Ўзбекистон Республикаси бош Прокурори Муҳтарам Йўлдашев Н. га Андижон шаҳар “Ўзгариш” мф



Download 27,41 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi27,41 Kb.
#216092
Bog'liq
MUROJAATNOMA


Ўзбекистон Республикаси бош Прокурори
Муҳтарам Йўлдашев Н.га

Андижон шаҳар “Ўзгариш” МФ
маҳалла кенгаши аъзолари ва фаоллар номидан


М У Р О Ж А А Т Н О М А

Андижон шаҳри 03.05.2021й.

Ушбу мурожаатномани ёзишимиздан асосий мақсадимиз шуки, бизни вилоятда Андижон шаҳрида адолат қолмаган. Чунки бизга Ўзгариш МФЙ га 2020 йил 2 июнь куни тўсатдан Андижон шаҳар Ҳокимининг ўринбосари “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бўлим бошлиғи в.б бажарувчиси М.Қосимова, Андижон шаҳар халқ депутати Н.Абдурахмонов ҳамда “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бўлими ҳодими Иброхимжон хожи, Сардорбеклар хеч қандай огоҳлантиришсиз келиб кенгаш аъзолари йиғмай иштирокисиз маҳаллани собиқ МФЙ раиси Ибрагимова Махмудахонни талабгорларини идорага йиғиб 1 нафар фуқарони яъни 2019 йил май ойида маҳалла раислигига номзоди сайловда етарли даражада овоз ололмаган шахсни М.Ибрагимовани номзодини кўрсатишиб йиғилишга келган фуқароларни эътирозларига қулоқ солмай сайлов қонгунчиликга яъни маҳалла раисликга камида 3 нафар шахс ундан ортиқ номзодлар кўрсатилиши керак эди, кўп овоз олган шахсни 3 ой синов шарти билан 15 нафар кенгаш аъзолари, Андижон шаҳар Ҳокими Б.Ҳайдаровга тасдиқлаш баённомани, йиғилиш раиси “Нуроний” бўйича маслахатчиси О.Мансуров имзо чекиб тасдиқлаш керак эди, сайлов қонунчилик асосида ўтказилмаганлиги учун йиғилиш раиси имзо чекмаган бўлсада, шу йиғилиш баённомани М.Ибрагимова ўз яқини Шухратбек деган шахсга йиғилиш раиси ўрнига имзо қўйдириб, баённома гўёки сайлов қонунларига тўлиқ риоя этилган деб, Ибрагимова М.ни номзоди кўрсатилган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг чиқарган қарори ҳамда фармонларини менсимай қонун бузишларига юқоридаги шахслар қонун олдида жавоб бериш керак. Юқоридаги ҳолатлар бўйича биз Андижон вилояти Андижон шаҳар Халқ қабулхонасига ёзма равишда 3, 4 марта мурожаат қилганмиз. Ҳамда Андижон шаҳар Ҳокими Б.Хайдаровга 5, 6 марта маҳалла фуқаролари билан учрашган. Хўп хал қиламиз деб, Андижон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири хам биз ўрганиб чиқиб, Андижон шаҳар Ҳокимига тақдимнома киритамиз деб бизни алдаб, хеч қандай чора кўрилмаган. Собиқ раисимиз Н.Обиддинов халол, софдил инсон маҳаллани дарди билан ишлаб келди бу одамни ўзига тўқ, оиласи тинч, маҳаллада обрўли одам, ўғил қизларини уйлаб чиқариб бўлган. Бу инсонга хеч нарса керакмас маҳаллани ободонлаштириш, ишчи ўрин яратиш маҳаллани обод қилиш учун, тинмай ҳаракат қилиб ишлаб келаётган эди. Бу одамни устидан аввало маҳалла раиси Ибрагимова М. тинмай ўз атрофидаги Ўзгариш МФЙ хотин-қизлар бўйича О.Абдувалиева иғволар қилишган Н.Обиддиновни бу инсонни тўғрилигини учаскавой Сардорбек хам билади. Чунки собиқ раисимиз Н.Обиддинов 29.06.2020 йил куни маҳалла кенгаш аъзоларини йиғиб иш фаолиятига 1 йил бўлганлиги мехнат таътилига чиқиш вақтинчалик МФЙ.ни бошқариб туриш учун ёшлар бўйича маслахатчиси Н.Ахмадалиевни тайинлаш бўйича кенгаш аъзоларидан 11 нафари маъқуллаган Н.Ахмадалиев раис бўлиб тасдиқланган МФЙ раиси Н.Обиддинов соғлиғини тиклаш учун мехнат таътилига чиқартирилган. Меҳнат таътилидан сўнг ўз иш фаолиятини бошлаган. Ҳокимятда хақиқатда адолат йўқ бу ахволда Ўзгариш МФЙ раислигига соғлигим тўғри келмаябди деб, кенгаш аъзоларини йиғиб, олиб борилган ютуқлар, камчиликлар ва маҳалла аъзоларини барча муаммоларини бўйича кенгаш олдида ҳисобот берди, маҳалла раислигига номзод кўрсатинглар деб ўз фикрини билдирганидан кейин кенгаш аъзолари бир овоздан ўзингиз маҳалла раиси бўлиб ишлайсиз деб, талаб қилишди энди биз раисга ёлчидик, Н.Обиддинов номзоди кўрсатилган эди. Ҳозир хам бу одамга маҳалла раислиги қизиқтирмайди, 3 та номзод кўрсатинглар фақат эркак киши бўлсин. Маҳалла раислигига халол, виждонли, жонкуяр инсон бўлса, шунда маҳалла ахлини муаммоларини, дардларини рўёбга чиқсагина маҳалла обод бўлади, Вилоятда айниқса Ҳокимятда таниш-билишчилик корупция авжига чиқган вилоятда хар соатда интернет орқали, матбуот орқали айтилмоқда. Президентимиз хар чиқишларида хар сохада раҳбарлар адолатли бўлмас экан, ривожланиш бўлмайди деб такидлаябди. Буни мисол тариқасида собиқ раисимиз Н.Обиддинов пандемия вақтида Ўзгариш МФЙ ҳудудидаги жисмоний шахслардан 2019-2020 йиллар учун ҳисобланган мол-мулк солиғи, ер солиғи, Андижон шаҳар ДСИ томонидан жисмоний шахслар бўйича қарздорлик бўйича рўйхати берилган. Давлат Солиқ Инспексияси бошлиғи ва жисмоний шахслар бўйича бўлим бошлиғи имзоси ва муҳри билан тасдиқланмаган рўйхати бўйича уйма-уй юриб ер солиғи, мол-мулк солиғидан қарздорликни ундириш бўйича хар куни Андижон шаҳар Ҳокими Б.Хайдаровни топшириғи асосида кунлик тушим ўртача 5, 10 минг сўм тушум қўйиларди шу асосида кўчама кўча юриб имконияти даражасида мажбурият бўйича тушум қилишга ҳаракат қиларди. Баъзида тушум бўларди баъзида бўлмас эди. Чунки баъзи бир хонадон эгалари ушбу солиғларни 15 октябрьга келмай туриб ўзлари хонадон эгаси олдиндан тўлов қилинганлик тўғрисида тўлов топшириқномаси нусхасини кўрсатар эди. Лекин баъзибир хонадон эгалари тўлаб қарздолиги бўлмасада, рўйхатда қарздорлик кўрсатилиб, рўйхат бўйича ушбу хонадон эгаси сизларда хисоб китоб борми деб хақорат қилиб уйдан чиқариб юборар эди. Кўпчилик фуқаролар эса ҳисоб-китобни тушинмайдиган хонадон эгалари тўлаб берар эди. Юқоридаги холатлар бўйича июнь ойини аниқ куни эсимда йўқ Андижон шаҳар Ҳокимяти катта залида солиқ тушуми бўйича МФЙ раисларини Андижон шаҳар Ҳокими Б.Хайдаров бирма-бир тургизиб, бугун ер солиғи, мол-мулк солиғи қанча тушум бўлди деб сўрар эди, кунлик тушум бўлмаса ёки кам бўлса инсонни асабига тегадиган гаплар билан ҳақорат қилар эди. Шунда раисимиз Ҳокимга савол берган экан бизни қўлимизга берган рўйхат бўйича жисмоний шахслар солиқдан бўлган қарздорликлар хақиқатда тўғри келмайди. Чунки биз уйма-уй юрганимизда баъзи уй эгалари хеч қандай қарздорлиги бўлмаса ҳам, рўйхатига киритилган экан, сунъий равишда қарзорлиги кўпайтириб кўрсатилган бизга берилган қарздорлик бўйича ДСИ томонидан тузилган рўйҳатни ДСИ раҳбари томонидан муҳр билан имзо билан тасдиқлаб беринглар ҳақиқатга яқин бўларди, Ўзгариш МФЙ.да бунчалик қарздорлик мавжуд эмас, ўзини мисол қилиб, мана мени қўлимда Давлат Ҳизматлари томонидан қарздорлик мавжуд эмас дегани учун, бу ҳолатлар бошқа МФЙларда мавжуд, ҳақиқатни айтгани учун аризангни ёз дегани аризани ёзиб берган экан. Шу ёзилган аризани нусхасини кадрлар бўлимида ишловчи Сардорга берилганлиги айтган. Бу аризада ўз ҳоҳишим билан эмас, адолат йўқлиги шу юқоридаги ҳолат учун, мажбур бўлиб ишдан кетишга ариза ёзиб берган экан. Аризани асл нусхасини олиб ўқилса шу аризада нима деб ёзилганлиги аниқ бўлади. Шундан сўнг бизни собиқ раисимиз Н.Обиддиновга тушинтирдик сиз ўзингиз хеч бўлмаса Ўзбекистон Республикаси Оилани қўллаб қувватлаш Вазирлигига мурожаат қилинг деганимиздан кейин. 2020 йил ноябр ойида 1146 қисқа рақамига мурожаат қилганидан кейин Андижон шаҳар Ҳокимлигидан “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бўлими ҳодимлари Иброҳимжон хожи ва Сардорбеклар телефон қилиб, сиз мурожаат қилган экансиз мурожаат бўйича билдирги ёзиб беринг деган. Мени мурожаатимни хали ўрганилар маҳаллага бориб кенгаш аъзолари, маҳалла фаоллари тўлиқ ўрганилар деган. Ўзгариш МФЙ.ни нуроний бўйча маслаҳатчиси О.Мансуров ёшлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Н.Аҳмадалиевни олдида сиз ҳозир билдирги ёзиб бераверинг биз ўрганиб чиқиб, мурожаатингизни натижасини почта орқали сизга юборамиз деганлиги учун ҳозир эмас, уйга бориб эртага ёзиб келиб бераман билдиргини. Ушбу ҳолат бўйича 4 вароқдан иборат билдиргини бердим сўнг билдиргини жавобини олиш учун бир неча бор Сардорга телефон қилдим. Эртага 5 кундан кейин деб орадан 1 ой ўтди мурожаатимн жавобини Иброхимхожидан на Сардордан ололмадим. 2021 йил февраль, март ойларида 2 бор оилани қўллаб қувватлаш Вазирлигини 1146 қисқа рақамли рақамига телефон қилиб олдинги мурожаатимга жавоб оломадим. Сизлар ҳизмат текшируви қилинглар Ўзгариш МФЙ идорасига келиб, кенгаш аъзолари, маҳалла фуқаролари билан суҳбат ўтказинглар дейилган. Лекин 3 марта мурожаат этдим хеч қандай Вазирликдан ҳам натижа бўлмади. Чунки Андижон вилояти Андижон шаҳар Ҳокимятдан 50-60% раҳбарлар таниш-билишчилик билан Қосимова Мохинур уни яқиндан таниш-билишларини ўз атрофларига йиғиб олиб, ҳоҳлаган ишини қилябди. Бу шахсни ким бу мансабга тавсия қилган билмадим. Шу юқоридан келган топшириқларни, маълумотларни жадваллар тўлдириб, қилинмаган ишлар қилинди деб, Ҳокимларга шунақа ҳодимлар керак экан ҳақиқатни талаб қилган маҳалла раислари керак эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентимиз адолатли сиёсатини амалда бизни раҳбарлар тўлиқ бажармаябди. Ҳаммаси қоғозда. Ҳокимятга Ўзгариш МФЙ раислигига 3 та номзодга Н.Обиддинов номи кўрсатилганлиги сабаби кенгаш аъзолари номзодингизни қўйинг деганда мен ариза ёзиб, ишдан бўшаганман раисга ёлчидик эркак киши ишлаши керак деганлиги учун маҳалладан ёш адолатпарвар ёшлар топилар дедим, мени ўрнимга номзод топинглар у кишини номзодини талаб қилиб қўйдирганмиз. Лекин Андижон шаҳар Ҳокимлигини “Маҳаллани ва оилани қўллаб қувватлаш” бўлимидан яна Иброхимжон хожи, Сардорбек бошқа шахслар келиб номзодни кўрсатилган шахслар йиғилишга келишган бўлсада, овозга қўймаган ҳамда кенгаш аъзолари, маҳалла фуқароларини фикрини олмай М.Ибрагимовани тайинлаб, йиғилиш бақир-чақирлар билан маҳалла фаолларини кўчама-кўчани уруштириб кетишган. Юқоридаги келтирилган мисоллар дарёдан бир томчи ҳалос. Андижон вилояти Ҳокимят халқ дарди билан яшайдиган раҳбарлар маҳаллада оддий одамларни дарду фикрларини инообатга олиб, уйма-уй юриб ишлайдиган Президентимиз чиқарган қарор фармонларини қуйи тизимда Ҳокимлар адолатли ишлашни қоғозда эмас балки амалда бажарилиши устидан бош прокуратура назорат ўрнатилганида маҳалла обод, маҳалла хавсиз бўлар эди. Шу тизим бўлса халқимиз адолатли хаёт кечиради Ҳокимятдан босим кўпаяверса одамлар қўрқиб қолишган чунки адолатини тўғри Ҳокимга айтса сен иғвогарсан, кўролмайсан деб шу шахсга босим ўтказишга ўрганиб қолишган, чунки Ҳокимларга хўп сизни гапингиз тўғри деган лаганбардорлар ёқади. Бизни раисга ўҳшаб адолатли бўлган шахсни хар томонлама ёқтирмайди раҳбарлар. Сиз раҳбарлик қилаётган бош прокуратурси томонидан Президентимизни олиб бораётган оқилона сиёсатини қўллаб қувватлаб сиз томонидан одил ҳуқуқшунос Ўзгариш МФЙ.га келиб маҳалла кенгаш аъзолари, маҳалла фаоллари билан суҳбат ўтказилганида Ҳокимят ҳодимларини берган маълумотларига асосланмай хақиқатда маҳалла кенгаши аъзолари, фаоллари билан юзма-юз гаплашганда ҳамма нарса аён бўлади. Ушбу юқоридаги маълумотларга адолатли, ҳуқуқий баҳо беришингизни сўраймиз. Шунда хам адолат қарор топмаса Ҳокимят томонидан бости-бости қилинса ҳақиқатда бизни Андижонда хеч қачон адолат қарор топмайди деб умидимизни узамиз. Мурожаатномага қуйидаги маълумотларни нусхасидан кўчирма илова қилинди.

  1. 29.06.2020 йил кунги баёни 2 вароқ.

  2. 02.07.2020 йил кунги баёни 2 вароқ ўзгартирилгани.

  3. 07.07.2020 йил кунги ариза 13 вароқ.

  4. 14.09.2020 йил кунги ариза 1 вароқ.

  5. 04.10.2020 йил кунги талабнома 1 вароқ.

  6. 09.09.2020 йил кунги ариза 1 вароқ.

  7. 11.02.2020 йил кунги билдирги 4 вароқ.

Жами 20 вароқ маълумотнома илова қилинди. Шу юқоридагилардан кўриниб турибдики, Ҳокимятдан, Халқ қабулхонасидан, “Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш Вазирлигига” 3 марта мурожаат қилинди хеч қандай жавоб хати олмадик. Андижоннома матбуот бошқармасига ёзма равишда 1 марта мурожаат қилинди ундан хам жавоб ололмадик. Шу юқоридагиларни ҳисобга олиб хуқуқий бахо беришингизни сўраймиз деб
Ўзгариш МФЙ.ни
Нуроний бўйича маслаҳатчиси: М.Мансуров

Ўзгариш МФЙ.ни
Ёшлар бўйича маслаҳатчиси: Н.Ахмадалиев

Кенгаш аъзолари: М.Яқубов
Б.Бектошев
О.Ишонхўжаев
С.Пазилов
З.Ахроров
А.Насритдинов
У.Ахмедов

Мурожаатнома 3 нусхада тузилди



Download 27,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish