19
1
-моддасида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус нотариал фаолиятни амалга оширишда нотариуснинг фуқаролик
жавобгарлигини суғурта қилиш шартномасини тузиши шарт. Хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фуқаролик жавобгарлигини суғурта
қилиш шартномасини тузмасдан ўзининг мажбуриятларини ва нотариал
ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг нотариал
ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик
шахсга ва (ёки) нотариал фаолиятни амалга оширишдаги учинчи шахсларга
мулкий зарар етказилганлиги оқибатида юзага келадиган мажбуриятлари
бўйича жавобгарлиги хавфи билан боғлиқ мулкий манфаатлар фуқаролик
жавобгарликни суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта объекти сифатида
қайд этилган. Қонун ҳужжатларига зид нотариал ҳаракатни амалга ошириш
натижасида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) туфайли жисмоний ёки юридик шахсга мулкий зарар
33
етказилганлигининг суднинг қонуний кучга кирган қарори билан
белгиланган ёки суғурта қилувчи томонидан тан олинган факти
нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича
суғурта ҳодисасидир. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг
фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта
суммаси қуйидаги энг кам миқдордан кам бўлиши мумкин эмаслиги
белгилаб қўйилди:
Тошкент,
Нукус
шаҳарларида
ва
вилоятларнинг
маъмурий
марказларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини
ташкил этиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг камида минг
бараваридан;
бошқа аҳоли пунктларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус фаолиятини ташкил этиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг
камида беш юз бараваридан»;
Нотариуснинг касбий жавобгарлигини суғурталаш шартномаси
нотариуснинг ёзма аризаси асосида тузилади. Аризада одатда нотариус
ҳақида суғурта хавфи даражасини аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга
маълумотлар, яъни касбий жавобгарлиги суғурта қилинаётган шахснинг
исми шарифи, касби, касбий фаолияти бошланган сана, шахсий нотариал
амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш санаси ва
рақами, почта манзили, телефон кўрсатилади. Ариза бериш пайтида нотариус
фаолияти суғурталангани, аввал тузилган суғурта шартномаси тўхталиши
нимага боғлиқлиги, нотариуснинг касбий фаолиятига таалуқли хатолар,
эҳтиётсизлик ёки камчиликлар билан боғлиқ эътироз билдирилган
маълумотлар кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги
қонуни (янги таҳрири 78-II-сон 26.05.2000 й.) 5-моддасига кўра аудиторлик
ташкилотлари аудиторлик фаолиятини аудиторлик хизматлари кўрсатиш
тўғрисида тузилган шартнома асосида амалга оширади. Аудиторлик
34
хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат аудиторлик ташкилоти
жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунда аудиторларнинг фуқаролик
жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта суммаси аниқ
кўрсатилмаганлиги учун томонларнинг келишуви билан аниқланади.
Аудиторлик текширувини сифатсиз ўзказганлик ёки лозим даражада
ўтказмаганлик оқибатида ҳўжалик юритувчи субъекти ва (ёки) уадиторлик
текширувининг буюртмачисига етказилган зарар, шу жумладан бой берилган
фойда, қонун ҳужжатларида белгаланган тартибда қопланиши шарт.
Касбий жавобгарлик суғуртасида тиббиёт ходимларнинг жавобгарлиги
суғуртаси алоҳида аҳамиятга эга. Бунда суғурта объекти сифатида тиббиёт
ходимларнинг жисмоний шахсларга кўрсатилиш лозим бўлган тибиий
даволашнинг лозм даражада бажармаганлиги ёки умуман бажармаганлиги
натижасида вужудга келган мулкий манфаатлари ҳисобланади. Амалдаги
қонунчилик ҳужжатларига кўра, беморларга етказилган мулкий жавобгарлик
ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи тиббиёт ходимларига нисбатан тадбиқ
этилади. Суғурта суммаси суд томонидан белгиланган мулкий жавобгарлик
миқдоридан ошиб кетмаслиги лозим. Қонунчиликда тиббий хизмат
кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари аудиторлик хизмати, туристик хизмат
кўрсатишга ўхшаш хизматларга қўшиб юборилган. Тиббий хизмат – бошқа
фақат мулкий хусусиятга эга бўлган хизматлардан – ўзининг моддийликдан
устин туривчи инсон ҳаёти ва соғлиғига боғлиқ эканлиги билан яққол
ажралиб туради.
Бу ўзига хос хусусият тиббий хизмат кўрсатишда алохида ҳуқуқий
меъёрлар ишлаб чиқишни талаб қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, суғурта орқали юридик ва
жисмоний шахслар ўзларининг ҳаёти, соғлигини ва мол-мулкларини ҳимоя
қилсалар, жавобгарликни суғурталаш орқали эса, улар ўзларининг учинчи
шахсларга зарар етказиш жавобгарликларини суғурталайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |