Ташкилот маълумотлар типи бизнес-жараёни ва классификацияларига мувофиқ равишда фойдаланишни чеклашга ўзининг талабларини аниқлайди. Тармоқ шундай равишда созланиши керакки, бунда ахборот активларидан фойдаланиш фақат тегишли масъул фойдаланувчилар учун бўлиши ва бошқа қолганларга таъқиқланган бўлиши керак. Ахборотдан фойдаланиш кўпинча очиқ портлардаги сервислар (масалан, 80 портли TCP орқали HTTP), конкрет хостлар (10.11.12. 13 IP-манзилидаги www.example.org каби), хостларнинг конкрет гуруҳлари (масалан, 172.128.97.64/24 қуйи тизими) ёки ҳусусан, тармоқ қурилмалари (10:00:00:01:02:03 MAC-манзилли интерфейс каби) би- лан боғлиқ бўлади. Ташкилот ташқи фойдаланувчиларга тақдим этадиган хиз- матларини, у фойдаланадиган ташқи ташкилот хизматларини, шунингдек, ич- ки фойдаланиш учун хизматларни аниқлаши керак.
Унумдорликка қўйиладиган талаблар
Алоқа линиялари, серверлар ва хавфсизлик шлюзлари ёки тармоқлараро экранлар конфигурацияси учун зарур трафик бўйича маълумотлар шундай равишда расмийлаштириши керакки, хизмат кўрсатишнинг мувофиқ даража- сини амалга оширишда улар фойдаланувчиларнинг кутишларига мувофиқ ра- вишда – қўшимча конфигурацияларсиз ва кераксиз харажатлардан қочган холда тақдим этилиши керак. Кейинги ахборотлар тўпланиши керак: ҳар қандай мавжуд алоқа нуқтаси тезлиги, учинчи томонлар ҳар қандай жойла- шувида маршрутизаторларнинг конфигурацияси ёки ҳажми, ҳар бир нуқтадан кейин фойдаланиш имконияти бўлган фойдаланувчилар сони (бир вақтда фойдаланиш ва фойдаланиш ҳуқуқи бўлган фойдаланувчилар сони), фойда- ланувчиларни улаш учун талаб этиладиган минимал, ўртача ва максимал вақт миқдори, белгиланган нуқта орқали ўтишда масъул фойдаланувчилар кириши ҳақиқийлиги, веб-саҳифага кирувчилар сони, маълумотлар базаларига муро- жаатлар сони, бир йил мобайнида ва уч ёки беш йил мобайнида кутиладиган ўсишлар, шунингдек, Windows операцион тизими муҳитида авторизациялаш зарурияти тўғрисида ахборотлар. Телекоммуникацион жадвал (кетма-
кетлиги) назариясини хусусан, агар dial-up технологиясидан фойдаланилса портлар, алоқа каналлари сонидан фойдаланишларни аниқлаш учун фойдала- ниш мумкин. Унумдорликка қўйиладиган ушбу талаблар таҳлил қилиниши, пайдо бўлган саволлар – ечилилиши, техник архитектура томонидан талаб этиладиган ва техник хавфсизлик архитектураси билан боғлиқ унумдорлик критериялари расман келишилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |