1-расм. Тумрюк кони мирабилитидан товар маҳсулоти
олишнинг технологик схемаси
МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022
- 399 -
Таклиф қилинаётган схемага кўра, кондан ташиб келтирилган
мирабилит тузи усти ёпиқ омборхоналарда сақланади ва у ердан грейферли
кран (1) ёрдамида жағли майдалагичнинг қабул қилиш бункерига юклаб
берилади. Жағли майдалагич (2) туз доначаларини 10-20 мм ўлчамгача
майдалаш мақсадида ишлатилиб, унинг ички қисми тузни металл билан
ифлосланишини олдини олиш учун хизмат қилувчи махсус қоплама билан
қопланилиши тавсия қилинади. Жағли майдалагичда майдаланган масса
оралиқ бункер (3)га келиб тушади ва ундан шнекли таъминлагич (4)
ёрдамида пурковичли напорли ювиш тизими (5) билан жиҳозланган ювиш
конвейери (6) га берилади. Конвейерга берилаётган эритма тезлиги 15-20
м/сек бўлиб, бу тезлик туз доначалари юзасидаги лойсимон ётқизиқларни
тўла ювилиб кетишига имкон беради. Шу тарзда тозаланган мирабилит тузи
массаси конвейердан элеватор (10) га юкланади ва вертикал баландлик
бўйлаб кўтарилиб, барабанли қуритгич (11) га ўтказилади. Барабанли
қуритгичда қуритиш ҳарорати Т
мах
= 500 – 600
о
С ни ташкил қилади. Бу
ҳарорат масса таркибида қолдиқ намлик миқдорини 0,5 – 1,0 % келишини
таъминлайди. Қуритилган масса барабанли қуритгичнинг орқа томонида
жойлашган тушириш камерасига келиб тушади ва таъминлагич (16)
ёрдамида лентали конвейер ёрдамида майдалаш учун дезинтегратор (17) га
юкланади ва у ерда майдаланиб саралаш қурилмаси- барабанли грохот (18)
га ўтказилади. Саралаш жараёнида масса 2 та қисмга ажратилади: ўлчами
0,07-0,6 мм тенг бўлган масса қадоқлаш учун бункер (19) га ўтказилса,
элакдан ўтмай қолган қисм (0,6 мм дан йириклари) яна қайта майдалаш
жараёнига қайтарилади.
Барабанли қуритгичда катта миқдорда чанг кўринишида туз ажралиб
чиқиши кузатилади. Шу боис бу тизим ишончли бўлган тозалаш
мосламалари билан жиҳозланган бўлиши шарт. Шундан келиб чиқиб, биз
барабанли қуритгични қуйидаги аспирация тизими билан жиҳозлашни
маъқул кўрдик. Тушириш камерасининг тепа қисмидан вентилятор (13)
ёрдамида чанг аралашмаси сўриб олинади ва чанг чўктириш камераси (12)
га берилади. Натижада чанг таркибидаги йирик заррачалар шу ернинг ўзида
чўкади, ундан майдалари эса циклон (15) қурилмасига берилиб марказдан
қочма куч таъсирида чўктирилади. Чўккан чанг заррачалари ҳар иккала
қурилмадан қувурлар орқали қадоқлаш машинасининг бункерига тушириб
берилади. Тозаланган ҳаво эса енгли фильтрдан ўтказилгандан кейин,
атмосферага чиқарилиб юборилади. Тайёр маҳсулот эса полиэтилен
қопларига қадоқланади.
Таклиф қилинаётган тизимда сувли муҳитларда заррачаларни
чўктириш ва оқаваларни тозалаш масалалари ҳам кўзда тутилган. Бунда
ювиш конвейеридан кейин ҳосил бўлган суюқлик аралашмаси
конвейернинг ост қисмида жойлашган дастлабки чўктириш камерасига
туширилади. Аралашма тиндириш ҳисобига 2 қисмга ажралади. Юқори
қисмда жойлашган нисбатан майда заррачали суспензия марказдан қочма
Do'stlaringiz bilan baham: |