УЎК 550.834
ЭҲТИМОЛИЙ ЗИЛЗИЛА ЎЧОҚЛАРИ ЗОНАЛАРИ ПРОГНОЗЛАШ
А.Х. Тўхтасинов
М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети,
axmad326@mail.ru
Тезисда Ер қобиғининг турларга ажратишда геологик-геофизик
маълумотлар мажмуасидан фойдаланилган. Дастлабки маълумотларни
таққословчи ва статистик таҳлиллари ўтказилган, кластер таҳлили
асосида таснифлаш масаласи ечилган. Хозирги кунга қадар аниқланган
МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022
- 312 -
зилзилалардан эталон сифатида фойдаланган ҳолда ажратилган ер қобиғи
турларининг зилзилалари билан боғлиқлиги тахлили асосида ўхшаш турдаги
ер қобиқларига прогноз бериш имконини берди.
The thesis uses a set of geological and geophysical data to classify the
Earth's crust. Comparative and statistical analyzes of the initial data were
conducted, and the problem of classification based on cluster analysis was
solved. Based on the analysis of the seismicity of seismic species identified so far
using earthquakes as a reference, it was possible to make predictions for similar
types of crust.
Калит сўзлар: прогноз, статистика, кластер тахлили, ер қобиғи,
аномалия, таснифланиш, частотали гистограммалар.
Key words: forecast, statistics, cluster analysis, crust, anomaly,
classification, frequency histograms.
Ер қобиғини (Г.И.Рейснер, М.Г.Рейснер, 1986) бир жинсли ҳудудларга
турларга ажратиш усули юқоридагиларнинг барчасидан фарқли ўлароқ,
аниқ тузилган ва асослантирилган физик модел – В.В.Белоусовнинг (1966,
1978, 1986) геодинамик концепциясига асосланади [1]. Геологик-геофизик
малумотлар
мажмуаси
асосида
кучли
зилзила
ўчоқларини
сейсмотектоникасини ўрганиб, унинг замонавий эндоген режимлар билан
боғлиқлигини аниқлади. Бунда, Ер қобиғини турларга ажратиш усулидан
фойдаланилган. Ишлари натижаси сифатида М
max
бўйича эҳтимолий кучли
зилзилалар содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудлар ажратилган [3].
Юқоридагиларни инобатга олган холда ер қобиғини турларга
ажратишда қуйидаги геологик-геофизик маълумотлар комплексини қўллаш
мақсадга мувофиқ:
1.
Иссиқлик оқимининг зичлиги
2.
Ер қобиғининг қалинлиги
3.
Замонавий рельефнинг баландликлари
4.
Оғирлик кучининг изостатик аномалиялари.
5.
Консолидациялашган Палеозой пойдевори ётиши чуқурлиги.
6.
∆Т магнит аномалиялари.
7.
Ер ёриқларининг зичлиги.
8.
Неотектоник ҳаракатлар амплитудаси.
Дастлабки геологик-геофизик материалларни қайта ишлаш К–ўрта
усул билан кластер таҳлил ёрдамида амалга оширилди. Ушбу тадқиқот
ишида “STATISTICA v 6.0” дастуридан фойдаланилган. Худуд бўйича 339
та ячейкалар 200 та кластерга (синфларга) яқинлик меъёри бўйича ажратиб
чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |