2020-
2025 йилларда Ўзбекистон
Республикаси
статистикани ривожлантириш
миллий стратегияси
44
Ҳудудий бошқармалар, туман ва шаҳар статистика бўлимлари
ходимларининг умумий сони 2106,5 штат бирлигидан иборат. Давлат
статистика қўмитасининг ташкилий структурасида Тошкент шаҳрида
жойлашган Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар
институти ҳам фаолият кўрсатди, унинг штатлар бирлиги 44 тадан иборат.
Марказий аппарат, асосан, давлат статистикаси соҳасида ягона
сиёсатни ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш, статистикани ташкил
этишнинг самарали тизимини таъминлаш; давлат статистикаси соҳасида
статистика ишларини мувофиқлаштириш ва функционал жиҳатдан
тартибга солиш; халқаро стандартларга жавоб берадиган ягона
статистик методология ва давлат статистика кузатувлари шаклларини
ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;
тизимда маълумотларни
жорий қилиш ва сифатини бошқариш; маълумотлар ишлаб чиқарувчилар
ва фойдаланувчилар билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш;
ижтимоий-иқтисодий
ҳодиса
ва
жараёнларга
оид
статистик
маълумотларни тайёрлаш ва тарқатиш учун жавобгардир.
Ҳудудий бошкармалар маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш;
тегишли ҳудуд бўйича статистик маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
бўлинмаларининг
иш
услублари
ва
шаклларини
янада
такомиллаштириш; фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб
бериш; ходимларнинг вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши
учун жавобгарлигини ошириш; тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли
ўртасида танланма статистик кузатувлар ва сўровларни ўтказиш; юридик
шахслар бўйича Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини
юритиш; ҳудудларни ривожлантириш
дастурларининг бажарилиши
тўғрисида ўз вақтида ва ишончли статистик маълумотларни
тайёрланишини
таъминлаш;
шунингдек,
ижтимоий-иқтисодий
ривожланишни тавсифловчи статистик маълумотларни тарқатишни
амалга оширади.
2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси
45
Қоидага кўра, маълумотлар туман ва вилоят бўлинмаларида
тўпланади ва қисман қайта
ишланади, сўнгра якуний ишлов бериш,
таҳлил қилиш ва тарқатиш учун Марказий аппаратга юборилади.
Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, туман
ва шаҳар бўлимлари ҳудудий ривожланиш дастурларини тизимли таҳлил
қилиш, шу жумладан ҳудудий дастурларнинг бажарилиши ва амалга
оширилиш ҳолати тўғрисида ишончли статистикани тайёрлаш
масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари билан
яқиндан ҳамкорлик қилади. Ҳудудий бошқармаларнинг раҳбарлари,
маҳаллий ҳокимият органлари тақдимномасига кўра Давлат статистика
қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод
қилинади.
2017 йилда Давлат статистика қўмитаси Марказий аппарати тармоқ
бошқармаларнинг статистик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва
тарқатишдаги ролини оширган ҳолда АКТ ечимлари ва дастурий
таъминотни ишлаб чиқишга масъул бўлган иккита янги бошқармани
(АКТни ривожлантириш ва интерактив давлат хизматлари
бошқармаси ва Ахборот хавфсизлиги бошқармаси)
ташкил қилди.
Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
Давлат статистика қўмитасининг мустақил таркибий бўлинмаси бўлиб,
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек
статистик методология ва амалиётнинг долзарб муаммолари бўйича
статистик тадқиқотларни ўтказиш учун жавобгардир.
Сўнгги беш йил давомида Давлат статистика қўмитасининг ташкилий
ва кадрлар структурасини самарали шакллантиришга қаратилган қатор
ислоҳотлар амалга оширилди, бу унинг таҳлилий салоҳиятини кучайтирди
ва статистика фаолиятини самарали ташкил этиш учун мавжуд
ресурсларни жалб қилиш, статистик маълумотларнинг очиқлиги
ва ошкоралигини оширишга имкон берди.
2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси
46
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги
"Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3165-сон қарорига
мувофиқ Давлат статистика қўмитасининг структураси тубдан қайта кўриб
чиқилди, тармоқ бошқармалар таркибида таҳлил билан шуғулланувчи янги
бўлимлар ҳамда Халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашиш бошқармаси
ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги
“Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда
мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сон қарорига мувофиқ Очиқ маълумотлар
порталининг самарали фаолият юритишини
таъминлаш ва бу борада
давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича янги бошқарма
(Очиқ маълумотлар портали фаолиятини мониторинг қилиш
ва мувофиқлаштириш бошқармаси)
ташкил этилди.
Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси фаолиятида Статистик
маълумотларни ишлаб чиқаришнинг намунавий модели (СМИЧНМ)
структурасини жорий қилиш режалаштирилган бўлиб, бу яқин беш
йилликда унинг ташкилий структурасида қатор ўзгаришларга олиб келиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: