ ҳуқуқига эга бўлишмаган ва ўзларига
ажратилган ерда яшашган. Ажратилган ерлар жуда кичик бўлганлиги сабабли озод бўлган
қуллар ўзларининг феодал хўжайинлари қўлида яримчи ѐки қосимчи бўлиб қолишган.
Чўри-қулларнинг кўпчилик ҳолатларда улар канизакларга айлантирилганлигини
кўришимиз мумкин. Чўри-канизакларларнинг хужайинларидан туққан фарзандлари ҳам
қул хисобланган ва қуллар сафида меҳнат қилишган. Истисно факатгина оталар чўридан
туғилган фарзандини расман фарзандликка олмасада, фарзанд озод ва барча ҳуқуқларга
эга бўлган.
Юқорида келтирилган маълумотлар манбалар билан таққослаганда, бошқа ўзбек
хонликлари Бухоро ва Қўқонда ҳам қулчилик худди шундай бўлганлигини кўришимиз
мумкин.
222
Do'stlaringiz bilan baham: |