мисол. Германия фуқароси 2017 йилнинг 14 ноябрида 2 ой муддатга Ўзбекистонга келди. У 2018 йилнинг 14 январида Германияга қайтиб учиб кетди. 2018 йилнинг июнида у 2018 йилнинг 20 июнидан 30 октябригача Ўзбекистонда ишлаш учун янги келди. Ишни бажариш вақтида у шартномани имзолади. 20 июнда Тошкентга икки марта – 3 августдан 10 августгача ва 20 сентябрдан 30 сентябргача республика ҳудудида бўлмаган.
Умуман олганда, хорижлик мамлакатда 2017 йилнинг ноябридан 2018 йилнинг ноябригача 180 кун бўлган, ундан:
62 кун – 14 ноябрдан – 14 январгача бўлган давр;
45 кун – 20 июндан – 3 августгача бўлган давр;
42 кун – 10 августдан – 20 сентябргача бўлган давр;
31 кун – 30 сентябрдан – 30 октябргача бўлган давр.
180 < 183 бўлганлиги боис, у солиқ солиш мақсадида ЎзР норезиденти ҳисобланади.
мисол. Ўзбекистон корхонаси хорижлик мутахассисни ишга таклиф қилди. У меҳнат шартномаси бўйича 3 ой ишлайди: корхона ходимларини ўргатади. Бунда хизмат ҳақи суммаси ҳар ойда 6 млн сўмдан 18 млн сўмни ташкил қилади. Норезидентнинг даромадига иш берувчи корхонада 20%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 182-моддаси). Солиқ суммаси ҳар ойда 1 200 минг сўмни ташкил қилади.
Декларацияфранцуз тилидаги сўз бўлиб, “declaration” — ариза маъносини билдиради.
Декларация — иқтисодиёт соҳасида давлат органларига даромадлари, ишлаб чиқарган товарлари миқдори ёки шахсий мулклари тўғрисида расман маълумот бериш деб тушунилади.
Декларация тушунчаси:
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация - солиқ тўловчининг олинган йиллик даромади тўғрисидаги ёзма аризасидан иборат бўлади.
08.07.21
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 5 сентябрдаги “Жисмоний шахслар даромадларини декларациялаш тизимига босқичма-босқич ўтиш тўғрисида”ги ПФ-3127-сонли фармони асосида жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларация асосида солиққа тортишнинг ҳуқуқий асосини белгилаб берилди.
ҲУҚУҚИЙ АСОС:
Давлат солиқ хизмати органларига солиқ декларацияларини тақдим этиш усуллари.
Бевосита давлат солиқ хизмати органларига ташриф буюрган ҳолда қоғоз шаклида
Почта орқали буюртма хат шаклида
Электрон шаклдаги ахборот тарзида тақдим этилиши мумкин
Солиқ кодексининг 191-моддасига асосан
Чет эллик резидентлар ушбу қоидадан қатъи назар белгиланган тартибда ва муддатларда декларация тақдим этишлари шарт.
Агар жисмоний шахсдан юқори ставкада ушлаб қолинган бўлса, декларация тақдим этилмайди (республика ҳудудидан ташқаридаги ҳамда солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар бундан мустасно).
Жисмоний шахслар декларацияланадиган даромадлари бўйича декларацияни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади.
Жисмоний шахслар томонидан даромадлар тўғрисидаги декларацияни
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларини декларация асосида солиққа тортиш тартибида айрим фарқли жиҳатлар мавжуд.
Жумладан, мол-мулкини ижарага беришдан даромад олаётган жисмоний шахс (агар ушбу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаса), ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кунлик муддатда дастлабки декларация тақдим этади.
Шу билан бирга, жисмоний шахс ушбу даромадлари бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни ҳам тақдим этиши лозим.
Мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари
Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдорлари, сўмда
Тошкент ш.
Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар
бошқа аҳоли пунктлари
1.
Уй-жойлар:
1.1.
Турар жой
умумий майдоннинг
1 кв.метри учун
4500
3000
1500
1.2.
Нотурар жой
9000
6000
3000
2.
Автомобиль транспорти:
2.1.
енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси)
1 та автотранспорт воситаси учун
330 000
2.2.
микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари
645 000
Мисол. Фуқоро автомашинасини 20 январь куни ижарага берди. Шартномага мувофиқ бир ойлик ижара тўлови – 150 минг сўмни ташкил этади. Енгил автомашиналар учун ижара тўловнинг минимал суммаси – 330 минг сўм миқдорида белгиланган. Январь ойида автомашина 12 кун (20 январдан 31 январгача) ижарада бўлди. Белгиланган минимал ставкадан келиб чиққан ҳолда, январь ойи учун ижара тўлови 127 742 сўмни (330 000:31*12), шартномага мувофиқ эса ижара тўлови 58 065 сўмни (150 000:31*12) ташкил этган. Иккинчи ҳолат бўйича аниқланган сумма кичкина бўлгалиги боис ЖШДС ҳисоблашда 127 742 сўм ҳисобга олинади. Январь ойи учун солиқ суммаси 15 329,04 сўмни ташкил қилади (127 742 *12%) .
Кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини расмийлаштиришнинг Янги тартиби
2019 йил 1 январдан бошлаб, кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилиниб, ижара шартномаларини Давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби жорий этилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сонли қарор
Декларация тақдим этган жисмоний шахслар сони (минг.нафар)
08.07.21
Декларация бўйича солиқ тўлаш тартиби
Мол-мулкни ижарага беришдан даромад олган жисмоний шахслар даромад солиғини дастлабки декларация асосида ҳар ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг бешинчи кунигача тўлайдилар.
Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари даромадлар тўғрисидаги декларациянинг маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлайдилар.
Даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш қоидаларини бузган ҳолларда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддасига асосан, даромад тўғрисида Декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, уни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотни тақдим этиш – ЭКИҲнинг