Œзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 239,5 Kb.
bet6/23
Sana29.04.2022
Hajmi239,5 Kb.
#589745
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
2 5292150125357964953

Ономасиология умуман номлаш, аташ ва номлашнинг кўриниш ва қонуниятларини ўрганади1. Номлаш усуллари ва воситалари хар бир тилда ўзига хос томонларга эга2.
Номлаш муайян қонуниятларга амал қилади. Буларнинг энг муҳими бирор нарса ёки ҳодисага берилаётган номнинг ўша объектнинг хусусиятига мос тушиши, яъни нарса ва ҳодиса ҳақидаги тушунча (сигнификат) нинг тил белгисида мустаҳкамланишидир. Мана шу ҳолат номинация деб юритилади3.
Номлаш, яъни номинация ҳақида гап кетганда кўп ҳолларда фақат бир ўзакли (негизли) сўзлар ёки ясама сўзлар эсга олинади: “Бироқ номинациянинг умумий категориясида учта усулнинг кўриниши мавжуд: лексика ва сўз бирикмаси орқали номлаш (лексик номинация), гап орқали номлаш (пропозитив номинация) ва матн орқали ифодалаш (дискурсив номинация)”4.
Номинация соҳаси мана шундай хусусиятни фарқлайди: бирламчи номлар тилдаги ўтмиш даврлар давомида тил эгалари томонидан нарса, ҳодисалар, хилма-хил, реал ва нореал объектларга берилган дастлабки илк номлардир. Бундай сўзларнинг аксарияти ўзбек тилидаги бир ўзакли сўзлардир: ер, сув, сой, тоғ, қир, бўрон, қувонч ва б.
Тилнинг ўзига хос муҳим фазилатларидан бири борлиқ ҳақидаги тушунчаларни умумлаштириш, гуруҳлаб номлаш бўлса, унинг иккинчи фазилати ўзидаги мавжуд лисоний имконият ва заҳиралардан қайта ва такрор фойдаланиши, уларни нутқ жараёнида ишга солишидир. Ономасиология ва номинацияга оид тадқиқотларда мана шу жараён иккиламчи номинация деб юритилади. Иккиламчи номинация тилдаги бирор сўздан бирор нарса ёки ҳодисани номлашда иккинчи бор фойдаланишдир. Назарий адабиётларда қайд қилинишича, иккиламчи номинацияга эҳтиёж тилнинг учта фундаментал вазифаси туфайли юзага келади: коммуникатив эҳтиёж, прагматик эҳтиёж ва номинатив, яъни таснифлаш (классификациялаш) талаби”5.
Ўзбек тилидаги бирламчи номлар таркибига ўзбек тилига ўзга тиллардан ўзлаштирилган, номланиш мотиви ўша тиллар эҳтиёжи туфайли юзага келган сўзлар ҳам киради. Бундай сўзлар ўзбек тилига муайян янги тушунчаларнинг номи сифатида қабул қилинган лексемалардир.
Диссертациянинг иккинчи боби “Арабча луғавий ўзлашмаларнинг аффиксал усулда ҳосил бўлган ясалмалар таркибидаги мақоми” деб номланган бўлиб, унинг биринчи бўлимида мотивловчи асос ва мотивловчи воситаларнинг фаоллик ва нофаоллик хусусиятлари ўрганилган. Сўз ясалишига бағишланган ишларда янги луғавий бирликларнинг ҳосил қилиниши билан боғлиқ фаоллик - нофаоллик даражаси, одатда, ясовчи восита (мотивловчи формант, мотивловчи восита) ларга ва улар қўшилишидан ҳосил бўлган янги луғавий бирликларнинг оз-кўплигига қараб белгиланади, мотивловчи (ясовчи) асоснинг сўз ясашдаги имкониятлари ҳисобга олинмайди. Аслида, сўз ҳосил қилиш жараёнида сўз ясалиш структурасининг ана шу узви (мотивловчи // ясовчи асос) ва унинг имкониятлари ҳам ҳисобга олиниши керак.
Мотивловчи асос (МА), яъни ясовчи асоснинг фаоллик – нофаоллик имконияти мотивловчи восита (МВ) ва унинг фаоллик – нофаоллик имкониятларига ўхшайди. Фарқи шундаки, МВ фаол бўлганда, у бир неча ясовчи (мотивловчи) асосга қўшилиб, ундан янги луғавий ясалмалар ҳосил қилади; нофаол бўлганда, атиги бир - икки мотивловчи асос (МА) га қўшилади ва унинг миқдори билан мутаносиб ясалмалар ҳосил қилади.
Арабча луғавий ўзлашмалар ўзбек тили сўз ясалиши жараёнларида икки хил ҳолатда иштирок этади: 1) бевосита; 2) бавосита. Арабча луғавий ўзлашмалар ўзбек тили сўз ясалиш жараёнида бевосита иштирок этганда, сўзнинг сўз ясалиш структураси ўзбек тилининг ўзига тегишли бўлади. Унда араб лексик бирликлари ўзбек тилига мансуб мотивловчи восита (ясовчи восита, ясовчи формант)лар билан сўз ясаш муносабатига киришади.
Арабча луғавий ўзлашмалар ўзбек тили сўз ясалиши жараёнида бавосита иштирок этганда, мотивловчи асос (МА) мақомидаги узвнинг ўзи ясама лексемалик характерига эга бўлиб, унинг ясалиш қолипи ўзбек тилига эмас, бошқа тилга хос бўлади. Бизнинг фактик материалларимиз нуқтаи назаридан қаралганда, ўзбек тили сўз ясалишида бавосита мақом билан қатнашадиган араб луғавий ўзлашмалари тожик тилида ясалган ясалмалар таркибида келади. Масалан, мактабдорлик, мансабдорлик, замонасозлик, бехабарлик, баркамоллик, дабдабабозлик ва ҳ.к.
Арабча луғавий ўзлашмалар ўзбек тили сўз ясалишининг композиция усули доирасида ҳам янги лексем бирликлар ҳосил қилишда иштирок этган бўлса, ўшандай лисоний хусусиятлар сўз ясашнинг ноаффиксал (композиция) усули ёрдамида ҳосил бўлувчи қўшма ва жуфт сўзларнинг сўз ясаш структурасида ҳам мавжуд бўлади. Арабча луғавий ўзлашмалар ноаффиксал – композиция усулидаги сўз ясаш жараёнида иштирок этганда, мотивловчи асос (МА ёки ясовчи асос: ЯА) , мотивловчи восита (МВ ёки ясовчи восита) узвлари ҳар бир компонентга синхрон - синкрет тарзда қоришиб кетади. Шу жиҳатдан ноаффиксал – композиция йўли билан ҳосил бўлган луғавий ясалмаларнинг сўз ясалиш структураси аффиксация йўли билан ҳосил бўлувчи луғавий ясалмаларнинг сўз ясалиш структурасидан фарқ қилади. Масалан, хат-савод, бож-хирож, қимматбаҳо ясалмаларининг сўз ясалиш структурасидаги функционал узвлар, аффиксация йўли билан ҳосил бўлган ясалмаларнинг сўз ясалиш структурасидан фарқли равишда , мотивловчи асос (ясовчи асос) ва мотивловчи восита (ясовчи восита) сингари функционал қисмларга ажралмайди; уларнинг ҳар бир компонентида ҳам мотивловчи асослик, ҳам мотивловчи воситалик вазифалари бир вақтда (синхрон тарзда) мужассамлашган, қоришган бўлади.

Download 239,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish