Олдинги таҳрирга қаранг. 255. 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётида бюджет ташкилотларининг қуйидагилар бўйича қилинадиган ҳисоб-китоблар ҳисоби юритилади: иш ҳақи ва бошқа тўловлардан ушлаб қолинган солиқлар, айбдор шахс ҳисобига олиб борилган ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган камомадлар суммалари, моддий қимматликларни сотишдан тушган ва қонунчилик ҳужжатларига кўра бюджет даромадига ўтказилиши керак бўлган суммалар ва бошқа бюджет билан ҳисоб-китоблар.
(255-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Бюджет билан ҳисоб-китоблар бўйича вужудга келган ҳисобланган суммалар 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётнинг кредитига ёзилади, бунда бошқа тегишли счётларнинг субсчётлари дебетланади. Тегишли суммалар бюджет даромадига ўтказилганда 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётнинг дебетига ёзилади, бунда, пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар кредитланади.
256. 342 200 «Бюджет ташкилотларининг ягона ижтимоий тўлов бўйича кредитор қарзлари» субсчётида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасидан ҳисобланган ягона ижтимоий тўловларнинг ҳисоби олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг. Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар қонунчилик ҳужжатларига асосан тартибга солинади.
(256-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасидан ҳисобланган ягона ижтимоий тўловлар суммаси 342 200 «Бюджет ташкилотларининг ягона ижтимоий тўлов бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади. Ташкилот томонидан ўтказиб берилган тўловлар пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитида ва 342 200 «Бюджет ташкилотларининг ягона ижтимоий тўлов бўйича кредитор қарзлари» субсчётнинг дебетида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг. 257. 342 300 «Бюджет ташкилотларининг шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича кредитор қарзлари» субсчётларида ташкилотлар ходимларининг жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича бадаллари ҳисоби юритилади. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар қонунчилик ҳужжатларига асосан тартибга солинади.
(257-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Ташкилот ходимларининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ҳисобланганда 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётнинг дебети ва 342 300 «Бюджет ташкилотларининг шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича кредитор қарзлари» субсчётнинг кредити бўйича акс эттирилади. Ҳисобланган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ўтказиб берилганда 342 300 «Бюджет ташкилотларининг шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича кредитор қарзлари» субсчёт дебетланади ва тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар кредитланади.
258. 342 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси билан суғурта бадали тўлови бўйича кредитор қарзлари» субсчётида ташкилотларнинг ходимларига ҳисобланган иш ҳақларидан бюджетдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ажратма қилинадиган бадаллари ҳисоби юритилади.
Ходимларнинг ҳисобланган иш ҳақларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушланган мажбурий бадаллар суммалари 343 400 «Бюджет ташкилотларининг ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича кредитор қарзлари» субсчётнинг дебетида ва 342 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси билан суғурта бадали тўлови бўйича кредитор қарзлари» субсчётнинг кредитида акс эттирилади. Ўтказиб берилган бадаллар суммалари 342 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси билан суғурта бадали тўлови бўйича кредитор қарзлари» субсчёт дебетида ва тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар кредитида акс эттирилади.