Мақсадга мувофиқ бўлганда ажратилган тонеллаштиришдан қочиш лозим. Ажратилган тонеллаштириш– бу уланиш орқали (одатда Интернет) VPN тармоғини ва бошқа уланишни (VPN ёки бошқа) қўллаб-қувватлаш имкониятидир. Бундай ҳолларда масофавий тармоқ хавфсизлиги бошқа энг яқиндаги тоннел орқали ҳужумларга дучор бўлиши риски мавжуд бўлади, иккита тармоқ ўртасида иккита маршрутизация тармоқ карталари бўлган персонал компьютерга ўхшаш. Умуман олганда, ажратилган тоннеллаштиришдан тармоқ уланишларини «қайта йўналтирувчи» VPN- дастурларидан фойдаланишда қочиш мумкин.
Назорат журналлари ва тармоқ мониторинги
Асосан бошқа хавфсизлик технологиялари билан бир қаторда, танланган VPN ечими охирги нуқтада барча ҳаракатларини таҳлил қилиш учун тегишли назорат журналларини юритилишини қўллаши керак. Тармоқ билан генерациялашган назорат журналлари хавфсизлик инцидентларини аниқлаш учун доимий равишда кўриб турилиши керак.
Аниқ рискларга тегишли назорат журналларининг бузилишлардан ва нотўғри фойдаланишдан кафолатланган ҳимоясига эътибор қаратиш керак. Назорат журналлари тергов жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган вазиятларда, уларнинг бутунлиги ва тўлиқлиги ҳеч қандай шубҳага олиб келмаслиги керак.
Техник заифликларни бошқариш
Тармоқ муҳити бошқа мураккаб тизимлар каби хатоларнинг мавжудлигини истисно этмайди. Техник заифликлар VPN каби тармоқларда кўпинча фойдаланиладиган компонентлар учун мавжуд бўлади ва нашр этилади. Фойдаланиш ва конфиденциаллик доирасида кўпинча учрайдиган, ушбу техник заифликлардан фойдаланиш VPN хавфсизлигига жиддий таъсир этиши мумкин. Шундай қилиб, техник заифликларни бошқариш механизмлари VPN нинг барча қурилмаларида мавжуд бўлиши керак.
Маршрутни умумий тармоқ бўйича шифрлаш
Учинчи томон орқали маршрутизация/статистик тоннелдаги ишончсиз тармоқ VPN ни тармоқ таҳлилига таъсирчан қилиб қўяди. 9.1 да эслатиб ўтилгани каби, маълумотларни шифрлашдан фойдаланганда ҳам, тоннел ва унинг оҳирги нуқталарининг мавжудлиги беркитилмайди.
Охирги нуқтаси беркитилиши талаб этиладиган VPN архитектурасида VPN фойдаланувчиси манбааси ва жойлашган жойини беркитиш учун бошқариш воситаларига қўшимча талаблар тақдим этилади.
Ушбу бошқарув воситаларини жорий этиш ҳақиқатда мураккаб бўлади, чункиVPN оператори учинчи томон/тармоқ ишончлилигини назорат қилмайди. Учинчи томон доирасида IP-манзил манбааси ва белгиланиш бандини беркитишни таъминлаши мумкин бўлган аниқ технологиялар мавжуд, масалан, виртуал прокси-сервер ва «пиёзли маршрутизация»дан фойдаланиш (трафик шифрланган кўринишда ўтувчи тақсимланган серверлар тизими). Бундай асбобларни улардан фойдаланишдан олдин юритишнинг ҳуқуқий оқибатлари ташқи провайдерлар томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.