2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси
66
Расмий статистик маълумотларни
веб-сайтда бепул олиш
имконияти мавжуд. Шу билан бирга, фойдаланувчилар махсус
тайёрланадиган маълумотларни буюртма бериб, уларни тайёрлаш
билан боғлиқ хизматлар учун тўловни амалга ошириш орқали олишлари
мумкин. Бироқ, нарх сиёсати аниқ кўрсатилмаган ва
жамоатчилик учун
очиқ эмас.
Ўзбекистон 2018 йил май ойидан бошлаб ХВФнинг кенгайтирилган
Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимида (к-МТУТ) иштирок
этмоқда, ҳозирда ваколатли органлар Маълумотларни тарқатишнинг
махсус стандартига (ССРД) ўтиш борасида ишларни олиб бормоқдалар.
Статистик маълумотларни эълон қилиш кунлари ва вақти аввалдан
эълон қилиб борилади. Маълумотларни эълон қилиш бўйича 12 ойлик
дастлабки тақвим фойдаланувчиларга тақдим этилади.
Маълумотлар
тақвимга мувофиқ белгиланган кунда эълон қилиб борилади.
Маълумотларни тарқатишда юзага келган ҳар қандай оғишлар олдиндан
эълон қилинмайди ёки тушунтирилмайди. Ўз вақтида нашр этилишини
назорат қилиш тартибини тавсифловчи аниқ шаклланган ёзма ҳужжат
мавжуд эмас.
Маълумотлар ва статистик ахборотни тарқатишнинг ягона сиёсати
мавжуд эмаслиги сабабли, эълон қилинган статистик маълумотлардаги
хатоликлар тузатилмайди ёки тузатилганлиги ҳақида эълон қилинмайди.
Амалдаги усуллар ва тартиб-таомиллар тўғрисида
барча маълумотлар
очиқ эмас.
Микромаълумотлар учун очиқ маълумотлар сиёсати мавжуд эмас.
Тадқиқот мақсадида фойдаланувчиларга микромаълумотларни тарқатиш
сиёсати ҳали ишлаб чиқилмаган, Шу ўринда, Давлат статистика қўмитаси
йиғилган ва/ёки анонимлаштирилган микромаълумотларни Вазирлар
Маҳкамаси ва Президент Администрацияси буйруқлари ва баённомалари
асосида, шунингдек тижорат асосида органлар/муассасаларнинг
талабларига биноан бепул шаклда тарқатиши мумкин.
2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси
67
2017 йилдан буён барча соҳага
оид статистика маълумотлар
изоҳлар ва таҳлилий материаллар билан бирга эълон қилиниши йўлга
қўйилган. Усуллар ва тартиб-таомиллар тўғрисидаги маълумотлар веб-
сайтда кутубхона бўлимида маълумотлардан алоҳида жойлаштирилган,
бу маълумотлар доимий равишда янгиланиб туради. к-МТУТ тизимида
талаб асосида статистик маълумотлар ва
метамаълумотлар эълон
қилинади. Фойдаланувчиларга маълумотларни олиш ва индивидуал
жадваллар ва диаграммаларни яратишга имкон берадиган тарқатиш
созламалари учун маълумотлар базаси мавжуд эмас.
Пресс-релизларни ёзиш ва оммавий ахборот воситалари билан
ишлаш бўйича махсус тренингларни ўтказиш ходимлар учун
маълумотларни тарқатишда муҳим восита бўлади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотлар тарқатиш сиёсатини
яхшилаш учун статистик маълумотларни визуаллаштириш ва таҳлил
қилиш учун замонавий дастурий таъминотларни («R», «Stata», «SPSS»
ва бошқалар)
жорий этиш, веб-сайтида онлайн маълумотлар базасини
яратиш, маълумотларни фильтрлаш ва ҳар хил форматларда юклаб
олиш, шунингдек маълумотларни тарқатиш ва визуализация қилиш учун
ходимлар малакасини ошириш зарурлигини англаб етади.
Do'stlaringiz bilan baham: