Конференция офф-лайн кўринишида ўтказилади ва икки турдаги маърузалар: презентация ва стенд тақдимоти кўзда тутилади.
Анжуман давомида “Энг яхши ишланма”, “Энг яхши тақдимот” ва “Энг яхши стенд тақдимоти” номинациялари бўйича танлов ўтказилиши режалаштирилган. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Халқаро илмий-техник анжуманнинг ўтказилиш жойи:
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти.
Манзил: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 2Б, 2 бино;
Teл: (+998) 71 235-03-44;
Web: info@nires.uz;
Анжуман материалларига қўйиладиган талаблар:
-илмий-амалий анжуманда иштирок этиш учун сўнгги 3 йил мобайнида ва анжуман
мавзуларига бағишланган ва мантиқан якунланган илмий-тадқиқотларнинг натижалари
қабул қилинади.
-мақолалар матни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин, аннотация ва калит сўзлар 3 тилда тақдим этилади.
- муаллифлар анжуман талабларига мувофиқ маъруза матнида келтирилган
маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгардирлар.
- мақола матнлари МС Wоrd (Wоrd 97-2003) дастурида, Times Nеw Roman шрифтида, ўлчами 12 Kegel, А4 қоғоз ўлчамида юқоридан 1,5 см, пастдан 1,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см қолдирилиб расмийлаштирилиши керак. Мақола номи қатор ўртасидан бош ҳарфлар билан ёзилади, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яна 1,5 интервалдан сўнг аннотация ва калит сўзлар ҳамда маъруза матнининг мазмуни 1,0 интервалда ёзилади.
-мақола матнининг хажми 8 бетдан ошмаслиги керак, камида 3-5 та расм (а ва б расмлар 2 та ҳисобланади), 15 номдаги адабиётга ҳавола (илмий жамоатчиликка таниш ҳамда интернет ресурсларида мавжуд бўлган), мақола матни охирида муаллифлар тўғрисида маълумот, шунингдек, агар ушбу мақолада давлат буюртмаси асосида молиялаштирилган ёки бошқа лойиҳа доирасида олинган натижалар баён этилган бўлса, лойиҳанинг рақами ва номи келтирилиши керак. Мақола матни doc. ва docх. файл форматларида тақдим этилади.
-мақола матни эксперт хулосаси ва ташкилотнинг йўлланма хати билан биргаликда тақдим этилиши керак. Анжуманда иштирок этувчилардан аризани тўлдириш ва юбориш сўралади.
Муаллифлар томонидан тақдим этилган барча материаллар АНТИПЛАГИАТ тизими томонидан текширилади. Талабларга жавоб бермайдиган, конференция мавзусига мос келмаган, жамоатчиликка таниш бўлмаган ҳамда интернет тармоғида мавжуд бўлмаган адабиётлар ва ҳаволаларга эга бўлган, ўз вақтида тақдим этилмаган мақола матнлари илмий-техник конференция материаллари тўпламига киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Эксперт хулосалари, ташкилотнинг йўлланма хати ва тақриз илова қилинган илмий
ишларни қуйидаги электрон манзилига юбориш мумкин: conferencenires@gmail.com
тел.: (+99897)741-68-95, Рахимов Эргашали Юлдашевич;
тел.: (+99891) 222-09-94, Вохидов Акмал Улашевич,
тел.: (+998 93) 528-44-28, Хаитмухамедов Азиз Эргашбоевич
тел.: (+998 99) 087-58-33 Далмурадова Наргиза Нуриллаевна
Do'stlaringiz bilan baham: |