МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022
- 256 -
Ключевые слова: добыча полезных ископаемых, горная масса,
экономическая эффективность, перспективный план, технические условия,
регион, горнодобывающая промышленность.
Key words: mining, rock mass, economic efficiency, long-term plan,
specifications, region, mining industry.
Аниқланган олтин заҳиралари бўйича Ўзбекистон жаҳонда тўртинчи,
қазиб олиш даражаси бўйича тўққизинчи ўринда туради. Бу ерда олтиннинг
50 дан ортиқ конлари қидириб топилган. Мурунтов конининг топилиши
халқаро геология жамоатчилиги томонидан олтин қазиб чиқариш бўйича
ХХ аср иккинчи ярмининг энг катта кашфиёти деб эътироф этилди.
Мурунтовдаги аффинити корхонасида замонавий олтин тозалаш
технологияси жорий этилган бўлиб, у бир қанча ноу-хауни ўз ичига олади.
Бу эса, жуда яхши товар кўринишига эга бўлган юқори пробали олтин олиш
имкониятини беради. [1]
Мурунтов олтин кони - Марказий Қизилқумнинг Мурунтов руда
майдони минтақасидаги конларнинг энг йиригидир. Навоий шаҳри
марказидан 180 км шимолда, Зарафшон шаҳридан эса 40 км шарқда, Томди
туманининг жанубидаги Томдитов этагида жойлашган.
Руда захираларининг кўлами, рудани қазиб олиш технологик
шароитларининг қулайлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг
юқорилиги ва бошқа хусусиятларига кўра дунёдаги ноёб конлардан бири
ҳисобланади. Дунёда энг йирик карерлардан бири - “Мурунтов” каръери
ҳисобланади. Унинг узунлиги 3,5 км, эни 2,7 км. Каръердан йилига 35-37
млн. метр куб ҳажмида тоғ жинслари қазиб олинади. Шу билан боғлиқ
бўлган Зарафшон шаҳридаги олтин ишлаб чиқариш комплекси жаҳонда
олтин ишлаб чиқариш билан машҳур бўлган энг йирик корхоналар қаторида
туради.
Бугунги кунда, кон рудасидаги 50-60% олтин зарраларининг катталиги
0,01—0,02 мм бўлиб, уларни фақат микроскопда кўриш мумкин. Бу ўта
майда дисперсли руда таркибидан олтин зарраларини ажратиб олишда
махсус фаол кимёвий моддалардан фойдаланилади. Бундай ҳолларда олтин
ажратиб олиш технологик жараёнида атроф муҳитга зарар етказмаслик
мақсадида бир қанча махсус ускуналар ва мосламалар қўлланилади ва зарур
технологик тадбирлар бажарилади. Сўнгги йилларда, Мурунтов олтин
конини қўшимча ўрганиш мақсадида 20 дан ортиқ ишлаб чиқариш
ташкилотлари томонидан илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда
бир неча дастурлар амалга оширилмоқда.
Таҳлилдаги маълумотларга кўра, 2020 йилда 2 млн унция ёки қарийб
57 тонна олтин қазиб олинган “Мурунтов” кони дунё рейтингида биринчи
Do'stlaringiz bilan baham: |