Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўҒрисида [Кўчирма] «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида»



Download 75,29 Kb.
bet1/8
Sana30.03.2022
Hajmi75,29 Kb.
#519416
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ПКМ374


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида» 1997 йил 8 июлдаги ПФ-1815-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек республика божхона органлари томонидан божхона ишларини ташкил қилиш бўйича улар зиммасига юкланган вазифаларнинг тезкорлик билан ва самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 октябрдаги 291-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 43-44-сон, 467-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади;
Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан тайинланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилансинки, Давлат божхона қўмитасини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузишда Давлат божхона қўмитасини жорий таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан ажратиладиган зарур маблағларни ҳар йили назарда тутсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тугатилган божхона Бош бошқармаси бошлиқлар таркибининг мансабдор шахсларида улар эга бўлишган махсус ва шахсий унвонлар сақлаб қолинсин, уларнинг 1994 йил 18 январдан 1997 йил 8 июлгача божхона органларида ишлаган вақти ички ишлар ходимларига татбиқан узоқ вақт ишлаганлик учун устамалар, пенсия тайинлашда хизмат стажига қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, божхона органлари мансабдор шахсларининг ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти ҳарбий хизматни ўтаган ёки ички ишлар органларида хизматни ўтаган шахслар хамда уларнинг оила аъзолари учун амалдаги қонунчилик билан белгиланган шартларда ва нормалар бўйича амалга оширилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда)
7. Божхона органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ижтимоий дастурларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Давлат солиқ қўмитаси божхона Бош бошқармасининг моддий ёрдам ва божхона органларини ривожлантириш махсус жамғармаси негизида моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тузилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган махсус жамғарма божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарзидаги тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 августдаги 463-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.08.2020 й., 09/20/463/1141-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасини ташкил этиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1998-2000йилларда божхона назоратини янада такомиллаштириш ва божхона органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқсин ва 1997 йил 1 декабргача Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда божхона органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Републикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, шунингдек Марказий банки сўровларига кўра божхона статистикаси бўйича ҳисобот маълумотларини тақдим этсин.
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги йиллик инвестиция дастурларини тузишда уларга Давлат божхона қўмитаси объектларини қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилишни киритишни назарда тутсинлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат божхона қўмитаси шахсий таркибига ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолсин.
12. Божхона органлари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг касб савиясини ошириш бўйича ишларни яхшилаш, шунингдек божхона расмийлаштиришлари бўйича мутахассисларни ўқитиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси божхона Бош бошқармасининг Вилоятлараро ўқув маркази Давлат божхона қўмитаси ходимларининг умумий сони доирасида штатдаги ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) 20 нафар бўлган Давлат божхона қўмитаси ўқув марказига айлантирилсин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат божхона қўмитаси ўқув марказини жойлаштириш масаласини икки ой муддатда ҳал қилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати 1997 йилдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати Институти базасида божхона органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи мансабдор шахсларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил қилсинлар.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарорининг божхона органлари фаолиятини ташкил этишга тааллуқли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.

Download 75,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish