Ўзбекистон республикаси давлат статистика қЎмитаси кадрлар малакасини ошириш ва


Концептуал асоснинг амал қилиш доираси



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/68
Sana16.03.2023
Hajmi1,62 Mb.
#919600
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68
Bog'liq
Maruza matni1

 
Концептуал асоснинг амал қилиш доираси
Қуйидагилар ушбу концептуал асоснинг асосий жиҳатларидир: 
1. Молиявий ҳисоботнинг мақсади; 
2. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тамойиллари; 
3. Молиявий ҳисоботларнинг элементларини таърифлаш, эътироф этиш 
ва ўлчаш. 
Концептуал асос молиявий ҳисоботга, шу жумладан бирлаштирилган 
молиявий ҳисоботга алоқадордир. Молиявий ҳисобот фойдаланувчилар кенг 
доирасининг ахборотга бўлган талабини қондириш учун тузилади ва вақти-
вақти билан тақдим этилади. Молиявий ҳисобот кўпчилик фойдаланувчилар 
учун асосий молиявий ахборот ҳисобланади. Айрим фойдаланувчилар, 
тегишли ваколатлар бўлганда, молиявий ҳисоботда бор бўлган ахборотга 
қўшимча ахборотни талаб қилишлари мумкин. 
Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми 
ҳисобланади ва БҲМС билан белгиланади. Молиявий ҳисобот ана шу 
ҳисоботларга асосланган ёки улар билан боглиқ бўлган изоҳлар, мўлжаллар 
ва тушунтиришларни ҳам ўз ичига олади. Бундай ахборот саноат ва 
жўгрофий ҳудудларнинг фаолият турлари тўгрисидаги молиявий ахборотни 
акс эттириши ва нархлар ўзгаришининг молиявий натижаларга таъсирини 
тушунтириб бериши керак. 
Барча хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва 
тақдим этишда концептуал асосга амал қилишлари керак. 
Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ва уларнинг ахборотга 
бўлган эҳтиёжи - 
Ҳақиқий ва бўлгуси инвесторлар, кредиторлар, маҳсулот 
етказиб 
берувчилар, 
харидорлар, 
ходимлар, 
шунингдек 
ҳукумат 
муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор 


21 
фойдаланувчилар молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қарорига киради. 
Молиявий ҳисобот ахборотига эҳтиёж қуйидагиларда вужудга келади: 
Берилган инвестициялар билан боглиқ хатарлар муносабати билан 
инвесторларда. Акциядорлар ҳам улар хўжалик субъектининг дивидендларни 
тўлаш қобилиятини баҳолашга имкон берадиган ва акцияларни сотиб олиш, 
сақлаш ёки сотиш керакми ёки йўқлигини белгилашга кўмаклашадиган 
ахборотдан манфаатдордирлар; 
Ўзларига тегишли кредитлар ва фоизлар ўз вақтида тўланадими ёки 
йўқми эканлигини аниқлашга имкон берадиган ахборотдан манфаатдор 
бўлган кредиторларда; 
Ўзларига тегишли сумма ўз вақтида тўланадими ёки йўқми эканлигини 
аниқлашга имкон берадиган ахборотдан манфаатдор бўлган маҳсулот етказиб 
берувчилар ва бошқа савдо кредиторларида; 
Хўжалик юритувчи субъектнинг узлуксиз фаолияти тўгрисидаги 
ахборотдан манфаатдор бўлган харидорларда, айниқса улар узоқ муддатли 
битимга эга бўлсалар ёки мазкур хўжалик юритувчи субъектга боглиқ 
бўлсалар; 
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти барқарорлиги ва 
рентабеллиги тўгрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган ходимларда. Улар 
ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг ўз иш ҳақларини, пенсияларини ва 
кейинчалик ҳам ёллаш бўйича ишлаш имкониятларини таъминлаш 
қобилиятига 
баҳо 
бериш 
имконини 
яратадиган 
ахборотдан 
манфаатдордирлар; 
Ресурсларнинг тақсимланиши ва, бинобарин субъектларнинг фаолияти 
тўгрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган давлат бошқаруви органларида. 
Уларга ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тартиб га солиб 
туриш, солиққа тортиш сиёсатини белгилаш учун ва миллий даромадни 
ҳамда бошқа статистик маълумотларни аниқлаш учун асос сифатида ахборот 
керак; 


22 
Жамоатчиликда ҳам, чунки хўжалик юритувчи субъектлар маҳаллий 
иқтисодиётга кўпгина усуллар билан, шу жумладан аҳолини иш билан 
таъминлаш ва маҳаллий маҳсулот етказиб берувчиларни қўллаб-қувватлаш 
билан катта ҳисса қўшиши мумкин. Молиявий ҳисобот жамоатчиликни 
тараққиёт 
йўналишлари 
ва 
хўжалик 
юритувчи 
субъектларнинг 
фаровонлигини яхшилашда эришилган сўнгги ютуқлар тўгрисидаги ахборот 
билан таъминлаб, уларга ёрдам беради. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари молиявий ҳисоботнинг 
тузилиши ва тақдим этилиши учун жавобгардир. Раҳбар ўз эҳтиёжларини 
қондириш мақсадида қўшимча ахборотнинг шакли ва мазмунини белгилаш 
ҳуқуқига эгадир. Бироқ бундай қўшимча ахборот шаклларини муҳокама 
қилиш мазкур концептуал асос доирасидан чиқади. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish