13
унутмаслик, ҳар қандай қонуннинг мазмуни ахлоқ нормалари эканлигини, қонун ушбу
нормаларни киши ва жамият ҳаётида тўғри ишлатилишини таъминловчи
восита эканлигини
унутмаслик лозим бўлади.
Бу жиҳат умуминсоний сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий ҳужжатларда ҳам ўз ифодасини топган
бўлиб, миллий қонунчилик халқаро ҳуқуқий нормалар ва қоидалар билан ўзаро уйғунлашиб
кетгандир. Миллий қонунчилик,
инсонпарварлик, инсон табиий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга
қаратилган умуминсоний ҳуқуқий нормаларга бўйсунадиган ва уларнинг устуворлигига
асосланади. Мисол тариқасида БМТ томонидан 1948-йилда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларатцияси”, 1966 йилда қабул қилинган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисидаги” Халқаро пакт ва бошқа ҳужжатларни келтириш мумкин. “Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларацияси”ни одоб-ахлоқ ва ҳуқуқий
маданият алифбоси, десак муболаға
бўлмайди.
“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 29-моддасига мувофиқ ҳар бир инсон ўз
ҳуқуқи ва эркинликларидан фойдаланишда ўзгаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини демократик
жамиятда етарли даражада бўлишини ҳамда ҳурмат қилишини таъминлаш, ахлоқ, жамоат тартиби,
умумфаравонлигининг одилона талабларини қондириш мақсадидагина қонунда
белгиланган
чеклашларга риоя этиши керак. Қайд қилинган Пактнинг 10-моддасида эса, озодликдан маҳрум
қилинган шахсларга нисбатан инсонийларча муносабатда бўлиш, уларнинг шаъни ва қадр-
қимматини ҳурмат қилиш талаб қилинади. Бугунги кунда барча давлатларнинг конститутциявий
қонунчилигида суд ҳокимиятининг ташкилий жиҳатларидан ташқари ахлоқий мазмуни ҳам
эътиборга олинган, инсон ва унинг ҳаёти, қадр- қиммати, манфаатлари олий қадрият деб тан
олинади. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида ҳам инсон, унинг ҳаёти энг олий қадрият
бўлиб, амалдаги миллий қонунчилигимиз юксак инсонпарварлик ғояси билан суғорилган бой
мазмунга асослангандир.
Жумладан, Конститутциянинг 18-моддаси барча фуқароларнинг бир хил ҳуқуқ ва
эркинликлари
уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, динидан, ижтимоий келиб чиқишидан ва
ижтимоий мавқеидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилигини таъминлайди. Ушбу нормада
инсонпарварлик тамойили акс этганлигини кузатамиз. Инсонпарварлик тамойили бош қонун
асосида яратилган ва яратилаётган барча қонунларимизда марказий ўринни эгаллайди. Юристнинг
касб этикаси фани айнан шу инсонпарварлик тамойилини суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
идоралар ходимлари фаолиятида устувор касбий тамойил
эканлигини таъминловчи фан
соҳасидир. Жиноят–процессуал қонунчилигимиз ҳам айнан бузилган ҳуқуқларни тиклаш ёхуд ҳар
қандай жиноий хатти-ҳаракатларни жазосиз қолдирмасликдан иборат.
Демак, одил судловни амалга оширишга бўйсундирилган. Жиноят қонунчилиги шахс ва
жамиятни ижтимоий аҳволи, тажовузлардан ҳимоя қилади, жиноий хатти- ҳаракатларнинг инсон
ва жамият ҳаёти учун қанчалик зарарли ёки хавфлилигидан келиб чиқиб жазо тайинлайди. Бу
умумий ахлоқ категориялари – яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик категориялари асосида
амалга оширилади. Бунинг учун суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд судья ушбу категориялар
мазмунини чуқур билиши ва уларни кўрилаётган ишга мазмунан татбиқ қилиши лозим бўлади. Бу
ўз- ўзидан касбий ахлоқни умумий ахлоқ нормалари билан узвий боғлаш
заруриятини юзага
келтиради. Бугунги касбий ахлоқнинг мазмуни юксак ахлоқий нормалар билан тўлдирилган бўлиб,
бу бирданига юзага келмаган. Жиноят қонунчилигининг тарихида инсон қадр-қиммати
камситилган, инсонни қийноққа солган, унинг ҳаёти қадрсизланган, инкивизитция судлари,
тоталитаризм ҳуқуқшунослиги даврларини бошдан кечирган. Бугунги касбий ахлоқ қонуни жазо
воситаси эмас, балки кўпроқ тарбия воситаси бўлишлигини таъминлашга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: