Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва Қурилиш Вазирлиги


Ускуна конструкцияси ва иссиқлик жараёни тавсифи



Download 0,64 Mb.
bet2/8
Sana17.02.2023
Hajmi0,64 Mb.
#912334
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5255918996724650189

Ускуна конструкцияси ва иссиқлик жараёни тавсифи

Қурилишда ишлатиладиган барча темир бетон конструкциялар икки усулда тайёрланади: қурилиш объектининг ўзида ишланадиган яхлит(монолит) бетон конструксиялари;завод ёки тажриба майдонларига тайёрлаб қурилишга келтириладиган йиғма конструксиялар. Бунда яхлит конструкциялар тайёрлаш учун қолип ясалади,унинг ички сирлига бетон қоришмасининг ёпишмаслиги учун машина мойи ёки оҳак суртилади, кейин ичига арматура жойланиб бетон қоришма қуйилади.


Бетон очиқ ҳавода 7 - 10 кун қотганидан кейин (агар конструкция устига брензет ёпиб сув буғида қотирилса, 26 - 30 соатдан кейин) қолипдан ажратиб олинади. Қишда яхлит бетон конструкциялардан бино қуриш қийинчиликлар туғдиради. Чунки бетон қоришма ҳарорат 3 – 40 C бўлганида иситилмаса, унда қотиш жараёни тўхтайди. Агар бетон яхши қотмай музлаб қолса, конструкциянинг умумий мустаҳкамлиги 50 - 60 % қадар камайиб кетади. Йиғма-темир бетон элементлар махсус заводларда ёки ишлаб чиқариш ишлари яхши механизациялашган тажриба майдонларида ишлатилади.Йиғма темир бетон элементлардан қурилган бинонинг таннархи яхлит бетон конструкциялардан қурилганига нисбатан бир мунча қимматроқ бўлади. Бетон ва темирбетон буюмларнинг қотиш жараёнини тезлатиш мақсадида иссиқлик билан қотириш усули қўлланилади. Буюмларни иситиш асосан қуйидаги усулларда амалга оширилади: меъёрий муҳит босимида ва 1000 C гача иссиқ буғ билан; 0,9÷1,3 МПа босимида ва 175÷191 0C иссиқликда автоклавларда буғ билан; электр токи ёрдамида иситиш ва бошқа усулларда .
Бунда асосан узлукли ва узлуксиз (тинимсиз) ишлайдиган агрегатлар қўлланилади.
Узлукли (циклли) ишлайдиган агрегатларга чуқурлик буғ камераси (асосан агрегат-поток усули учун), кассетали установкалар ва иссиқлиқ қолиплари (асосан стенд усули учун) киради.Баъзи ҳолларда агрегат поток ва конвейер усуллари учун циклли ишлайдиган бир томони берк туннел шаклидаги буғ камералари ҳам қўлланилади.
Узлуксиз (тинимсиз) ишлайдиган агрегатларга тирқишли, кўп ярусли туннел шаклидаги камералар, тик буғ камералари, шунингдек бир ва икки ярусли камералар киради.
Корхоналарда буюмларни иссиқлик билан қотириш жараёни 2,5 соатдан 24 соатгача давом этдирилади. Кўп ҳолларда унинг давом этиш вақти асосан 8÷14 соатга тенгдир. Темир бетон буюмларни иссиқлик билан қотириш бетоннинг талаб қилинадиган мустахкамлигига эришгунча давом этдирилади. Яъни бетоннинг мустаҳкамлиги унинг 28 кунлик мустахкамлигига яқин бўлиши керак (бетоннинг лойиҳавий мустаҳкамлигига).
Буғлаш цикли 4 этапга бўлинади: олдиндан ушлаб туриш (буюм қолипланиб ва зичлаштирилиб бўлингач камерага ўрнатилиб, иссиқлик кўтариладиган пайтгача бўлган вақт), бу цикл 1÷2 соатдан 4÷6 соатгача давом этади; камера иссиқлигини кўтариш ўртача 2÷5 соат давом этади (бунда иссиқликни кўтариш тезлиги вақт бўйича циклли бажарилади); талаб қилинган иссиқликда ушлаб туриш ўртача 4...8 соат давом этади (бу асосан бетоннинг керакли мустахкамликга эришишига, С / Ц нисбатга боғлиқ бўлади); совутиш-яъни камеранинг иссиқлигини тушириш, ўртача 1...4 с давом этади (бунда буюм лойихада кўрсатилган миқдоригача совутилади).
Конструкцион иссиқлик ўтказмовчи енгил бетонлардан ясалган буюмларни иссиқлик билан қотириш вақтида, қўшимча талаб сифатида буюмнинг керакли намликга эришиши эътиборга олинади. Бунинг учун камераларда ҳар-хил иситгичлар (инфрақизил нурлатгичлар, газ гарелкалари ва бошқалар) қўлланилиб камера иссиқлиги 125...1500C гача кўтарилади. Буғсиз бундай усулда қотириш бетоннинг намлигини анча пасайтирилади (буғ билан қотиришга нисбатан 2 маротабагача). Енгил бетонларнинг иссиқлик билан қотириш вақти оғир бетонларга нисбатан анча камдир.
Бетон ва темир-бетон буюмларни иссиқлик билан қотириш учун узлукли ишлайдиган чуқурлик буғлаш камералари кенг қўлланилади (асосан агрегат-поток усули учун). Унинг асосий қурилмаларига деворлари, пол, очиладиган қопқоқ ва иситиш системалари киради. Чуқурлик буғлаш камералари бир хил бўлмайди, унинг габарит ўлчамлари ва сони корхонанинг берилган унумдорлиги асосида буюмнинг турига қараб аниқланади. Камеранинг ўлчамларини аниқлашда унинг чуқурлиги 3,0 м дан кўп бўлмаслиги керак. Акс холда унинг баландлиги бўйича иссиқлик миқдорининг тарқалишида фарқ бўлиши мумкин. Шуни назарда тутиш керакки чуқурлик буғ камераларида буюмлар бир-бирига устма-уст 4...6 қават қилиб ўрнатилади. Буғ бир текис тарқалиши учун қолиплар орасига 5...7 см қалинликда ёғоч пона қўйилади. Шундай қилиб, камеранинг умумий баландлиги қолиплар баландлиги, энг устки қолип билан қопқоқ орасидаги 10 см ва энг пастки қолип билан пол орасидаги 10 см ҳамда қолиплар орасидаги тиргак баландликлари йиғиндисидан иборат бўлади.
Камеранинг узунлиги ва эни буюмнинг қолип билан биргаликдаги узунлиги ва эни ҳамда қолип четларидан камера деворларигача бўлган 35÷50 см масофалар йиғиндиси орқали аниқланади. Одатда камеранинг ўлчамлари буюмларнинг ҳажми 18÷20 м3 сиғимлик бўлишга мўлжаллаб ҳисобланади. Катта ўлчамлик буюмлар учун камера ҳажмидан фойдаланиш коэффициэнти ўртача 0,3÷0,4 га тенг бўлади.
Бетон ва темир бетон буюмларни тинимсиз ишлайдиган агрегатларда иссиқлик билан қотириш учун асосан тирқишли буғлаш камераси ҳамда тик камера кенг қўлланилади.
Чуқурлик камералари қуйидаги асбоблардан ташкил топган бўлади:
-Қалинлиги 24 - 40 смгача бўлган девор;
-Конденсат оқиб чиқиши учун ариқчали бетон пол;
-Буғўтказмайдиган металл қопқоқ;
-Буғ узатиш трубалар мажмуаси;
-Ўлчов асбоблари;
-Камерани тезроқ вентиляция қилиш учун асбоблар;
-Камера ичидаги буғ режемини ташкил қилиш учун ўлчов назорат асбоблари (КИП);
Камерани ичига буғ 50-60 ммли диаметрдаги металл трубалар орқали узатилади. Бу трубалар камеранинг пастки қисми полга жойлаштирилади.Трубаларнинг узунлиги бўйича ҳар 150 - 200 ммда диаметри 3 - 4 мм бўлган тешиклар очилади.Бу тешиклар бетон юзасига юқори темпратурага эга бўлган пар бевосита таъсир қилмаслиги учун тешиклар пастга қараб йўналтирилган бўлади.
Даврий ишлайдиган иссиқлик чуқурлик камераларида иссиқлик билан ишлов бериш қуйидаги технологик жараёнларни ўз ичига олади.

  • Чуқурлик камерасини олдинги цикл тугаганидан кейин шамоллатиш;

  • Камерага қолипланган буюмларни қолиплари билан жойлаштириш;

  • Камерани қопқоғини ёпиш;

  • Қопқоқ атрофини ариқча бўйича сув тўлдириш;

  • Вентел ва ўлчов асбоблари ёрдамида камерага пар узатиш;

  • Танланган режим бўйича ишлов бериш;

  • Иссиқлик режими чегарасини ўлчаш(асбоблар ёрдамида тартибга солиш);

  • Совитиш жараёни тугаганидан кейин камера қопқоғини очиш;

  • Тайёр буюмни қолиплардан озод қилиб постларга узатиш;



Ўра типидаги буғлаш камераси
1 - камеранинг девори;2 - буғни тақсимловчи коллектор; 3 - буғни етказиб берувчи электромагнитли вентил; 4 - гидроберкитгич;5 - камеранинг қопқоғи;6 - гидравлик клапан;7 - вентиляция тирқишлари;8 - конденсатни чиқариб юборувчи коллектор; 9 - электр магнитли вентиляция клапани; 10 - вентиляция канал; 11 - гидроберкитгичли вентиляция шибери;12 - автомат тизим датчиклари.



Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish