Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


Миллий иқтисодиётда соғлом банк активлари



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   114
Bog'liq
kitob 001

5.3. Миллий иқтисодиётда соғлом банк активлари 
портфелини шакллантириш концепциясини 
такомиллаштириш йўналишлари
Р
еспубликамизда сўнгги йилларда тижорат банкла-
ри активлари портфелининг тез суръатларда ўсиш 
тенденцияси намоён бўлмоқда. Шу билан бирга, банк ак-
тивларининг шаклланиши ҳам турли, мазмунан янги ва 
кўп қиррали рисклар таъсири остида амалга ошмоқда. 
Айниқса, бугунги кунда миллий банк тизимини халқаро 
интеграция жараёнларига фаол боғланаётганлиги банк 
активларининг глобал молиявий рискларга таъсирчан-
лигини кучайтирмоқда. Банк амалиётининг тарихий эво-
люцияси активларнинг барқарор ўсиб бориши доимо 
банк рентабеллигини ошишига имкон бермаслигини, 
аксинча, бу жараёнда банк назоратини сусайтирилиши 
инқирозли ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинли-
гини бир неча бор исботлаб берган. Фикримизча, бун-
дай шароитда ҳар бир тижорат банки соғлом активлар 
портфелини шакллантиришнинг аниқ ва пухта ишланган, 
бозор ўзгаришларига тезкор мослаша оладиган концеп-
циясини ишлаб чиқишга зарурат сезади. 
Албатта, инновацион рақобат шароитида ҳар бир банк 
активлар портфелини самарали бошқариш позицияси ва 
инструментларини ўзининг узоқ муддатли ривожланиш 
стратегиясида ҳамда кредитлаш сиёсатида мукаммал 
даражада аниқлаб олишга ҳаракат қилади. Аммо банк 
стратегияси ва сиёсатини юритишдаги номувофиқликлар 
банк активларини самарасиз тақсимлаш механизмлари-
ни вужудга келишига замин яратади.
Шу ўринда мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёев-
нинг “…биз, аввало, четдан кредит ва сармоялар олиб 
келиш бўйича самарали тизим яратишимиз, ҳар бир 
кредитни аниқ ишлатишни ўрганишимиз лозим. Бу ма-
салани етти ўлчаб, бир марта кесадиган, оқибатини пухта 


254
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ўйлаб иш олиб борадиган давр келди
152
”, деб таъкидлага-
ни тижорат банкларининг актив маблағларининг иқтисо-
дий-ижтимоий самарадорлигини ошириш концепцияси-
ни ишлаб чиқиш долзарб эканлигидан далолат беради. 
Фикримизча, банкларда даромад келтирувчи актив-
ларнинг ҳажми ва таваккалчилик даражасининг юқори-
лиги активлар портфелини оптималлаштиришни тақозо 
этади. 
Банк активлари портфелини оптималлаштириш – бу 
банк активлари тузилмасини ликвидлик, таваккалчилик, 
даромадликка қўйилган талабларга мувофиқ равишда 
шакллантириш борасида амалга ошириладиган чо-
ра-тадбирлар мажмуидир. Кенг маънода активлар порт-
фелини оптималлаштириш банклар учун хавфсиз, даро-
мадли активлар ҳажмига эга бўлишдир.
Умуман олганда, банклар фаолиятининг қуйидаги 
стратегик жиҳатлари активлар портфелини оптимал-
лаштириш заруратини юзага келтиради.
Банк активларини таваккалчиликка берилувчанли-
ги. Бошқа хўжалик субъектлари активларидан фарқли 
равишда банк активларини таваккалчиликка тортилиш 
даражаси юқорироқ ҳисобланади. Бунда активлар би-
лан боғлиқ таваккалчиликлар таъсирини оптималлашти-
ришнинг самарали усулларидан фойдаланиш активларни 
йўқотилиш хавфини пасайтиришда муҳим аҳамият касб 
этади. 
Ташқи омиллар таъсирининг юқорилиги. Банк тизими-
нинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг ташқи муҳит 
билан чамбарчас боғланганлигидир. Хусусан, банкнинг 
йирик кредиторлари фаолиятидаги ўзгаришлар, улар-
нинг тўлов қобилиятини пасайиши банк активлари 
портфелининг сифатига таъсир қилиши, муаммоли кре-
152
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. –Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 
2018. – 80 б. (47-48-бетлар).


255
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
дитлар ҳажмининг ошишига олиб келади. Бундан ташқа-
ри, банклар ўртасидаги рақобат муҳитининг кучайиши, 
арзон кредитлар таклифи ҳажмининг ўсиши каби ташқи 
омиллар ҳам банкларда муаммоли жиҳатларни юзага 
келтириши мумкин.
Ушбу ҳолатларда банклардан мижозларнинг тўлов қо-
билиятини самарали баҳолаб боришнинг янги усуллари-
ни ишлаб чиқиш, ташқи омиллар таъсирини аниқлашнинг 
фойдали механизмларини жорий этишнинг долзарб лиги 
ортади.
Активлар рентабеллигини оширишга бўлган инти-
лиш. Бозор шароитида ҳар бир хўжалик субъекти синга-
ри банкларда ҳам ўз маблағлари манбаи сифатида соф 
фойдани ошириш муҳим стратегик мақсадлардан бири 
ҳисобланади. Соф фойда миқдорининг ортиб бориши, ўз 
навбатида, банкда таркибий ўзгаришларни амалга оши-
риш, фаолиятни кенгайтириш, молия бозоридаги мавқе-
ни мустаҳкамлаш, янги ахборот технологияларини жо-
рий этиш имконини беради. Бу эса банкларда активлар 
тузилмасини даромадлилик талаби бўйича мақбул жой-
лаштириш, активлар ҳажмини самарали режалаштириш-
ни тақозо қилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, банкларда активлар 
портфелини оптималлаштириш борасидаги муаммолар 
ҳамда уларни ҳал этиш борасидаги чора-тадбирларни 
қуйидаги жадвалда умумлаштирилган ҳолда келтирамиз 
(5.7-жадвал):
Банк активлари портфелини оптималлаштириш жа-
раёни қуйидаги босқичларни амалга оширишни назар-
да тутади: активларнинг шаклланиши билан боғлиқ ички 
тартиб-қоидаларни такомиллаштириш, активларни бо-
шқариш механизмини қайта кўриб чиқиш, активларга 
бўлган потенциал талабни аниқлаш, активларни сама-
рали тақсимлаш (диверсификация)га эришиш, активлар 
самарадорлигини баҳолашнинг янги усулларини жорий 
этиш.


256
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
5.7­жадвал

Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish