Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
 
ҚАДИМГИ ХОРАЗМЛИКЛАР ДИНИЙ ҚАРАШЛАРИДА ОЛОВ ТИМСОЛИ 
 
Раҳимова М., Боғот тумани 14-сон мактабнинг
тарих фани ўқитувчиси 
 
Хоразм воҳаси худудида кенг миқѐсда олиб борилган археологик тадқиқотлар 
натижасида олинган ашѐлар аждодларимиз турмуш тарзи, маданияти, диний 
тасаввурларини равшан тасвирлайди. Инсоният оловни ихтиро қилгандан кейин кундалик 
фаолиятида унга сиғинишни бошлаган. 
Археологик ашѐларнинг тасдиқлашича, Хоразм воҳаси худудида хўжалик юритган 
қабилаларда оловга сиғиниш мил.авв. VI минг йилликларда содир бўлган. Амударѐнинг 
ўнг соҳили худудида жойлашган Ёнбош-4 манзили марказида оддий усулда 
тўғрибурчакли оташгоҳ қурилган. Бу оташгоҳ эркин уруғ жамоаси аъзолари учун умумий 
бўлиб, диний расм-удумларни амалга оширган. 
Мил.авв. III-II минг йилликларга келиб Қадимги Хоразм жамиятининг ижтимоий-
иқтисодий ва маданий ривожланишида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Бу тарихий 
даврда оташгоҳлар манзил марказида жойлашиши давом этади. Оташгоҳларнинг 
жойлашишида, тузилиши ва ҳажмида ҳеч қандай ўзгариш сезилмайди. 
Мил.авв. III-II минг йилликларда бобо-деҳқонларимиз уй-жой қурилишида лой 
ишлатмаганлиги сабабли, оташгоҳлар қурилишида ҳам бу ашѐ қўлланилмаган. Қўшни 
худудларда, асосан Жанубий Туркманистонда неолит даври манзиллари уй-хоналари 
деворида махсус тўғрибурчакли ўриндиқ қилиниб оловдан қўйилган, бу эса оташгоҳ 
вазифасини бажарган. 
Мил.авв. IV минг ийллика келиб, айлана ва тўғрибурчакли оташгоҳлар Жанубий 
Туркманистон (Геоксюр), Жанубий Бақтрия худудида қурилган (Дашли-3). Бу оташгоҳлар 
хом ғиштдан қурилган. 


158 
Мил.авв. VI минг йилликдан I минг йиллик бошларигача бўлган тарихий даврда 
қадимги Хоразм жамиятида мавжуд бўлган оташгоҳлар содда ва оддий шаклда қурилган 
бўлиб, аждодларимизнинг маданий-маърифий соҳадаги билимлар даражасига боғлиқ 
бўлган. 
Мил.авв. VII-VI асрлардан бошлаб Хоразм воҳасида ҳажми катта шаҳарларга 
махсус пахса ѐки хом ғиштдан оташгоҳлар қурилиши бошланган. Қишлоқ жойларида 
содда ҳолда оташгоҳлар қурилиши ҳам давом этган. 
Қадимги Хоразм ѐдгорликларидан бири бўлган Кўзалиқирни тўрт қаторли девор 
ўраб олган бўлиб, девор ўртасида йўлаклар мавжуд. Шу йўлакларда уй хоналари мавжуд 
бўлиб, ибодатхона шу йўлакда жойлашган. Қишлоқ жамоаларида илк оташгоҳ Дингильжа 
манзилида ўрганилган. Оташгоҳлар уй хоналири марказида, кенг йўлак ўртасида ва 
қишлоқ мудофаа деворидан ташқарида оддий усулда қурилган. Оташгоҳ думалоқ шаклда 
ташқи айланаси 4 м, ички қисми айланаси 1,6 м, чуқурлиги 0,47 см. Марказда махсус 
чуқурча бўлиб, доимо олов ѐниб турган. Дингильжа манзилига яқин бўлган оташгоҳ 
қишлоқ аҳолисини умумий очиқ ҳолатдаги саждагоҳи ѐки қурбонлик қилувчи жойи 
бўлган. Дингильжа қишлоғидаги уй хоналаридан инсон суяклари солинган алебастрдан 
ясалган қутичалар топилган, бу эса ўз навбатида зорастризмнинг 4 ақидасидан 2 таси 
мил.авв. VII-VI асрларда Хоразм воҳасида мавжудлигини исботлайди. 
Хоразм воҳасида хўжалик фаолиятини олиб борган бобо деҳқонларимизнинг 
дастлабки сиғинадиган муқаддас жой оташкада бўлиб, оддий равишда қурилган. Мил.авв. 
VII-V асрларга келиб пахса ва ғиштдан иборат бўлган ибодатхоналар қурилиб, 
қабиларнинг саждагоҳи бўлган.
175
Зардуштийликнинг бирон-бир маросими эътиқодининг рамзи-оловсиз ўтган эмас. 
Олов турли кўринишларда: осмон олови (чақмоқ), қуѐш олови, дарахтга яширинган олов, 
илоҳий олов, инсон танасига иссиқлик ва ҳаѐт бағишловчи олов ва оташгоҳларда 
ѐқиладиган олов кўринишларда бўлган. Ёниб турган олов абадий ҳисобланиб, маълум 
илоҳиѐт ѐки ота-боболар руҳиятига бағишланган. Улар ўчирилмасдан сақланган ва 
бегоналар ҳамда ғайридинлар назар нафсидан асралган. Ўчоқ ѐки оташгоҳнинг кули ҳам 
муқаддас жойларга кўмиб ташланган.Бундан ташқари ҳар бир хонадонда шу хонадон 
чироғи, унинг қўри ва алангасини доимо ѐқиб сақлайдиган оилавий оташгоҳлар ҳам 
бўлган. Улар кўпинча махсус ажратилган ва покиза тутилган хоналарда ташкил этилиб, 
олов эътибор билан ясалган ўчоқ ѐки курси шаклидаги пастмент устида ѐқиб сақланган.
176
Кейинги даврда Марказий Осиѐда Она худо, Она қути (Анахита) барча худолар 
ичида улуғланиб, ҳосилдорлик ҳомийси ҳисобланган. У бутун табиатнинг, тирикликнинг 
манбаи бўлиб, ўсимликларнинг ўлиши, ҳайвонларнинг кўпайиши шарофати, инсоният 
наслининг сақланиб қолиши унинг меҳр – муруввати деб тушинилган. Қадимги Хоразм 
обидаларидан бўлган ―Қўйқирилган қалъа‖ нинг марказий майдонида Амударѐ ва 
ҳосилдорлик маъбудаси Анахитанинг 6,5 метр баландликдаги ҳайкали ўрнатилган бўлиб, 
диаметри 12 см келадиган биллур ушлаган қўлини марказий оташкаданинг туйнуги 
устида тутиб турган экан. У қўлини шундай тутган эканки, биллурга тушган қуѐш нури 
175
Собиров Қ. ―Хоразм вилоятида оташгоҳларнинг вужудга келиш тарихидан‖. .‖‖Авесто‖ – Ўрта Осиѐ 
халқлари маданияти тарихида‖ Республика илмий-амалий анжумани материаллари. Нукус – Хива. 2001.Б. 
79-81. 
176
Аширов А. Зардуштийлик маросими ва урф-одатлари. ―Шарқ ва Ғарб: Зардуштийлик ва ―Авесто‖ нинг 
ғарб дунѐқарашига таъсири‖. Халқаро илмий-назарий семинар материаллари. Наманган. 2001. Б. 61-62. 


159 
фақат 21 март кунигина туйнук ичкарисида қалашиб турган қуруқ ўтинни олов олдирган. 
Бу олов муқаддас ҳисобланиб, йил давомида ўчирилмаган. Шу кунни кишилар эзгулик ва 
поклик олиб келувчи янги кун сифатида нишонлашган ва орзиқиб кутишган. Бир йил 
давомида ишлатилган олов охирги марта сумалак тайѐрлашда фойдаланилган. Ҳозирда 
ҳам бу одат воҳанинг кўпчилик жойларида сақланиб қолган. Агар тасодифан олов ўчиб 
қолса, энг катта бахтсизлик, фожиа ҳисобланган. Бу фалокат Аҳурамаздага қарши турган 
зулмат кучларга раҳнамолик қилувчи маъбуд Ахримоннинг қора нияти амалга 
ошганлигидан дарак берувчи белги сифатида қаралган.
177
Инсоният оловни кашф этганидан буѐн унга юксак ихлос билан қарайди. Зеро, олов 
иссиқлик ва ѐруғлик манбаи сифатида муқаддас ҳисобланган эди. Аждодларимиз оловни 
яна шу жиҳатдан ҳам эъзозлаганки, у ўз шуъласи билан инсонга таъсир этадиган зарарли 
кучларни куйдирувчи, покловчи ва ѐруғлик рамзи сифатида зулматга қарши куч 
ҳисобланган. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish