Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Юсупол П Ҳ .
Ўша асар, 160-161-бетлар; Қоракалпотнстон Республикаси Тил ва адабиёт инсти 
тути кутубхонаси, 14-фонд; 11-иш; 184-варак

Юсупов П Ҳ
Уша асар. 162 -бет.
291
www.ziyouz.com kutubxonasi


ана шундан кейин Ёш хиваликлар партияси расмий фаолият 
олиб бора бошлаган. Ўша вактдан Ёш хиваликлар инкилобий 
қўмитаси ташкил топиб, «Истаган одамларини аъзоликка кабул 
қилиб» кайд қила бошлаганлар. Ҳаким Бобожон Муҳаммад 
ўғли, Мулла Жуманиёз Султонмуродов, Юсуфжон Аҳмаджонов, 
Исмоилбой Солиҳожи ўғли ва бошқаларнинг Хивадан кочиб 
келишлари билан Ёш хиваликларнинг аъзолари Тошкентда ҳам 
кўпая борган.
Биз ўрганган архив ҳужжатларида2 ҳам Ёш хиваликларнинг 
сиёсий фаолияти тўғрисидаги расмий маълумотлар айнан шу 
даврдан бошланади.
1918 йил июль ойида Ёш хиваликлар ўз дастурларини ишлаб 
чикдилар. Бунда улар ўзларини Хива инқилобий партияси, 
деб атаганлар. «Манифест» тарзидаги бу дастурнинг дастлаб 
куйидаги пунктлари бўлган:
1. Хон ва унинг ҳукумати томонидан мамлакатдаги якка 
бошқарувни бутунлай тугатиш.
2. Хива ҳудудини Туркистон Республикасига кўшиб, РСФСР 
таркибига киритиш.
3. Хива хони, тўралар, беклар ва вазирларнинг бойлиги,
ҳар хил кўринишдаги мол-мулкларини халқ бойлиги деб эълон 
килиш. 
.
4. Йирик ер эгалари мулкларидан камбағаллар хаётини 
яхшилашда фойдаланиш.
5. Шариат ҳукми билан вақфларнинг барча даромадини 
фақат халқ маорифи учун сарфлаш.
6. Хивадаги янги ерларни ўзлаштириш учун Амударёдан 
ариқлар чиқариш.
7. Болаларни бепул ўқитиш учун Хивада мактаблар очиш.
8. Хивадаги шаҳар ва кишлокларда бепул даволовчи 
касалхона ва даволаш муассасаларини очиш.
9. Хива хони томонидан камбагал аҳолидан мажбуран тортиб *
1

Юсуппв 11Ҳ
Ўшаасар, 166-бет.
1 Узбекистон МДА. 72-И-фонд, 1-рўйхат, 1-иш, 66-варак; Ўзбекистон МДА. 25-Р-фонд, 1-рўйхат, 
79-иш. 28-варак.
292
www.ziyouz.com kutubxonasi


олинган ер ва бошка бойликларни ўз эгаларига кайтариш.
10. Асфандиёрхон хукмронлиги даврида хазинага тушган 
халқ бойлигининг нимага сарфланганлигини аниқлаштириш.
11. Кўприклар ва алоқа йўлларини яхшилашга киришиш.
12. 
Беклар томонидан камбағал аҳолидан мажбуран тортиб 
олинган ер ва мулкларни ўз эгаларига кайтариш.
13. Мажбурий текин меҳнат (бегор)ни бутунлай тутатиш.
14. 
Хон ва унинг ҳукуматини тугатиш, халк ҳокимиятини 
тузиш ва юкоридаги дастурни амалга оширишга тезда киришиш, 
халк ҳокимиятига қарши бўлган хон тарафдорлари, буржуазия 
ва аксилинқилобчиларга карши аёвсиз кураш олиб бориш1
1.
Полвонниёз ҳожи Юсупов ёзишича, ушбу дастур Шокир 
Сиддиқов раислиги ва Давид Бакиров котиблигида ўтказилган 
мажлисда кабул қилинган. Ёш хиваликлар инқилобий қўмитаси 
котиби Отажон маҳрам Сапаев дастурнинг Хивани Туркистон 
республикасининг бир қисмига айлантиришдан иборат бўлган 
2-моддасига карши чикиб: «...ушбу ҳурриятдан тамоми маҳкум 
халқлар истифода қилиб, ўз истиқлолини олган вақтларида, биз 
Ёш хиваликлар ўзимизда бўлган мустақиллигимизни йўк қилсак 
ватанга, миллатга хиёнат қилган бўлурмиз, тарихда ёмон отли 
бўлурмиз», - дейди. Лекин кўпчилик бу моддани олиб ташласак 
шўролар ҳукумати бизга ёрдам бермас, деган андиша билан 
унинг қолдирилишига овоз беришган2.
Ушбу дастурнинг аниклаштирилган ва РСФСРга кўшилиш 
тўғрисидаги модцаси олиб ташланиб, 12 моддадан иборат 
варианти «Хива инкилобчилар партиясининг якин вазифалари» 
номи билан 1920 йил 8 январда Тошкентдаги «Известия» 
газетасида босиб чикарилган3.
1918 йил август бошларида Ёш хиваликлар инқилобий 
қўмитасинингаъзоларинижойлардаинкилобийуюшмалартузиш
1 Қоракалпогнстон Респубпикаси Тил ва адабиёт институти кутубхонаси. 14-фоид, 1-2-жилдлар, 
148-149-вараклар; 
Мухамедбердиев К
История Хоретмскюй реиолюцин. Т.: Фан, 1986, С. 62-63.
1 Юсуппй П Х
Уша асар, 169-170-бетлар.
5 Қаранг: /Итвестия, 1920, 8 январь, 
Мухамедбердиев К.
Ўша асар, 63-бет
293
www.ziyouz.com kutubxonasi


учун жўнатилади. Буни Тошкентдаги Ёш хиваликлар инқилобий 
қўмитаси аъзоси Мулла Жуманиёз Султонмуродов номига 
1918 йил 4 августда берилган 12-сонли мандат нусхаси ҳам 
тасдиқлайди. Бу ҳужжат Ёш хивал иклар инқилобий қўмитасининг 
штампи ва муҳри нусхасининг яхши сақланганлиги билан хам 
қимматлидир. Юмалок шаклдаги муҳрга айлана тарзда «Младо- 
Хивинский Революционньш Комитеть” деб доира ичига араб 
ҳарфида “Ёш хиваликлар инқилобий қўмитаси” ва кириллчада 
“Ташкентъ” сўзлари ёзилган1. Демак, 1918 йил 5 июнда Ёш 
хиваликлар инқилобий партияси ўз дастури, тузилиши, муҳрига 
эга бўлган расмий ташкилот сифатида тўла шаклланган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ёш хиваликлар ҳаракати 
1904-1905 
йилларда 
ҳамфикрлар, 
1910 
йил 
бошларида 
манфаатлар гуруҳи сифатида шаклланган бўлса, 1917 йилда 
амалдорлар, 
маърифатли 
бойлар, 
миллий 
буржуазия 
ва 
зиёлиларнинг Хива хонига мухолифатдаги сиёсий куч, 1918 
йилда эса расмий сиёсий партия сифатида намоён бўлган. Булар 
дунёқарашининг шаклланиши ва тадрижий ривожланишида 
хонликдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий тузум, Туркия, Эрон, 
Россия ва Туркистондаги сиёсий ўзгаришлар объектив шароит 
сифатида катта таъсир килган ҳамда рус инкилобчилари, солдат 
шўролари ва Туркистондаги махаллий инкилобчилар таъсири 
субъектив омил сифатида к а п а роль ўйнаган.
Демак, жадидчилик ҳаракатидан ўсиб чиққан Ёш хиваликлар 
партияси 1918 йил июн ойида Хоразм аҳолиси манфаатларини 
ҳимоя килувчи, ўз дастури ва ташкилий тузилишига эга бўлган 
расмий сиёсий партия сифатида тўла шаклланди. Бирок айнан 
ўша йиллар Ёш хиваликлар партияси аъзолари большевикларга 
гоявий жиҳатдан яқинлашдилар ва уларнинг таъсирига тушиб 
колдилар.
1 Ўабекистон МДА. 72-И-фонд. 1-рўйхат, 1 -иш, 66-варак
294
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish