Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи унга нисбатан лозим даражадаги ҳурмат таъминланган ҳолда умуммиллий байрамлар ва тантанали тадбирлар вақтида кўтарилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилар
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемалари давлат реестри ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемалари реестрига киритилган ҳаво кемаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти ҳисобида турувчи экспериментал ҳаво кемаларига;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда автомототранспорт воситалари ва улар тиркамаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгиларига;
Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгисига қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қўлланилиши мумки бўлмаган холатлар
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган байрам кунларида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган марказий кўчаларда, майдонларда, бошқа жамоат жойларида ва объектларда соат 6 да кўтарилади ва соат 22 да тушириб қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари сайлови ёки референдум кунларида — овоз бериш ўтказилаётган бинолар ва хоналарда овоз бериш ёки референдум ўтказиш даврида кўтариб қўйилади.
Хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг, бошқа расмий делегацияларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига, дипломатик протокол қоидаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида бўлишининг тасдиқланган дастурига мувофиқ транспорт воситаларида, вокзалларда, аэропортларда, юриш йўналиши бўйича ва бошқа ташриф объектларида хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг, бошқа расмий делегацияларнинг ташриф буюришидан 24 соат олдин кўтарилади ва улар жўнаб кетганидан кейин 24 соат мобайнида тушириб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |